Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 441.5 Kb.
bet11/27
Sana24.12.2022
Hajmi441.5 Kb.
#1057208
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
11.Гормонлар. витаминлар

КАЛЬЦИТОНИН (ТИРОКАЛЬЦИТОНИН)
Кальцитонин асосан қалқонсимон безнинг махсус ҳужайраларида ишлаб чиқарилади. У 32 та аминокислоталардан иборат бўлган полипептид. Кальцитониннинг секрецияси қондаги кальций ионлари миқдорига боғлиқ. Кальцитонин кальций алмашинувини бошқаришда қатнашади (4-расм). Унинг асосий таъсири – суякларда декальцификация жараёнини сусайтиришдир. Ичакдан кальций ионларини сўрилишига ва уларни буйрак орқали ажралишига кальцитонин таъсир кўрсатмайди. Синтетик, одам кальцитонини олинган (цибакальцин).
Ласоснинг кальцитонини синтезланган бўлиб, м и а к а л ь ц и к номи билан чиқарилмоқда. Фаоллиги бўйича инсоннинг кальцитонинидан 30-40 марта устун келади ва давомлироқ таъсир этади.
Кальцитонин чўчқаларнинг қалқонсимон безидан олинадиган к а л ь ц и т р и н препарати таркибида ҳам бор.
Кальцитонинни остиопорозларда (м-н: давомли иммобилизация туфайли, қариялардаги, глюкокортикоидларни давомли қўллаганда) ҳамда нефрокальцинозда қўлланилади.
Қалқонсимон олди без препаратлари.
Қалқосимон без ёнидаги безлар паратгормонни ажратадилар. У 84 та амино-кислота қолдиғидан иборат полипептид бўлиб, уни ишлаб чиқарилиши қондаги кальций ионларининг миқдори билан белгиланади.
Паратгормон таъсирининг асосий кўриниши - кальций ва фосфор алмаши-нувига таъсир этиш бўлиб, суякларда декальцификация жараёнини кучайтириб ажралган кальций ионларини қонга ўтказади ҳамда меъда-ичак трактидан кальций ионларини сўрилишини осонлаштиради. Ичакдан кальций ионларини сўрилишини кучайиши паратгормонинг бевосита эмас, балки билвосита таъсири бўлиб, унинг таъсирида кальцийтриол ҳосил бўлишининг ортиши билан боғлиқ деб ҳисобланади. Маълумки кальцитриол витамин Д3 (холекальцеферол) ни энг фаол метоболитидир. Паратгормон буйрак найчаларида кальций ионларини қайта сўрилишини кучайтиради (4-расмга қаранг). Натижада қонда кальций ионларининг миқдори ортади.
Қонда фосфор миқдори озаяди1, чунки уни буйрак найчаларида қайта сўрилиши камаяди.
Табобат амалиётида сўйилган қора молларнинг қалқонсимон без ёнидаги безларидан олинадиган п а р а т и р е о д и н препарати қўлланилади.
Ушбу препаратнинг биологик фаоллигини итларда қонда кальций ионлари миқдорини ошириш хоссаси асосида аниқланади.
Паратиреоидиннинг таъсири тахминан 4 соатдан кейин бошланиб, 24 соатгача давом этади. У асосан сурункали гипопаратиреозда, спазмафилияда2 қўлланилади. Тери ости ва мушак ичига киритилади. Таъсир бирлигида (ТБ) дозаланади. Ўткир гипопаратиреоз (тетония) ни кальций препаратлари (томир ичига) ни паратиреодин билан биргалликда қўллаш билан даволаш мақсадга мувофиқдир. Таъсири анча кеч бошланишини эътиборга олганда ушбу хасталикни фақат паратиреодин билан даволаш керакли натижа бермайди.



Download 441.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling