Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 441.5 Kb.
bet8/27
Sana24.12.2022
Hajmi441.5 Kb.
#1057208
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
11.Гормонлар. витаминлар

Эпифиз гормонлари препаратлари.

Эпифиз (ғуррасимон ёки пинеал без) ҳар-хил биологик фаол бирикмалар шу жумладан, кўпинча пептидлар тутади. Эпифизнинг асосий гормони бўлиб мелатонин1 ҳисобланади. У эпифизнинг ҳужайралари (пинеалоцитлар)да серотониндан ҳосил бўлади., шу сабабли уни (триптофан) аминокислоталар ҳосиласига мансуб деб ҳисбланади.


Мелатонинниг асосий функцияси, чамаси ташқи муҳитни ёритилганлиги ҳақидаги маълумотларни бир кунлик биологик (циркат) ритмларни кейинги навбатда бошқариш учун қайта ишлашдан иборатдир. Эпифизга ташқи ёруғлик информацияси қуйидаги йўл билан тушади: кўзнинг тўр пардаси → гипоталамуснинг супрахиазматик ядролари → бўйиндаги юқориги симпатик гангли → симпатик нервлар → эпифиз. Инсонларда мелотанинни энг кўп миқдори тунда ишлаб чиқаради. Демак, кўз тўр пардасини ёруғлик билан рағбатлантириш сусайганда мелотанинни синтези ортади. Физиологик ва таъсиротларга жавоб берувчи кунлик бошқаруви мелотанинни репродуктив система фаоллигига мавсумий таъсир билан тўлдирилади. Мелатонин ўртача ухлатувчи, тана хароратини тушириш, лютеинлаштирувчи гормон ажралишини сусайтириш таъсирига эга. Вақт поясларини кескин ўзгаришларида (масалан, катта масофаларни тайёраларда босиб ўтилганда), кунлик ритмларга (айниқса уйқу) меёрлаштирувчи таъсир мелатонинда кучли ифодаланган. Бундан ташқари унда антиоксидантлик ва иммун тизимига рағбатлантирувчи фаолликлар аниқланган.


Мелатонинни таъсирлари уни фақат ўзига ҳос бўлган мелатонин рецепторлари (Me1 IA, IB, IC) билан ўзаро таъсироти туфайли юзага келади. Улар кўп миқдорда супрахиазматик ядролар, кўзнинг тўр пардасида аниқланган. Шу билан бир қаторда улар таламуснинг паравентрикуляр ядролари, олдинги гипоталамус, бош миянинг кўпгина қисимларида, хамда баъзи периферик тўқималарда (масалан тери безларида), лимфоцитларда жойлашганлар.
Мелатониннинг препарати (м е л а к с е н) узоқ масофаларни тайёралар воситасида босиб ўтишда биоритмни бошқариш учун қўлланилади. Бу уйқу – тетиклик циклларини мейёрлашувида намоён бўлади. Асосий натижа эпифиз гормонал фаоллигининг соатпоясларини тез алмашинувига адаптацияси (мослашуви) билан боғлиқ. Препаратни кечқурун (ичиш ёки тил остига)1 қўйиш тавсия этилади. У овқат хазм қилиш трактидан яхши ва тез сўрилади. Гематоэнцефалик тўсиқдан осон ўтади. Тез парчаланади (метаболизми тез кечади). Нохуш асоратлари: уйғонгандан кейин уйқусираш (мудроқ босиш), кучсизроқ даражада, катта бўлмаган шишлар.



Download 441.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling