Таълим вазирлиги


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Агарда муаллим бўлса беозор,
Болалар синфни қилишар бозор, 
деб бежиз айтмаган. 
Яна шуни ҳам айтиш керакки, интизом деганда болаларнинг партада қимирламай 
ўтиришини эмас, балки онгли интизомни тушуниш керак. Кўпгина ўқитувчилар ўзича 
интизом ўрнатмоқчи бўладилар. Синфга қош-қовоғидан қор ёғдириб кирадилар, дағ-даға 
қилиб болаларни сиқувга оладилар, гоҳ деса қўлга қўнадиган қилмоқчи бўладилар. Бу 
билан мутлақо келишиб бўлмайди. Зўравонлик асосига қурилган тартиб яхшиликка олиб 
бормайди. Бу мурғак қалбларга адоват уруғини сочади, уларни совуққон, қўрқоқ, 
журъатсиз, ёлғончи қилиб қўяди. 
Дарслардаги тартиб-интизомни сақлашнинг энг яхши усули ўқувчилар ишончини 
қозонишдир. Дарсни қизғин, ижодий, кўргазмали қуроллар ёрдамида, улар ҳавасини ва 
ҳайратини уйғотиш, лол қолдириш, дарс ўтилгач бирорта ҳам ўқувчини ишсиз 
қолдирмаслик – ҳар бирига ўзига хос амалий топшириқлар бериш айни муддаодир. 
Интизомли бўлиш нафақат мактабда, балки ўқувчининг келгуси ҳаётида ҳам асқотиши 
турган гап. Чунки, инсон ҳаётининг чигал ва мураккаб сўқмоқларида ҳам тартиб-интизом 
муҳим аҳамиятга эга. 
2. Синф раҳбарининг тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлаш усуллари. 
Ривожланишнинг қайси босқичида бўлишидан қатъий назар, қандай жамиятда, у энг 
ривожланган, фаровон иқтисодий ривожланган мамлакат бўладими, ёки ривожланаётган 
жамиятми, уларда ўзларига алоҳида эътибор талаб этадиган инсонлар бўлади. Бундай 
инсонлар бирор-бир жиҳатдан жисмоний, психик ёки ижтимоий ривожланишида нуқсони
мавжуд инсонлардир. Бундай инсонлар жамият ва давлатда доимо алоҳида гуруҳга мансуб 
бўлиб ажралиб туради. Уларга доимо махсус алоҳида муносабатда бўлиб келинган. Бироқ 


99 
бу тоифадаги инсонларга жамиятнинг тарихий-маданий шароитига мувофиқ турли 
даврларда турлича муносабатда бўлиб келинган.
“Муаммоли инсон” тушунчаси АҚШда кенг қўлланилса Европа мамлакатларида 
“имконияти чекланган инсонлар” ибораси кўп ишлатилади. 
Бугунги кунда иимконияти чекланган инсонларга муносабатда, энг аввало солиқ 
масаласи энг долзарб масала ҳисобланади. Чунки бундай инсонлар сони дунё миқёсида 
ўсиб бормоқда. 
ЮНЕСКОнинг истиқбол бўйича маълумотларида яқин вақтда жаҳон ҳамжамияти бу 
кўрсаткични ўзгартира олмайди. 
Соғлом муҳит доимо инсонлар онгида ўз чегарасига эга бўлиб, чегарадан ташқари 
бўлганлар “номеъёрий”, “потологик” деб белгиланади. Амалиётда инсон англаган ёки 
англамаган ҳолда ўзгаларни белгиларига мувофиқ лаёқатли ёки лаёқатсиз деб баҳолайди. 
Меъёр тушунчаси тиббиётда, психология, педагогик, социология ва бошқа фанларда 
кенг қўлланилиб келинади. Бу тушунчага аниқ ва яхлит, ягона таъриф беришга бўлган 
интилиш муваффақиятсизлик билан якунланган. Масалан, фақатгина тиббиётда олимлар 
200 га яқин таъриф берганлар. “Меъёр” тушунчасини ифодалаб беришнинг мураккаблиги 
шундаки, у нафақат терминологик, балки мазмун, моҳият жиҳатидан ҳам ягона ифодага 
эга эмас. Масалан, ахлоқий меъёрлар доимо бир хил, ҳамма учун деб белгилана олмайди.
Шуни унутмаслик лозимки, меъёр – бу шундай ғоявий ҳосилаки, унда объектив 
борлиқ (реаллик) шартли равишда, ўртача статистик кўрсаткич бўйича, реал ҳақиқат 
тавсифланади, бироқ унда мавжуд ҳолатлар ифодаланмайди. 
Тиббиёт, психология, социологияда меъёрнинг ўз кўрсаткичлари, параметрлари 
(ўлчами), тавсифномалари мавжуд. Меъёрга мувофиқ бўлмаган ҳолатлар барчаси бошқа 
сўз “меъёрдан оғишлик” деб юритилади. 
Ижтимоий педагогикада “меъёр” ва “меъёрдан оғишлик” тушунчалари жуда 
муҳимдир. Улар боланинг ижтимоий хулқ-атвори ривожланиш жараёнини характерлаш 
учун қўлланилади. 
Хулқий оғишлик негатив ва позитив характерга эга бўлиши мумкин. Масалан, 
меъёрдан хулқий оғишлик ҳолати бола ривожланишида ҳам ақлий носоғлик ва 
қобилиятлилик бўлиб ифодаланиши мумкин. 
Бола хулқ-атворидаги бундай негатив хулқий оғишлик жиноятчилик, алкоголизм, 
гиёҳвандлик ва бошқалар сифатида инсоннинг балки жамиятнинг ҳам ижтисмоий 
шаклланишига салбий таъсир кўрсатади. Хулқ-атворига позитив оғишликка ижтимоий 
ижоднинг барча шакллари тааллуқли бўлиб, улар: иқтисодий тадбиркорлик, илмий ва 
бадиий ижодкорлик ва бошқалар, аксинча эски меъёрлар ўрнига алмашувчи ижтимоий 
тизим ривожига хизмат қилувчи омил ҳисобланади. 
Меъёрдан оғишганлик типлари 
Меъёрдан оғишганликни шартли равишда тўрт гуруҳга бўлиш мумкин: жисмоний, 
психик, педагогик ва ижтимоий меъёрдан жисмоний оғишлик инсоннинг соғлиғи билан 
боғлиқ бўлиб, тиббий кўрсаткичлар орқали белгиланади. У болаларнинг ёш ва жинсий 
кўрсаткичлари билан (вазни, бўй узунлиги, кўкрак кенглиги ва бошқалар) ифодаланади. 
Улар боланинг соғлиғини характерлайди. Аслида булар идеал кўрсаткичлар бўлиб, бундай 
кўрсаткичларга тўла мувофиқ келадиган болани топиш қийин бўлса керак. Жисмоний 
жиҳатдан меъёрдан оғишган болаларни ижтимоийлаштириш алоҳида қийинчилик билан 
амалга оширилиб махсус ишларни талаб этади. 
Хасталик – инсон соғлиғидаги ҳар қандй йўқотиш, психик ёки жисмоний функция 
анатомик 
тузилмаси 
элементлари, 
фаолиятдаги 
бирор-бир 
қийинчиликнинг 
аниқланишидир. Чекланган имконият – инсон учун меъёрдагидек ҳисобланадиган ҳар 
қандай чекланиш ёки ўз фаолиятининг йўқолиши (нуқсоннинг кўплиги ёки асорати) ёки 
инсон фаолияти доирасидаги ҳар қандай чекланишлар. 


100 
Лаёқатсизлик (ногиронлик) – инсон соғлиғидаги нуқсонлар асорати ёки чекланган 
имконият, меъёрий қайсидир ролнинг бажарилишига тўсиқ бўлган, ёш кўрсаткичлари, 
жинсий ёки ижтимоий омиллардан келиб чиқадиган ҳолат. 
Арбий давлатларда “Соғлиғида имконияти чекланган шахслар” тушунчаси қабул 
қилинган. Ўзбекистонда ҳам бу тушунча киритилиб, унга жисмоний (ёки) ва психик 
камчилиги бўлган болалар тааллуқлидир. Бундай болаларнинг соғлиғидаги нуқсонлари 
уларнинг стандартдаги таълим олишларида тўсиқлик қилади, шу сабабли таълим олишда 
махсус шароитлар яратилишини талаб этади. 
Шунингдек, “нуқсонли” тушунчаси ҳам киритилган бўлиб, улар жисмоний, психик 
оғир ва мураккаб каби турларга ажратилган. 
Меъёрдан психик оғишлик энг аввал боланинг ақлий ривожланиши, унинг психик 
нуқсонлари билан боғлиқ. 
Бу гуруҳга энг аввало психик ривожланишида тўхталиш бўлган болалар ва ақлий 
норасолар ёки олигофрения (юнон тилидан, oligos – кичик ва phren - ақл) лар киради. 
Болаларда турли даражали руҳий хасталиклар учрайди: енгил – дебиллик, чуқур – 
идиотия. Шунингдек, психик оғишга нутқдаги нуқсонлилар, хиссий (эмоционал) – 
иродавий муҳитдаги нуқсонлилар ҳам киради. Бу психик оғишликнинг энг сўнгги шакли 
бўлиб, аутизм (Юнон тилидан, autos- сам) – психиканинг ҳолати, мулоқотга эҳтиёжи 
йўқлиги, одамовилиги билан характерланади ва ўз-ўзини ўлдириш, суицитга мойил 
бўлади. 
Педагогик меъёрдан оғишлик. Бу шундай тушунчаки, ҳозирча педагогика ва 
ижтимоий педагогикада жуда кам қўлланилади. Педагогик меъёрларда энг аввало 
стандартлар кўзда тутилади. Улар таълим даражаларини белгилаб беради. Таълимни 
эгаллаганлик ёки эгаллай олмаганлик меъёрдан оғиш меъёрлари ҳақида фикр юритиш 
мумкин. Педагогик меъёрлар бўлиб, мамлакатда қабул қилинган умумий таълим 
стандартлар ҳисобланади.
Ижтимоий меъёрдан оғишганлик тушунчаси “ижтимоий меъёрлар” тушунчаси билан 
боғлиқ. Ижтимоий меъёрлар – бу жамиятнинг у ёки бу даврида, босқичида махсус 
ўрнатилган ҳатти-ҳаракат намуналари ёки йўл қўйилиши мумкин бўлган (рухсат 
этиладиган ёки мажбурий) қоидалардир.
Умумий қабул қилинган хулқ-атворга оид қоидалар ўз тарихий ривожланиш йўлига 
эга. Улар қадимги даврлардан маълумдир. Жамият доимо ўзини сақлаб қолишга ҳаракат 
қилган. Шу мақсадда инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда турли ижтимоий 
чеклашлар: мифлар, анъаналар, диний ақидалар киритилган. 
Инсоният жамияти доимо мураккаблашиб ва такомиллашиб борган. Вақт ўтиши 
билан янада мустаҳкамроқ ҳуқуқий, аҳлоқий меъёрлар вужудга келиб, инсонлар хулқ-
атворига бўлган муносабатда у ёки бу жамиятда қабул қилинган аҳлоқ ва ҳулқли меъёрдан 
оғиш ҳолатлари шаклланишига қарши меъёрлаш юзага келди. 
Ижтимоий меъёрлар икки катта гуруҳга бўлинади: 
Универсал меъёрлар, жамиятдан ҳар бир инсонга тааллуқли меъёрлар. 
Хусусий меъёрлар, инсонларни алоҳида белгиланган касбий фаолиятлари соҳалари ёки 
инсонлар ҳаётий фаолиятлари (масалан, шифокор, педагог, ака, дўст ва бошқа) га 
тааллуқли меъёрлар.
Ижтимоий меъёрларга риоя қилиш инсоннинг эҳтиёжи ва одатларига айланиши 
зарур. Агар бола ижтимоий меъёрларни ва жамият қадриятларини ўзлаштирмаган бўлса, 
уни хулқий оғишган бола деб атайдилар. 
Хулқий оғишган болалар муаммоси социология, психология ва педагогикага оид 
адабиётларда асосан ишлаб чиқилган. Хулқий оғишганликнинг турларига болалар 
алкоголизми, 
гиёҳвандлик, 
бузуқлик, 
қаровсизлик, 
назоратсизлик, 
дайдилик, 
жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва бошқалар киради. 
Илмий педагогик адабиётларда бу тоифадаги болаларни турлича атамалар билан 
берадилар: “Тарбияси оғир”, “оғир хулқли”, “девиант бола” хулқи оғишган, социал хулқли 


101 
бола. Ижтимоий ривожланишида хулқий оғишган болалар орасига яна шундай 
тоифадагилар: Ота-она қарамоисиз қолган болалар ҳам киради. Бундай болалар – етимлар 
ва “ижтимоий етимлар” дир. Улар биологик ота-оналари бўла туриб, турли вазият сабабли 
бирга яшамайдилар. “Ижтимоий майдондан четлатилган” болаларни жамиятга қайтариш 
учун уларга ёрдам бериш зарур. Шу сабабли ижтимоий педагогнинг бундай болалар билан 
олиб борадиган ишлари, бир томондан, хулқий оғишликнинг олдини олиш, профилактика 
ишлари, жамиятда қабул қилинган меъёр ва қоидалар ҳолатларида огоҳлантириш, бошқа 
томондан, хулқий оғишган болаларни реабилитация қилиш ишларини бажариш лозим. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling