Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 441.5 Kb.
bet16/27
Sana24.12.2022
Hajmi441.5 Kb.
#1057208
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
11.Гормонлар. витаминлар

Глюкокортикоидларнинг антогонистлари ҳам маълум. Баъзи препаратлар уларнинг синтезини тухтатади (метирапон, митотан). Бошқалари глюклокортикоидларнинг рецепторларини қамаллайдилар (мифепристон, аввал гестагенлар антогонисти сифатида маълум эди). Уни баъзан Кушинг2 синдромида, хамда кортикотропин хосил бўлишини текширишда (метирапон) қўлланилади. Митотан, захарли препарат бўлганлигидан буйрак усти бези пўстлоқ қаватининг фақат операция қилиш мумкин бўлмаган ўсимталарида қўлланилади.
МИНЕРАЛОКОРТИКОИДЛАР

Альдостерон ва 11-дезоксикортикостерон табиий минералокортикоиддир. Асосий минералокортикоид бўлмиш альдостерон электролитлар алмашинувига таъсири бўйича 11-дезоксикортикостерондан 20-30 марта устун келади. Альдостерон глюкокортикоидлар каби хужайра ичида жойлашган рецепторлар билан боғланади. Минералокортикоидларнинг асосий физиологик фаолликларини намоён бўлиши бу сув – туз алмошинувига таъсиридир. Минералокортикоидлар нефроннинг дистал бўлимларига таъсир кўрсатиб, натрий ионлари ва изоосмотик миқдорда сувнинг қайта сўрилишини оширади. Бир вақтнинг ўзида калий ионларининг секрецияси кучаяди .


Углевод алмашинувини минералокортикоидлар кам ўзгартирадилар. Уларда яллиғланиш ва аллергияга қарши хосса йўқ.
Даволаш мақсадида дастлаб дезоксикортикостерон ацетат таклиф этилган, чунки альдостерон ноёбдир. Дезоксикортикостеронни асосан мушак ичига киритадилар ёки таблетка кўринишида тери остига имплантация қилинади. Дезоксикортикостерон триметилацетат давомлироқ таъсирга эга. Ҳозирги вақтда минералокортикоид фаоллигига эга бўлган препарат сифатида асосан фторгидрокортизон ацетат (флуорокортизон, флоринеф) қўлланилмоқда. У кучли даражада яллиғланишга қарши таъсир ҳам кўрсатади. Ичилади. Минералокортикоидларни буйрак усти бези пўстлоқ қаватининг сурункали етишмовчилиги (шу жумладан Аддисон хасталигида) қўлланилади. Ундан ташқари уларни миастения, адинамия да ҳам қўллашади. Чунки улар мушаклар тонуси ва ишлаш қобилиятини оширадилар.
Нохуш таъсиротлари организмда натрий ионлари ва сувни хаддан ташқари кўп ушланиб қолиши билан боғлиқ. Шишлар, тўқималарда ортиқча сув бўлиши, асцит1 кузатилади, қон босими кўтарилади. Оғир холларда юракнинг чап қоринча етишмовчилиги ривожланиб ўпка шишига олиб келади.
Минералокортикоидларни антогонистлари мавжуд. Баъзилари уларнинг синтезини бузадилар (масалан, митерапон), аммо танламасдан таъсир кўрсатади ва бир вақтнинг ўзида глюкокортикоидлар синтезини сусайтиради. Шу билан бир қаторда специфик рецепторларни қамал қилиб, минералокортикоидларни буйрак найчаларига таъсирини танлаб бартараф этувчи антогонистлар мавжуд. Бундай антогонистларга диуретик воситаси сифатида қўлланиладиган спиранолактон киради.

Download 441.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling