Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Download 441.5 Kb.
|
11.Гормонлар. витаминлар
5.3.Вазиятли масалалар.
1. Бемор ўз вазнининг тўхтовсиз ортиши, шиш пайдо бўлиши, атрофдаги нарсаларга қизиқиш пасайиши, тез чарчаб қолиши, соч тўкилиши каби ўзгаришларни сеза бошлайди. Шу шикоятлар билан у шифокорга мурожат қилади. Бемор текширилгандан сўнг унга таблетка холидаги дори берилди. Дорини мунтазам равишда қабул қилганда умумий хаётий тонуснинг ортишига, шишларининг камайишига, иш қобилиятининг ортишига олиб келди. Беморга қандай дори буюрилган эди? 2. Бемор таъсирчанлик ортишига, жахлдорликка, кўп терлашга, тахикардияга, уйқунинг бузилганлигига ва вазнининг тез камайишига шикоят қилди. Шифокор текширишлардан кейин беморга касаллик аломатларини сезиларли камайтирган таблетка холидаги дорини буюрди. Бироқ бемор бўйнини хажман катталашганлигига эътибор берди. Кейинги текширишларда беморда лейкопения аниқланди. Беморга қандай дори буюрилган эди? Бемор бўйнининг хажман катталашишига сабаб нимада? Лейкопениянинг ривожланиш сабаби? 3. Ревматик полиартрит билан оғриётган беморга таблетка холидаги ичиладиган дори буюрилган эди. Полиартритда бўладиган ўзгаришларни даволашга эришилди. Орадан бир неча вақт ўтканидан сўнг беморнинг юзи шиша бошлайди (ойсимон юз), вазни анчагина ортди ва меъдасида тез-тез оғриқ пайдо бўла бошлади. Қон таркибидаги лимфоцитлар ва эозинофиллар сони камайганлиги ва беморда ошқозон яраси касаллиги пайдо бўлганлиги аниқланди. Бемор қайси дори билан даволанган? Қайд этилган асоратларнинг пайдо бўлиш сабаби нима? Бундай холатда шифокор қандай йўл тутиши керак? 4. Бронхиал астма билан оғриган беморни узоқ вақт гормонал препаратлар билан даволашди. Орадан ярим йилча ўтганидан сўнг, беморнинг уйқуси нотинч бўла бошлади, меъдасида оғриқ пайдо бўлиб, вазни орта борди. Бемор текширилганда унда гипертензия, гипергликемия, глюкозурия, остеопороз, лимфоцитопения, эозинопения каби ўзгаришлар аниқланди. Бемор қайси дори билан даволанган? Пайдо бўлган асоратларнинг сабаби нима? Бундай холда шифокор қандай йўл тутиши керак? 5. Иштахаси пасайиб кам овқат еб юрган беморга ғар икки кунда бир марта инъекция холида дори берила бошланди. Бироқ навбатдаги инъекциядан сўнг, бемор кескин равишда холсизлана бошлади, қўл ва оёқлари қалтираш пайдо бўлди, боши оғриб кўп терлай бошлади, бемордан сўраш натижасида унда инъекция одатда тушлик вақтидан кейин қилинганлиги маълум бўлди. Охирги ҳолда эса инъекция овқатдан 1,5 – 2 соат олдин қилинган экан. Пайдо бўлган симптомларнинг сабаби нимада? Бу симптомларни йўқотиш учун нима қилиш керак? 6. Кардиостимулловчи ва антиангинал терапия билан даволанаётган сурункали тож артерияси етишмовчилигидан келиб чиққан миокард инфаркт билан оғриётган беморга қўшимча кунига 2 маҳал битта таблеткадан даво буюрилди. Ушбу даво қўлланилгандан 6 хафта кейин бемор овозининг дағаллашишини, оёқда тукларнинг ўсишини, жигар сохасида оғриқни, тери қопламаларининг сарғайганини, кам ифодаланган шишларни сезди. Бемор қайси дори билан даволанган? Пайдо бўлган асоратларнинг сабаби нима? Даволашни давом эттириш мумкинми? Download 441.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling