Таълим вазирлиги
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машқ ва ўргатиш (фаолиятда машқ қилдириш) методлари
Мунозара тарбияланувчиларга ҳиссий-оғзаки таъсир кўрсатиш асосида уларда маънавий-
ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган баҳс-мунозара усули бўлиб, сиёсий, иқтисодий, маданий, эстетик ва ҳуқуқий мавзулар («Дид ҳақида баҳс», «Машҳур бўлиш йўллари», «Биз маданиятли кишилармизми?» ва ҳоказолар)да ўтказилади. Мунозара турли нуқтайи назарлар тўқнашган вазиятда ўқувчиларда маълум ҳодисага нисбатан ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради. Мунозара асосида турли қарашлар ётади. Баҳс ижобий натижа бериши учун пухта тайёргарлик кўриш мақсадга мувофиқ. Мунозара учун мустақил мулоҳаза ва қарашни юзага келтирувчи 5,6 та савол тайёрланади. Ушбу саволлар билан мунозара иштирокчилари олдиндан таништириладилар. Баъзан тарбиячи мунозара иштирокчиларини ўзи тайинлаши ҳам мумкин. Чиқишлар жонли, эркин ва қисқа бўлиши зарур. Матнни ёзиш керак эмас, агар шундай ҳолат юз берса мунозара зерикарли тус олади. Педагог мунозара иштирокчиларига фикрларини ихчам, асосли ва далиллар асосида баён этишга ёрдам беради. Машқ ва ўргатиш (фаолиятда машқ қилдириш) методлари муайян машқ ёрдамида болалар фаолиятини оқилона, мақсадга мувофиқ ва ҳар томонлама пухта ташкил қилиш, уларни ахлоқ меъёрлари ва хулқ-атвор қоидаларини бажаришга одатлантиришдир. Одатлар болаликдан таркиб топади ва шахс ривожланишининг кейинги босқичларида мустаҳкамланиб боради. 38 Ўқитувчи ҳамда ота-оналар болаларда ижобий одатларнинг тарбияланиб бораётганлигини кузатиб боришлари керак. Ўқувчилар одатларни ўз яқинларидан мерос қилиб олмайди, балки улар атрофдагилар билан фаол мулоқотга киришишлари туфайли тақлид қилиш, узлуксиз тарбияни йўлга қўйиш асосида таркиб топтирилади. Натижада одат характерга айланади. Машқ муайян хатти-ҳаракатларни кўп маротаба такрорлашни ўз ичига олади. Машқ ва одатлантириш ўқувчи учун онгли, ижобий жараёндир. Машқ натижасида кўникма, одат, янги билимлар ҳосил қилинади, ўқувчининг ақлий қобилияти ривожланади, маънавий-ахлоқий сифатлари бойийди, ҳаётий тажрибаси ортади. Ўргатиш тарбияланувчилар ижтимоий хулқ-атвор кўникмалари, одатларини шакллантириш мақсадида режали ва изчил ташкил қилинадиган турли ҳаракатлар, амалий ишлардир. Ўргатиш бир неча изчил ҳаракатлар йиғиндисидир. Ўқитувчи бу ҳаракатларни кўрсатиб бериши, тушунтириши, кузатиши лозим. Тарбия амалиётида машқ қилишнинг турли хили мавжуд: 1.Фаолият давомида машқ қилиш; 2.Кун тартиби машқлари; 3.Махсус машқлар. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling