3. Мавзуни асослаш
Гормонал препаратлар клиник тиббиётнинг турли сохалари (эндокринология, терапия, хирургия, акушерлик, гинекология, гематология ва бошқалар)да кенг қўлланилади, шунинг учун гормонлар, уларнинг организм учун ахамиятини, гормонал воситаларни ўринбосувчи терапияда, шунингдек, эндокрин безларнинг етишмовчилиги билан боғлиқ бўлмаган патологик холатларда қўлланилиши, гормонал воситаларга рецепт ёзишни билиш кейинчалик талабаларга хусусий фармакологияни (масалан, яллиғланишга қарши воситалар, аллергияга қарши воситалар, миометрийга таъсир қилувчи дори воситалари ва сийдик ҳайдовчи воситалар ва х.к.) ўрганишда ва умумий амалиёт шифокори фаолиятида керак бўлади.
4. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик
Шу мавзуни ўқитиш талабаларнинг гормонлар биокимёси, эндокрин тизимининг анатомияси, гистологияси, нормал ва патологик физиологияси бўйича билимларига асосланади. Дарс давомида олинган билимлар эндокринология, терапия, хирургия, акушерлик-гинекология, гематология, офтальмология ва бошқа клиник йўналишларда ва шу билан бирга хусусий фармакологиядаги яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, миометрийга таъсир қилувчи, сийдик хайдовчи дори воситалари ўрганилганда керак бўлади.
5. Назарий қисм
5.1. Назорат учун саволлар:
1. Гомонал препаратларнинг таснифини кўрсатинг?
2. Гипофизни олдинги бўлим гормонларининг организмга таъсири?
3. Қандсиз диабетда қўлланиладиган препаратлар?
4. Вазопрессиннинг таъсир самарасини кўрсатинг?
5. Окситоциннинг қўлланиши учун кўрсатмалар?
6. Тироксиннинг модда алманишувига таъсири?
7. Антитиреоид препаратларнинг таснифи?
8. Паратгормоннинг қўлланиши учун кўрсатмалар?
9. Қандли диабетда самарали бўлган препаратларни кўрсатинг?
10. Инсулиннинг гипогликемик таъсир механизмини кўрсатинг?
11. Глюкокортикоидларнинг асосий эффектлари?
12. Глюкокортикоидларнинг қўлланиши учун кўрсатмалар?
13. Кортикостероидлар қўлланганда кўрсатиладиган асоратлар?
14. Минералокортикоидларнинг асосий эффектлари?
15. Минералокортикоидларнинг қўлланиши учун кўрсатмалар?
16. Эстрогенларнинг қўлланиши учун кўрсатмалар?
17. Гестагенларнинг қўлланиши учун кўрсатмалар?
18. Анаболик стероидларнинг қўлланиши учун кўрсатмалар?
Do'stlaringiz bilan baham: |