Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Гипоталамус ва гипофиз гормонлари препаратлари


Download 441.5 Kb.
bet6/27
Sana24.12.2022
Hajmi441.5 Kb.
#1057208
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
11.Гормонлар. витаминлар

Гипоталамус ва гипофиз гормонлари препаратлари.
Гипофиз 3 та: олдинги, орқа ва камроқ намоён бўлган ўрта бўлаклардан иборат. Олдинги ва ўрта бўлаклари без ҳужайраларидан иборат бўлиб, “аденогипофиз” номи билан жамланган. Олдинги бўлаклари адренокортикотроп, соматотроп, тиреотроп, фолликул рағбатлантирувчи, лютеинизацияловчи ва лактотроп гормонлар ажратади (1- жадвал). Уларни ҳосил бўлиши ва ажралиши махсус гормонлар ажралишни (рилизинг1) рағбатлантирувчи ва сусайтирувчи омиллар билан бошқарилади (2- жадвал). Ўрта бўлаги баъзи сут эмизувчиларда меланоцидларни рағбатлантирувчи гормонлар (α, β, γ )ни ажратади ва у ҳам гипоталамус назоратидадир.
Гипоталамус ва аденгипофиз гормонларининг синтези ва ажралиши тескари боғланиш прин-ципи асосида бошқарилади, чунки гипоталамус ва гипофиз марказларининг фаоллиги гормонларнинг қонда айланиб юрувчи концентрациясига боғлиқ. Қонда гормонлар миқдорини камайиши гипоталамо – гипофизар системани рағбатлантиради ва аксинча, ортиши ушбу системага сусайтирувчи таъсир кўрсатади. Нейрогипофиз, деб аталувчи орқа бўлак нерв охирлари ва ҳужайралардан иборат глияни эслатади. Унда 2 та гормон: окситоцин ва вазопрессин (антиди уритик гормон) мавжуд. Бу гормонлар гипоталимуснинг1 супраоптик ва паравентрикуляр ядроларидан бош-ланувчи нейросекретор ҳужайраларда ҳосил бўлади. Уларнинг аксонлари гипофиз оёқчалари орқали унинг орқа бўлагига ўтади. Ушбу аксонларнинг охирлари нейрогипофизнинг капи-лярлари билан зич бирлашган бўлиб, унга окситоцин ва вазопрессинни бевосита ажратади (ней-ронларда иккала гормон нейрофизин I ва II оқсил билан боғланган, фаолсиз комплекс ҳолида бўладилар). Иккала гормоннинг ажралиши нерв импульси таъсирида амалга ошади.
Гипофиз гормонлари табобат амалиётининг турли жабхаларида қўлланилади. Дори воситаси сифатида гипофизнинг олдинги бўлагида гормонлар секрециясини бошқарувчи гипоталамуснинг баъзи гормонлари ҳам қўлланила бошлади.
Гипофизнинг олдинги бўлагидаги базофил ҳужайраларида ҳосил бўлувчи АКТГ полипептитдир (39та аминокислотадан иборат). Уни синтези амалга оширилган. АКТГ 1-20 нинг N-охириги қисми гормоннинг бутун молекуласи хоссаларини намоён этади. АКТГ буйрак усти безининг пўстлоқ қавати ҳужайраларининг ташқи мембранаси юзасида жойлашган махсус рецепторларга таъсир этиб улар билан боғланган адениладциклазани рағбатлантиради ва ҳужайра ичидаги цАМФ миқ-дорини оширади. Бу ўз навбатида холестеринни кортикостероидларга айланишини кучайтиргани учун АК II нинг физиологик таъсири кабидир.(глюкокортикоидлар ҳақида кейинроқ баён этилади). Кортикостероидларни давомсиз қўллаганда ҳам буйрак усти безининг пўстлоқ қавати функцияси сусаяди. АКТГни қўллаганда бундай бўлмаслиги унинг афзаллигидир, аммо АКТГ ни д-вомли киритилганда буйрак усти безининг “мадорини қуриши “ (холсизланиши) кузатилиши мум-кин. АКТГ препарати бўлмиш кортикотропин сўйилган қора молнинг гипофизидан ажратиб олинади. Таъсир бирлиги (ТБ) да дозаланади. Меъда–ичак трактида у парчаланади. Шу сабабли кортикотропин мушак ичига ёки кўктомирга киритилади. Таъсири давомийлиги тахминан 6 соатча.АКТГ препарати камдан–кам ҳолда ё ташхис қўйиши учун ёки глюкокортикоидларни давомли қўлланилгандан кейин қўлланилади. Охиригидан мақсад буйрак усти безининг пўстлоқ қисми рағбатлантириб глюкокортикоидлар таъсирида сусайган эндоген кортикостероидларни ишлаб чиқаришни тиклашдир. Аммо АКТГ ни кортикотропин препарати сифатида давомли қўлланилганда табиий ҳолатда АКТГ биосинтез ва ажралишини рағбатлантирувчи гипоталамик гормон ажралишини сусайишини эътиборга олиш лозим.
Нохуш асоратлар бўлиши мумкин. Жумладан, шиш, артериал босимни ошиши, катоболик таъсир (оқсилларнинг парчаланиши устунлик қилади), уйқусизлик, регенерация жараёнини сусайиши ва бошқалар.
Шуни назарда тутиш керакки, кортикотропин антителалар ҳосил бўлишини чақириши мумкин. Шу сабабли ҳозирда унинг синтетик аналоги, иммуногенлиги суст бўлган т е т р о к о з а к т р и н (тетрокозактид, синактен-депо, козинтропин 24 аминокислотадан иборат)ни қўллаш мақул топилган.
Қуйидаги ҳолатларда АКТГ ни қўллаш мумкин эмас: гипертония, қандли диабет хасталигининг оғир шакллари, меъда ичакнинг яра хасталиги , ўткир эндокардит, юқори даражадаги юрак етишмовчилиги.
Гипофиз олдинги бўлагининг ацидофил ҳужайралари ўсиш гормонини (соматотропин) ишлаб чиқарадилар. У 191 аминокислотадан иборат бўлган оқсилдир. Инсон ва жониворларнинг ўсиш гормонлари тузилиши ва фаоллиги бўйича бир хил эмас, яъни ўсиш гормони туркум хослигига эга.
Соматотроп гормоннинг кўпгина таъсири жигарда ҳосил бўлувчи (бошқа тўқималарда ҳам мавжуд бўлган) ва соматомедин деб аталувчи оқсил омили орқали юзага чиқади. Ўсиш гормони скелет ва бутун организм ўсишини рағбатлантиради. Унинг етишмаслиги паканалик, инсон жуссасини кичик бўлишига олиб келади. Инсоннинг ўсиши ва ривожланиши тугашидан аввал унинг гиперсекрецияси туфайли гигантизм, ўсиш тугагандан кейин эса- акромегалия1 ривожланади. Унинг таъсирида пешоб таркибида азотли маҳсулотларни кам ажралиши анаболик таъсирга (оқ-сил синтези уни парчаланишидан устунроқ бўлади.) эга эканлигидан далолат беради. Эҳтимол ҳу-жайраларга аминокислоталар транспорти кучайса ва РНК синтези фаоллашса керак. Организмда фосфор, кальций, натрий ҳам ушланиб қолади. Инсулинга тескари равишда ўсиш гормони гипергликемия (диабетоген таъсир) чақириши мумкин. Липолизни кучайтиради. Қонда эркин ёғ кислоталари миқдори ортади. Ўсиш гормони тозаланган ҳолда ажратилган. Ген инженерияси усули билан ҳам олинган. Ушбу гормонни қўллашга асосий кўрсатма – бу ўсишни ортда қолиши (пакана-лик). Бу гормонни парентерал йўл билан киритилади (меъда – ичак трактида парчаланганли учун).
Ўсиш гормонининг аналоги с о м а т р е м (таркибида қўшимча метионин бор) синтезланган.
Гипоталамусдан гипофиздан ўсиш гормони ажралишини сусайтирувчи гормон - сомастостатин ажратилган ва синтезланган. У тетрадекапептид иборат.
Сомастостатин периферик тўқималарда хам аниқланган.У ўсиш гормонини секрециясини сусайтириш билан бир қаторда гюкагон ва овқат хазм қилиш трактининг кўпгина гормонларини хам ажралишини сусайтиради.Сомастатинни синтези амалга оширилган. Акромегалияни даволашда у самарасиз экан, чунки таъсири қисқа (t½= 3-6 мин) ва керакли даражада танлаб таъсир этиш хоссасига эга эмас (инсулин ва ва глюкагон ажралишини бир вақтда сусайтиради). Бундан ташқари энтерал қўлланганда самарасиз.
Соматостатиннинг синтетик аналоги – о к т р е о т и д (сандостатин) ишлаб чиқарилаяпти. У октапептид бўлиб, таъсири сомастатинникига нисбатан бирмунча давомли (t½= 100 мин.). Акромегалия, апудома (карциноидли ўсимталар²)да қўлланилади. Кунига 2-3 марта тери остига киритилади. Таъсири узайтирилган (пролонгацияланган) октреотид - с а н д о ст а т и н лар чиқариляпти.
Самотостатиннинг синтетик аналоги – л а н р е о т и д бундан ҳам давомлироқ таъсир кўрсатади. Уни мушак ичига 10-14 кунда 1 марта киритилади.
Акромегалияда дофаминомиметик бўлган, б р о м к р и п т и н ҳам қўлланилади, у ўсиш гормонини керагидан ортиқча ишлаб чиқарилишини сусайтирувчи таъсир кўрсатади.
Гипоталамус соматотроп гормон ажралишини рағбатлантирувчи гормон ишлаб чиқаради, унинг тузилиши аниқланмаган. Тиреотроп гормон (гликопептитдир) қалқонсимон бези гормонини секрециясини рағбатлантиради. У қалқонсимон безга йодни шимилишига, тирозинни йодланишига, қалқонсимон без гормонларини синтезига ҳамда триоглобулиннинг эндоцитози ва протеолизига таъсир этади. Бундан ташқари, тиреотроп гормон қалқонсимон безнинг васкуляризацияланишини оширади. Унинг ҳужайраларини гипертрофия ва гиперплазиясига олиб келади. Ушбу гормон ҳужайранинг плазматик мембранасида жойлашган ўзига ҳос рецепторлар билан боғланади. Амалиётда қўллаш учун сўйилган қора мол гипофизининг олдинги бўлагини тозаланган экстракти бўлмиш т и р о т р о п и н препарати чиқарилади. Унинг фаоллиги таъсир бирлиги (ТБ) да (биологик стандартлаш қўлланилади) белгиланади. Қалқонсимон без препаралари билан биргалликда қалқонсимон без етишмовчилигида ҳамда микседемани дифференциал ташхисида қўлланилади.Сўнгисида тиреотропин таъсирида радиоактив йодни қалқонсимон безга шимилиш даражасига кўра микседема қалқонсимон безнинг бирламчи шикастланиши ёки гипофиз етишмовчилиги туфайли ривожланганлиги аниқланади. Препаратни тери остига ёки мушак ичига киритилади. Тиреотроп гормон ажралишини рағбатлантирувчи гипоталамик гормон трипептитдир. У алоҳида ажратилган, унинг тузилиши аниқланган, ҳамда синтези амалга оширилган. Унга р и ф а т и р о и н (протирелин) номи берилган бўлиб, уни диагностик мақсадларда (гипоталамус ёки гипофизни шикастланиши туфайли ривожланаётган қалқонсимон без хастсликлари аниқлаш учун), шунингдек тиреотоксикоз ва қалқонсимон без ҳавфли ўсимталарини радиактив йод билан даволаш самарадорлигини ошириш учун (протирелин таъсирида қалқонсимон безнинг йодни шимиб олиш қобилияти ортади) қўллаш тавсия этилган.
Гипофизни олдинги бўлагидан бир қатор гонадотроп гормонлар ажралади, улар жинсий мансубликка эга эмаслар.

Download 441.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling