Таълим вазирлиги


Тарбиянинг мақсадга йўналтирилганлиги ва ғоявийлиги


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Тарбиянинг мақсадга йўналтирилганлиги ва ғоявийлиги - ўқитувчи ижтимоий 
тарбия мақсади ва вазифасини аниқ тасаввур этиши ва пухта англаб олиши зарур. Ёш 
авлодни юксак ғоявийлик руҳида тарбиялаш - уларнинг онгига халқ, миллат, юрт, жамият 
манфаатларидан юқорироқ манфаат бўлиши мумкин эмаслигини сингдириш, уларни 
ватанга, халққа муҳаббат руҳида ва садоқатли қилиб тарбиялаш демакдир. Бу соҳада 
мустақил Республикамиз халқ таълими ходимларининг асосий вазифаси эркин, ижодкор, 
мустақил фикрлаш қобилиятига эга, етук мутахассис, комил шахсни тарбиялашдан 
иборатдир. Мактабда ва мактабдан ташқарида олиб бориладиган тарбиявий ишларнинг 
барчаси ижтимоий тарбиянинг мақсадини рўёбга чиқаришга йўналтирилиши зарур. 
Ўқитувчи (тарбиячи)лар жамоаси ва ҳар бир ўқитувчи - тарбиячининг мақсади ҳар 
томонлама камол топган мукаммал инсон шахсини тарбиялашдан иборат бўлиши лозим. 
Ана шунда мазкур тамойил ўз вазифасини бажарган бўлади. 
Тарбияда демократик ва инсонпарварлик ғояларининг устунлиги - тарбияда 
инсон шахсини ижтимоий қадрият деб тан олиш, ҳар бир бола, ўсмир ва ўспириннинг 
бетакрор ва ўзига хослигини ҳурматлаш, унинг ижтимоий хулқи ва эркинлигини ҳисобга 
олиш лозим. Тарбияни демократиялаш бу - тарбияни маъмурий эҳтиёж ва қизиқишлардан 
юқори қўйиш, тарбиячи ва тарбияланувчи ўртасидаги ўзаро ишонч, ҳамкорлик асосида 
педагогик муносабатлар моҳиятини ўзгартириш демакдир. Бу тарбия ишига 
жамоатчиликни жалб қилиш, унинг ривожланишига жамоат омилини киритиш демакдир.
Ўқитувчи ўқувчига аввалгидек тарбия объекти эмас, балки ўзи каби субъект деб қараши 
даркор. Яъни ўқувчига тенг ҳуқуқли ҳамкор, ҳамфикр деб қараш лозим. Умуман, таълим 
ва тарбияни инсонпарварлаштиришнинг диққат марказида инсоннинг муҳим масаласи ва 
муддаоси, яъни болаларда инсон шахсига дунёдаги энг юқори, бебаҳо бойлик сифатидаги 
муносабатини шакллантиришдек фаолият ётади. 
Тарбияда миллий ва умуминсоний қадриятлар устунлиги - халқнинг кўп асрлик 
қадриятларини, улкан ва бой меросини чуқур билмасдан миллий ўзликни англаш, миллий 
ғурур туйусини қарор топтириш мумкин эмас. Шу боис, халқ анъаналари, урф-одатлари, 
маросимлари, халқ оғзаки ижоди, миллий ўйинлар ва уларда ифодаланган ғояларни 
ўқувчилар онгига сингдириш, уларда ушбу ғояга нисбатан ҳурматни қарор топтириш 


44 
лозим. Умумбашарият учун қадрли, ардоқли бўлган, инсоният ўтмиши, бугуни ҳамда 
келажаги учун дахлдор қадр-қимматга эга бўлган анъаналар, урф-одатлар ҳақида 
маълумотлар бериш, уларда меҳр-муҳаббат туйғусини уйғотиш, уларни қўллаб-
қувватлаш, эзгу ғоялар учун курашиш ҳиссини қарор топтириш тарбия жараёнида амалга 
оширилиши лозим. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling