Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 441.5 Kb.
bet22/27
Sana24.12.2022
Hajmi441.5 Kb.
#1057208
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
11.Гормонлар. витаминлар

АНАБОЛИК СТЕРОИДЛАР

Юқорида қайл этилганидек, андрогенлар оқсил синтезини кучайтирадилар, яъни анаболик фаолликга эгадирлар. Бу скелет мушаклари, қатор паренхиматоз аъзолар, суяк тўқимаси вазнини ортишида намоён бўлади. Тананинг умумий вазни бунда ортиб кетади. Организмдан азот, фосфор ва кальцийнинг ажралиши секинлашади. Эркаклар жинсий безлари гормон препаратларининг андрогенлик фаоллиги уларнинг анаболик таъсиридан фойдаланишни чеклайди. Шу сабабли андроген фаоллиги кучсиз анаболик хоссалари ортиқроқ бўлган синтетик воситалар яратилган. Улар стероид брикмалардир. Ушбу брикмаларнинг асосий биологик таъсиридан ва тузилишидан келиб чиққан холда уларни анаболик стероидлар деб аташган. Ушбу препаратлар фаоллигини биологик йўл билан аниқлаш мумкин. Ушбу услублардан бири ахта қилинган каламушларнинг m. levator ani массасини ортишини аниқлашга асосланган. Табобат амалиётида қатор анаболик стероидлар қўлланилади. Фаол ва давомли таъсир кўрсатувчи препаратларга феноболин (нандролон фенил-пропионат, дураболин, нероболил) ва ретаболил (нандролон, деканоат, декадураболин) мансуб-дир. Феноболин 7-15 кун, ретаболил – 3 хафта таъсир кўрсатади. Уларнинг таъсири аста секин ривожланади (феноболинники 1-2 кундан кейин, ретаболилники 2-3 кундан кейин). Препарат-ларнинг ёғли эритмалари мушакга киритилади. Метандростенолон (дианабол, неробол) давомсиз таъсир кўрсатади. Уни таблеткалар кўринишида 1 кунда 1-2 марта берилади Бошқа анаболик стероидлар – оксандролон, станозол, этилэстренол, силаболин хам синтезланган. Анаболик стеро-идлар оқсил синтезига имконият туғдирадилар. Уларни қўллаганда иштаха яхшиланади, тана ваз-ни ортади. Остеопорозда суякларнинг кальцификацияси тезлашади. Ушбу моддалар регенерация жараёнига ижобий таъсир этадилар. Анаболик стероидларни кахексия, астения, глюкокортикоид-ларни давомли қўллаганда, нур билан даволашдан сўнг, остеопорозда, регенерация жараёнларини кучайтириш учун (масалан суяклар синганда) қўлланилади. Қайд этилган препаратларни қўллаганда уларнинг гормонал фаолликлари билан боғлиқ бўлган нохуш таъсирларни ривожланиши мумкин. Аёлларда маскулинизацияловчи таъсирот одатда камроқ даражада намоён бўлади. Кўнгил айнаш, шишлар, суякларда ортиқча кальций тўпланиши, баъзан жигар функциясининг бузилиши мумкин. Анаболик стероидларни хомиладорлик, эмизиш даврида, простата безининг раки, жигар хасталикларида қўллаш тақиқланган.



Download 441.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling