Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Машғулотда қўлланиладиган янги педагогик технологиялар


Download 441.5 Kb.
bet24/27
Sana24.12.2022
Hajmi441.5 Kb.
#1057208
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
11.Гормонлар. витаминлар

5.4.Машғулотда қўлланиладиган янги педагогик технологиялар:
5.4.1.“Қора қутича” интерактив ўйинининг ўтказилиши
Ушбу усул машғулот давомида хамкорликда ишлаш ва ҳар бир талабанинг фаол қатнашишини кўзда тутади, ўқитувчи бутун гуруҳ билан ишлайди.
Хар бир талаба қора қутичадан номалум препаратнинг қисқа аннотацияси ёзилган карточкани олади. Талабалар ўз жавобларини асослаган холда ушбу препаратни аниқлаши керак.
Талабага жавоб бериш учун 3 дақиқа берилади. Сўнгра жавоблар муҳокама қилинади, препаратнинг фармакодинамика ва фармакокинетикаси тўлдирилади. Усулнинг оҳирида ўқитувчи берилган жавобларни муҳокама қилади ва талабаларнинг фаоллигини аниқлайди.
Ушбу усул талаба нутқи, фикрлаш қобилиятини ривожлантиради ва талабада мустақил фикрлаш, мулохаза юритишни шакллантиради.
Аннотация турлари:

  1. Препаратни аниқлаш: Гипофиз олдинги бўлагидаги гормон препарати. Таъсир бирлигида дозаланади. Глюкокортикоидлар узоқ вақт ишлатилган кейин парентерал қўллиналади.

  2. Препаратни аниқлаш: Гипофиз олдинги бўлимидаги гормони препарати. Таъсир бирлигида дозаланади. Қалқонсимон без етишмовчилигида ва микседемани дифференциал ташхисида қўлланилади.

  3. Препаратни аниқлаш: Гипофиз орқа бўлимидаги гормоннинг синтетик аналоги. Туғурук ва лактацияни кучайтириш учун трансбукал қўлланилади.

  4. Препаратни аниқлаш: Гипофиз орқа бўлимидаги гормони препарати. Қандсиз диабетда қўлланилади. Интраназал юборилади.

  5. Препаратни аниқлаш: Аденогипофиз гормонларнинг препарати. Таъсир бирлигида дозаланади. Гемералопияда қўлланилади.

  6. Препаратни аниқлаш: Қалқонсимон без гормоннинг синтетик аналоги. Микседема касаллигида кома холатида қўлланилади. Ичиш учун берилади.

  7. Препаратни аниқлаш: Хайвонларнинг қалқонсимон без экстрактидан тайёрланади. Тиреоид гормонларнинг аралашмасини сақлайди.

  8. Препаратни аниқлаш: Препарат тиреотоксикознинг даволашида қўлланилади. Ичиш учун берилади. Ножўя таъсири: лейкопения, диспепсия, “буқоқлик таъсири

  9. Препаратни аниқлаш: Препарат тиреотоксикознинг даволашида қўлланилади. Самараси секин 1-3 ойдан кейин ривожланади. Ичиш учун берилади. Милликюрида дозаланади.

  10. Препаратни аниқлаш: Препарат чўчқани қалқонсимон безидан олинади. Остеопороз, нефрокальцинозда қўлланилади.

11.Препаратни аниқлаш: Хайвонларнинг қалқонсимон олди безидан олинади. Таъсири 4 соатдан кейин бошланиб, 24 соат давом этади. Таъсир бирлигида дозаланади.
12. Препаратни аниқлаш: Меъда ости бези гормоннинг препарати. Самараси 24 соат сақланади. Таъсири секин ривожланади (3-6 соатдан кейин). Қандли диабет даволашида қўлланилади. Диабетик комада қўлланилмайди. Фақат тери остига юборилади. 13. Препаратни аниқлаш: Синтетик гипогликемик восита. Меъда ости безнинг бета хужайралани стимуллайди. Таъсир давоми 12 соатгача. (Бутамид).
Препаратни аниқлаш: Препарат кахексияда, нурли терапиядан кейин, глюкокортикоидларни узоқ вақт давомида ишлатилганда, остеопорозда қўлланилади. Самараси 2-3 кундан кейин ривожланади ва 3 хафтагача давом этади.

Download 441.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling