Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Гестаген (прогестаген) ва антигестаген препаратлар
Download 441.5 Kb.
|
11.Гормонлар. витаминлар
Гестаген (прогестаген) ва антигестаген препаратлар
Барча гестаген1 лар стероид тузилишига. Дори препаратлари сифатида прогестерон2 ёки унинг синтетик унумлари – оксипрогестерон капронат, медроксипрогестерон ацетат ва прегнин қўлланилади. Бундан ташқари, гестагенлик фаоллигига эга бўлган, тестостерон хосиласи бўлмиш норгестрел,норэтиндрон, норэтистерон, диметистерон ва бошқалар синтезланган. П р о г е с т е р о н эндометрийга таъсир этиб уни тухум хужайрасини имплантация қилишга тайёрлайди (пролифератив давр секретор даврга ўтади). У миометрий қўзғолувчанлигини сусайтиради. Овуляцияни олдини олади, сут бези тўқимасини ўсиб ривожланишига имконият туғдиради. Хар куни мушак ичига киритилади. Ичилганда у самарасиз. Давомли таъсир этувчи гестагенларга оксипрогестерон капронат (гидроксипрогестерон капронат, гормофорт ) киради. Унинг таъсири секинроқ бошланади ва 7-14 кун давом этади. Ёғли эритмалари мушак ичига киритилади. Медроксипрогестерон ацетат ҳам давомли таъсир кўрсатувчи препарат хисобланади. 14 кунда бир марта мушак ичига киритилади. Энтерал қўллаш ҳам мумкин. Прегнин (этистерон) фаоллиги бўйича прогестерондан 5-15 марта кучсиз. Ичилганда ҳам самарадор. Одатда тил остига қўйиш тавсия этилади. Таблеткасини бутунлай сўрилиб бўлгунча тил остида сақланади. Гестагенлик фаолликга эга бўлган тестостерон хосилалари (норэтинодрел ва бошқалар) энтерал киритишга мўлжалланган. Уларнинг таъсир давомлилиги 1-3 кун. Гестагенларни сариқ тана функциясининг етишмовчилигида хомилани тушишини олдинги олиш учун (хомиладорликнинг 1-яримида), хайз кўриш циклини бузилишларида қўлланилади. Контра цептив восита сифатида қўлланилади. Гестаген гормонларнинг антогонистлари–антигестаген воситалар яратилган. Улардан баъзилари тиббиёт амалиётига тадбиқ қилинган. Шундай препаратлардан бири бўлиб стероид хосиласи м и ф е п р и с т о н ( RU 486) хисобланади. У гестаген рецепторлари билан боғланиб (масалан бачадоннинг) гестагенлар (прогестерон ва бошқалар) таъсирига тўсқинлик қилади. Мифепристон гестагенлик (агонистлик) фаоллигига эга эмас. Жониворларда ўтказилган экспериментларда мефистонда глюко кортикоидлар билан антогонизм аниқланган. Тиббиёт амалиётида асосан мифепристоннинг хоми лани тушириш (аборт) хоссасидан фойдаланилади. Бундай холатларда мифепристонни хомиладорлик бошлангандан сўнг қанча эрта берилса самарадорлиги шунча юқори бўлади. Хомиладорликни тиббиёт кўрсатмалари бўйича тўх-татиш учун кўпинча мифепристонни простагландилар билан биргаликда қўлланилади. Бунинг сабаби шундаки, мифепристон таъсирида миометрийнинг просто гландинларга сезгирлиги ортиб кетади. Шу сабабли иккала препаратни катта бўлмаган миқдорда қўлланилади ва бу уларнинг нохуш таъсиротларини сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Антигестаген воситалар хайз кўриш циклини мейёрга келтириш учун хам қўллаш мумкин. Download 441.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling