Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Маъданли майдоннинг башоратлаш харитаси


Download 0.51 Mb.
bet46/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   55
Маъданли майдоннинг башоратлаш харитаси - маъданлашувнинг турли геологик омиллар билан боғлиқлиги ва башоратли хулосаларни кўрсатувчи 1:10000 (баъзан 1:25000) ва ундан катта миқиёсли маъданли майдоннинг тузилмалар харитаси. Шу билан бирга маъданли майдон доирасида хусусан чуқурликда (ёки кон ва маъданли т.ж.ларни аниқлаш учун) бўлиши мумкин бўлган маъданлашувни башоратлаш. Алоҳида кон ва маъдан намоёнларини баҳолаш ва истиқболли маъданли майдонни умумий миқдорий баҳолаш учун хизмат қилади. У тоғ-кон иншоотларига ва бурғи қудуқларни жойлаштириш билан бирга кейинги излаш-қидириш ишларини йўналишларини асослаб бериши керак.
Маъданлилик коэффициенти - мураккаб тузилишли конларни заҳираларини ҳисоблашда қўлланиладиган тузатувчи коэффициент. У майдон қалинлигини ёки қалинлиги умумий бўлган маъданли участкалар ҳажмини майдонга ёки маъданли қатламни ҳажмига нисбати билан аниқланади. У, уч хил-чизиқли, майдонли ёки ҳажмли бўлади. Маданлилик коэфициенти заҳиралар ҳисобланаётганда, агар маъдансиз участкаларни чегарасини аниқлаб бўлмаган тақдирда ҳисобланади.
Маъдан танасини чегаралаш усуллари - план ва кесмаларда маъдан жисмларини чегаралашнинг (нулевой, ишчи ва б.) турли усуллари. Асосан таянч нуқталари бўйича нуқталар оралиғини интерполяциялаш, йўқ бўлиб кетиш бурчагининг ўртачаси бўйича ва маълум нуқталар бўйича электрополяциялаш ажратилади. Биринчи усул энг ишончли ҳисобланади.
Маъданли нуқталар - саноат аҳамиятига эга бўлмаган (ўлчамлари ёки металлар миқдори бўйича) маъдан намоёнлари.
Маъдан намоёнлари - маъдан минералларининг табиий ҳолдаги йиғиндиси. Улар сифати бўйича кондиция талабларига деярли жавоб беради, лекин миқдори жиҳатидан шу давр иқтисодий шароитида қазиб чиқариш объекти бўла олмайди. Заҳиралари қидириш натижасида кўпайганда ёки кондиция талаблари камайтирилганда кон тоифасига ўтиши мумкин.
Маъдансиз тоғ жинслари - таркибида маъданли минераллар бўлмаган т.ж.лари (бўш жинслар синоними).
Маъданли конларнинг генезиси - маъдан конларининг пайдо бўлиши. У борлиқ хусусидаги жуда муҳим илмий дунёқарашларни шакллантиришга хизмат қилиш билан бир қаторда, ишлаб чиқариш мақсадларида баҳолашда амалий аҳамиятга эга бўлган алоҳида конни генетик таснифлашнинг қайси гуруҳи ва турига мансублигини аниқлаш имконини беради.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling