Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети
Излаш шартлари, излаш мезонлари
Download 0.51 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Излаш чизиғи
- Иккиламчи ореол
- Кернсиз пармалаш
- Кимёвий намуналаш
- Конвергенция
Излаш шартлари, излаш мезонлари - Ер қобиғида ф.қ.нинг жойланиши шароитларини аниқловчи геологик, минералогик, геокимёвий, геофизик омиллар. Излаш шартлари маълум бир майдонларда ф.қ.ларни топиш мезонини баҳолаш имконини беради; ф.қ. излаш мезонлари геологик тузилмалар, рельеф, иқлим, геологик ҳосилаларнинг ёши, т.ж. таркиби, турли турдаги аномал майдонлар билан боғлиқлигини акс эттиради.
Излаш чизиғи - бу чизиқ бўйлаб т.ж. сунъий очилади, геокимёвий намуналар олинади ёки геофизик ишлар бўлганда т.ж.ларининг физик хоссалари ўлчанади. Улар одатда тахмин қилинаётган ф.қ. жисми йўналишига тик равишда ўтказилади. Иккиламчи ореол - экзоген жараёнларнинг ф.қ.ли конларига таъсирида ҳосил бўлган айрим кимёвий элементлар аномал концентрациялари зонаси. Канавалар - кесими трапециясимон, узунлиги катта (юзлаб м.), чуқур бўлмаган (3м гача) ва эни 0,8м ни ташкил қилган ариқсимон очиқ тоғ иншоати. Ф.қ. очиш ёки устки бўшоқ т.ж.ларни кесимини ўрганиш учун ўтилади. Кернсиз пармалаш - пармалаш керн олмасдан амалга ошириладиган. Бундай пармалаш геологик тузилиши маълум бўлган жойларда, ҳамда геофизика ва бошқа усуллар ёрдамида уни аниқлаш мумкин бўлган ҳолларда амалга оширилади. Кимёвий намуналаш - ф.қ. кимёвий таркибини заҳира ҳисоблаш, маъдан жисмлари майдон ва қалинлигини топиш ва бошқа мақсадларда аниқлаш. Кон - Ер қобиғининг маълум майдонида турли геологик жараёнлар натижасида вужудга келган ф.қ. тўпланган жой. Конлардаги маъданларнинг миқдори ва сифати ҳозирги замон иқтисодиёти ва техника тараққиёти нуқтаи назаридан саноат талабига жавоб берса, бундай конлар саноат аҳамиятидаги конлар, деб юритилади. Улар заҳираси, сифати ва халқ хўжалигидаги аҳамиятига қараб кичик, ўрта ҳамда катта конларга бўлинади. Конвергенция - турли келиб чиқиш манбаълари ва йўллар билан ўхшаш турдаги маҳсулотларнинг ҳосил бўлиши. Кондициялар - саноатни минерал хом ашё сифати ва конни тоғ-геологик кўрсатгичларига бўлган талабларининг йиғиндиси. Бу талаблар ф.қ. заҳираларини ҳисоблашда ва чегаралашда қўлланилади. Уларга риоя қилинганда заҳиралар балансдаги ва балансдан ташқари турларга бўлинади. Кондицияларнинг асосий кўрсаткичлари: 1.Ҳисоблаш блоклари маъданларидаги фойдали компонентни (металлни) минимал саноат миқдори. 2.Конни чегаралари аниқланадиган чекка намуналардаги фойдали компонентни борт миқдори. 3. Маъдан жисмини минимал қалинлиги ва максимал чуқурлиги. 4.Маъданлилик коэффициентининг минимал кўрсаткичи ва маъданни очиш коэффициентини максимал кўрсаткичи. 5.Зарарли аралашмаларни максимал миқдори. 6. Ф.қ. минимал заҳираси ва б. К.лар вақтинчалик бўлади. Уларнинг даражаси ҳалқ ҳўжалигининг талабига ва минерал хом ашё турининг заҳиралари балансига боғлиқ бўлади ва минерал хом ашё базасини аҳволи ҳамда талаб ўзгаришини билан у ўзгаради. К.лар геологик ташкилотлар томонидан, лойиҳалаш институтлари билан биргаликда конни дастлабки ва муфассал чамалаш материаллари асосида бажарилади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling