Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Энтерал қўлланиладиган ва имплантация қилинадиган хомиладор бўли


Download 441.5 Kb.
bet20/27
Sana24.12.2022
Hajmi441.5 Kb.
#1057208
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27
Bog'liq
11.Гормонлар. витаминлар

Энтерал қўлланиладиган ва имплантация қилинадиган хомиладор бўлиб қолишдан сақлайдиган (контрацептив) воситалар.

Бу грух препаратлар туғилишни бошқариш учун қўлланилади. Уларни нафақат номақбул хомиладорликни олдини олиш учун, балки ота-онанинг саломатлиги, туғиш оралиғини, оиладаги болалар сони ва бошқаларни инобатга олган холда хомиладор бўлишни режалаштириш учун қўлланилади.


Хомиладор бўлишдан сақлайдиган воситаларнинг турли хили ва уларни энтерал қўллаш схемалари мавжуд. Юқори самарадорликга эга бўлган ва нохуш таъсиротлари нисбатан кам бўлган энг мақбул препаратлар қуйидагилардир:

  1. эстроген-гестагенлар комбинациясидан иборат препаратлар;

  2. гестагенларни микродозаларини тутган препаратлар;

Эстроген препаратлардан одатда этинилэстрадиолни қўллашади. Гестагенлар тўплами етарли даражада турли-туман. Уларнинг кўпчилиги тестостерон унумларига мансубдир (норэтиндрон, норгестрел, левоноргестрел ва бошқалар). Эстроген ва гестаген миқдори доимий бўлган монофазли препаратлар (микрогинон, минизистон, фемоден, диане-35, жанин, логест, регулон, новинет ва бошқалар) хамда икки ва уч фазали препаратлар қайд қилинган. Охирги икки ҳолда аёллар хайз цикли даврида турли хил миқдорда эстроген ва гестагенлар тутган таблеткаларни қабул қиладилар. Бу гормонларларнинг қонда улар концентрациясини одатдаги хайз кўриш циклида кузатиладиган ўзгаришларини таъминловчи энг мувофиқ дозасини танлаб олиш имкониятини беради. Бундай услуб нохуш асоратларни камайтиришга олиб келади. Икки фазали препаратларга антиовин, уч фазали препаратларга –триквиллар, тризистон, три-регол ва бошқалар мансубдир.
Препаратлар таъсир механизмини овуляция жараёнини сусайтириш билан боғлиқ деб ҳисоблашади. Бу гипофиздан фолликуло рағбатлантирувчи ва лютеинизацияловчи гормонларни ва уларни биосинтези хамда ажралишини рағбатлантирувчи гипоталамик гормон ишлаб чиқишини камайиши туфайли амалга ошади. Бу мувофиқ равишда тухумдонлар ҳолатида ўз аксини топади, яъни улар менопауза даврига хос бўлган ўзгаришларга учрайдилар. Эндометрийда тухум ҳужайрасини имплантациясига тўсқинлик қилувчи ўзгаришлар содир бўлади (пролифератив фазада вақтидан аввал регрессия ва бошқалар). Бачадон бўйинидаги шиллиқ таркиби ҳам ўзгариб, сперматозоидларнинг фаоллигини сусайишига олиб келади.
Эстроген-гестоген препаратлар амалда 100% контрацептив таъсирини таъминлайди. 28 кунлик хайз циклида уларни 5-кунидан бошлаб 21 кун қабул қилинади. Ушбу препаратларни қабул қилишни тўхтатгандан сўнг репродуктив функция тикланади. Тикланиш даври контрацептивларни қабул қилиш давомлиги ва организмнинг хусусиятларига боғлиқ. Контрацептивларни давомли қўллаганда бу давр бир неча ой давом этиши мумкин. Хомиладорликдан аввал ушбу препаратларни қўллаш мавжуд кузатишлар натижасига кўра хомилага салбий таъсир этмайди.
Нохуш таъсиротлар препаратларни қабул қилишнинг бошланишида (биринчи 2 ой) кўпроқ кузатилади. Сўнгра улар миқдори камаяди ва 5-10% га етади. Энг хос бўлган нохуш таъсирот куйидагилардир: қон ивишини ортиши (кўк томирлар трамбози ва тромбоэмболиялар хавфи), жи-гар функциясининг бузилиши, глюкозага турғунликни камайиши, бош оғриғи, бош айланиши, кўкрак безларининг зичлашиши (“дағаллашиши”), либидони ўзгариши, кўнгил айниш, қайт қи-лиш, хайз кўриш оралиғида қон аралаш ажратмалар пайдо бўлиши, тана вазнини ортиши ва бош-қалар.
Эстроген-гестагенли контрацептивлар тромбоэмболик хасталиклар, бош мияда қон айланиш-нинг бузилиши, репродуктив система ва сут бези ўсимталарида, жигарнинг кучли дисфункция-сида, қандли диабетда, психозларда қўллаш ман этилади.
Шуни назарда тутмоқ лозимки, эстроген-гестаген препаратларни нафақат хомиладор бўлиб қолишни олдини олиш, балки даволаш мақсадида ҳам қўллаш мумкин. Жумладан, уларни хайз кўриш циклини бузилишларида, полипозда, эндометриозда ва бошқа гинекологик хасталикларда қўлланилади.
Хомиладор бўлишни олдини олувчи воситаларнинг иккинчи гурухи фақат кичик дозадаги гестагенларни тутади. Уларга континуин , микролют ва бошқалар киради. Уларнинг таъсир меха-низми аниқ эмас. Гестагенли контрацептивлар бачадон бўйнидаги шиллиқ таркиби ва миқдорини ўзгартириб, улардан сперматозоидларни ўтишини секинлаштиради. Тухум ҳужайрасини фалло-пиев (бачадон) найчаларидаги ўтказиш тезлигини камайиши ҳам аниқланган. Бундан ташқари эндометрийда тухум ҳужайрасини имплантацияланишига қаршилик қилувчи ўзгаришлар ҳам ку-затилади. Шу билан бир қаторда гипоталамо-гипофизлар системани мўътадил сусайиши ҳам маълум аҳамиятга эга бўлиши мумкинлигини инкор этиш мумкин эмас. Бу гурух препаратларининг контрацептивлик самарадорлиги, комбинацияланган эстрогенгестаген препарат-лариникига нисбатан пастроқ. Улар таъсирида эстроген-гестагенли контрацептивларга хос бўлган, масалан модда алмашинувига таъсир этиш, тромбофлибитлар чақириш хусусиятлари кабилар нохуш таъсиротларнинг кам намоён бўлиши ёки умуман ривожланмаслиги эстрогенларнинг йўқлиги ва гестаген-лар кичик дозада эга эканлиги билан тушунтирилади.
Номунтазам ҳайз циклининг ва ҳайз кўриш оралиғида қон аралаш ажратмаларни пайдо бўли-ши асосий нохуш таъсиротлар ҳисобланади. Баъзан кўнгил айнаш, бош оғриғи, депрессия ва бош-қалар вужудга келади. Умуман нохуш асоратлар эстроген-гестаген контрацептивларни қўллагандагига нисбатан анчагина камроқ ривожланади.
Репродуктив функция одатда гестагенли контрацептивларни қабул қилишни тўхтатгандан 3 ой кейин тикланади.
Системали нохуш таъсиротларни камайтириш учун бачадон ичида гормон ажратувчи мажмуа бўлган м и р е н а препарати таклиф этилган. Унинг таркибида ўзидан 5 йил мобайнида узлуксиз левоноргестрел ажратиб турувчи контейнер мавжуд бўлиб, у бачадон бўйни секретини зичлигини ошириш ва эндометрийга тухум ҳужайрасини имплантация бўлиш жараёнини сусайтириш хисобига махаллий контрацептив таъсир кўрсатади. Мирена контрацептив таъсирнинг юқори даража ишончлилиги ва айниқса хайз кўриш сони ва ажралаётган қон миқдорини камайиши туфайли ри-вожланадиган меноррагия ва дисменорея билан жабрланган аёлларга мувофиқ келиши билан аж-ралиб туради.
Таркибида эстроген ёки гестагенларнинг1 катта дозаси бўлган препаратлар ҳам мавжуд. Жумладан, п о с т и н о р (таркибида левоноргестрел бор). Уларни жинсий алоқадан кейинги 24-48 соат ичида қабул қилиш керак (посткоитал контрацептивлар деб аталади).
Хомиладорликдан асраш воситаларини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар давом этмоқда. Асосий вазифа бу 100% контрацепцияни таъминлаган ҳолда препа-ратларнинг нохуш таъсиротларини камайтириш ва таъсир давомлиги турли хил бўлган препарат-ларни яратишдир. Давомли таъсир этувчи контрацептив депо-препаратлар ката қизиқиш уйғотади. (м-н, гестаген медроксипрогестерон ацетат; уч ойда бир марта киритилади). Тери остига имплан-тация қилиш учун (1 та капсула 5 йиллик контрацепцияни таъминлайди). Таркибида гестагенлар тутган силастик капсулалар ҳам яратилган (левоноргестрел тутган норплант).
Эркаклар учун ҳам контрацептив воситалар ҳам изланмоқда. Бундай моддалар спермато-генезни ва маний етилишини кескин сусайтиришлари лозим. Жумладан, пахта ёғидан госсипол препарати олинган. Аммо уни қўллаганда нохуш асоратлар содир бўлиши даражаси жуда ҳам юқори бўлиб, 20% эркакларда қайтмас насилсизлик ривожланади. Эркаклар жинсий безлари функциясини гипоталамо-гипофизар бошқарувига таъсир этувчи препарат ҳам яратилган. Гипофиздан фолликуло рағбатлантирувчи моякларга, сперматогенезга кучайтирувчи таъсир кўрсатувчи ва тес-тостеронни ишлаб чиқаришни ўзгартирмайдиган гормон ажралишини танлаб сусайтириш диққат-ни энг кўп жалб этади (1-чизмага қаранг). Шундай типда таъсир кўрсатиш эркаклар уруғлик суви (маний)дан ажтатилган ингибинга хосдир.



Download 441.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling