Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Бутамид 2. Таъсири давомли бўлган препаратлар (24- 60 с) Хлорпропамид, Глибенкламид, Глипизид


Download 441.5 Kb.
bet13/27
Sana24.12.2022
Hajmi441.5 Kb.
#1057208
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27
Bog'liq
11.Гормонлар. витаминлар

Бутамид
2. Таъсири давомли бўлган препаратлар (24- 60 с)
Хлорпропамид, Глибенкламид, Глипизид
П. Бигуанид унумлари
Метформин

Сульфанил мочевина хосилаларининг гипогликемик таъсир механизми уларни АТФга тобе бўлган К+ - каналларини қамал қилиш хоссалари билан боғлиқ (2 чизма). Бу потенциалга боғлиқ Са2+ каналларини очилиб хужайра ичида кальций ионлари миқдорини кучайишига ва В-хужайралардан инсулин ажралишини кучайишига олиб келади. Бунда В-хужайраларнинг инсулинни ишлабчиқарилишини рағбатлантиручи глюкоза ва аминокислоталарга бўлган сезгирлиги ортади. Шундай қилиб, ушбу препаратлар инсулин секрециясини билвосита таъсир туфайли кучайтирадилар. Сульфонил мочевина унумлари овқат хазм қилиш трактидан тез ва тўлиқ сўриладилар.


Бу гурух препаратларининг биринчиси б у т а м и д (толбутамид, растинон) хисобланади.
Бутамидни беморлар яхши қабул қиладилар, аммо уни қуллаганда нохуш таъсиротлар ривожлани ши мумкин (диспепсик ўзгаришлар, аллергик реакциялар, камдан-кам холатларда – лейкопения, тромбоцитопения, гепатотоксик таъсир). Бутамидга ўрганиш (кўникиш) ривожланиши мумкин.
Хлорпропамид (диабарил, орадиан) бутамиддан фаоллигини юқорилиги ва таъсирини давомлили ги билан фарқ қилади. Организмда фаол метабо литлар хосил қилиш билан кечувчи биотрансформацияга учрайди. Хлорпропамид ва унинг метаболитлари буйрак орқали ажралади. Хлорпропамид бошқа сульфаниламидларга нисбатан кўпроқ турли хил нохуш асоратлар келтириб чиқарди. Жумладан, этил спиртини метаболизми бузилиши туфайли уни қабул қилганда юз терисини қизариб кетиши ва бошқа кўтара олмаслик белгилари юзага келади. Организмда сувни ушланиб қолиши ва гипонатриемия, диспепсик бузилишлар, терида аллергик реакциялар, холестаз, камдан-кам холатларда қон хосил бўлишини сусайиши кузатилади.
Таъсири давомли бўлган препаратлар қаторига глибенкламид (манинил) ва глипизид хам киради. Таъсир механизми бўйича улар бутамид ва хлорпропамидга ухшашдир. Асосий фарқи бу фармакокинетикасига таълуклидир (6-жадвал). Уларни бир кунда бир марта овқатланишдан 30 мин аввал қабул қилинида. Таъсири тезроқ юзага чиқувчи препарат глипизид хисобланади. Препаратни беморлар яхши қабул қиладилар. Улар диспепсик бузилишлар (кўнгил айнаш, қайт қилиш, диарея ва бошқалар), тери аллергик реакциялар, камдан кам холда қон хосил бўлишини сусайишини чақиришлари мумкин.
Сульфонилмочевина унумларига гликлазид (диабетон) ҳам киради. У қонда глюкоза миқдорини кучли даражада камайтиради ва овқат қабул қилингандан бошлаб то инсулин секрецияси ни бошланишигача бўлган вақтни қисқартиради. Препарат шуниси билан ахамиятлики у гипогликемик таъсир билан бир қаторда микроциркуляцияга ижобий таъсир кўрсатади, чунки гликазид тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради. Хамда томирлар девори ўтказувчанлигини мўтадиллаштиради. Тана вазнини оширмайди, аксинча уни камайтиради (албатта овқат қабул қилишни тўғри ташкил этилган холда).
Гликлазид овқат хазм қилиш трактидан яхши сўрилади. Қон зардобида энг катта концентрацияси тахминан 4 соатдан кейин аниқланади. Кўп қисми зардоб оқ силлари билан боғланади. Жигарда метаболизмга учрайди. t½ тахминан 12 соат. Асосан метаболитлар кўринишида буйрак орқали ажралади. Нохуш асоратлар сифатида диспепсик ўзгаришлар, камдан-кам холларда тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, анемия, аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Сульфонилмочевина унумларини 2-типдаги қандли диабет (инсулинга тобе бўлмаган)да қўлланилади.
Репаглинид (бензой кислотаси хосиласи) шуларга ўхшаб, инсулин ажралишига имконият берувчи препарат ҳисбланади.
Энтерал йўл билан қўллашга янги препарат Д- фенилаланин хосиласи бўлган натеглинид (старликс) тавсия этилган. У асосан меъда ости безининг В-ҳужайраларидаги АТФ га тобе бўлган К+-каналларини қамаллайди. Бунда юзага келувчи мембраналар деполяризацияси Са2+ каналларини очилишига ва инсулин секрециясини ортишига олиб келади. Натеглинид овқатдан олдин ичилади. У тез ва қисқа таъсир этади. Ичилганда уни тахминан 73% қонга ўтади. t½ 1.5с. Натеглинид жигарда метоболик ўзгаришларга учрайди. Препарат ва унинг метоболитларини кўп қисми, асосан буйрак орқали аввалги 6 соат ичида ажралади.
2-типдаги қандли диабетда (постпрандиал1 гипергликемияни бартараф этиш учун) овқатдан кейинги инсулин секрециясининг биринчи даврини кучайтириш
учун қўлланилади. Препарат яхши қабул қилинади. Камдан- кам ҳолларда гипоглекемия ривожланади.
Овқат қабул қилингандан кейин ингичка ичакдан глюкоза даражасини бошқарувчи - глюкозага тобе бўлган инсулинотроп гормон (GIP2) ва глюкагонсимон пептид (GLP-13) ажралади. Улар инкретинлар номини олганлар. Табобат амалиёти учун нисбатан турғун бўлган глюкогонсимон пептид- эксенатид синтезланган. У 2-тип диабетни даволаш учун яратилган биринчи инкретиномиметик. Эксенатид (GLP-1каби) GLP-1 рецепторларининг агонистидир. У гипергликемия холатида глюкоза таъсирида ажралувчи инсулин секрециясини кучайтиради. Эксенатидинни
кунига 2 марта тери остига киритилади. t½ тахминан 2,4 соат. Буйрак орқали ажралади. Энг кўп учрайдиган нохуш таасиротлари қаторига кўнгил айнаш, қайд қилиш, ич кетиш, гипогликемияни киритиш мумкин.
Бигуанидлар гурухидан табобат амалиётида м е т ф о р м и н (сиофор) қўлланилади. Унинг таъсир механизми аниқ эмас. Метформинни жигарда глюконеогенезни тухтиш хоссаси асосий хисобланади. У мушакларни глкозани шимиб олишига имкон беради деб хисоблашади, аммо бу глкоген хосил бўлишига олиб келмайди. Мушакларда сут кислотаси тўпланиб қолади (анаэроб гликолизни кучайтириши туфайли бўлса керак). Глюкозани ёғ тўқимасига шимилиши хам кучаяди. Метформин ичакда углеводларни сўрилишини оз миқдорда бўлса ҳам камайтириши хақида маълумот мавжуд.
Анорексиген таъсири хисобига метформин тана вазнини камйтиради. Қон зардобида триглицерид ва холестерини миқдорини бироз камайтиради.
Ичакдан яхши сўрилади. Қонга препаратнинг 50-60 % ўтади. Организмда метаболизмга учрамайди, зардоб оқсиллари билан боғланмайди. Ўзгармаган холда асосан буйрак орқали ажралади. t½ = 1,5 – 3 соат. Кунига 2-3 марта киритилади.
Нохуш асоратлари тез-тез меъда ичак тракти томонидан юзага чиқади ( кўнгил айнаш, қайт қилиш, диспепсия, оғизда темир мазасини сезиш, диарея ва бошқалар). Сульфанил мочевина хғосилаларидан фарқ қилиб метформинни қўллаганда гипогликемия жуда кам холларда қайд этилади.
Сут кислотаси ортиши туфайли ривожланадиган ацидоз саноқли беморларда кузатилса ҳам жиддий асорат хисобланади. Бундан холи бўлиш учун препаратни минимал самарадор дозаларда қўллаш ва буйрак етишмовчилигида қўлламаслик лозим.
Метморфин 2-тип қандли диабетда қўлланилади. Метморфин кўпинча таъсир механизми бошқача бўлган гипогликемик воситалар билан бирга қўлланилади. Масалан, глибенкламид ва метморфиндан иборат г л и б о м е т препарати ишлаб чиқарилади. Гипогликемик воситаларни қонда ва пешобдаги қанд миқдорини ўзгаришига қараб дозаланади. Ҳар бир бемор учун препаратларнинг мунтазам қўллаганда қондаги миқдорини керакли миқдорда турғун бўлишини таъминловчи дозасини индивидуал танлаш лозим. Гипогликемик воситаларни углеводлар миқдори чекланган пархез таом билан биргалликда қўллаш лозим.
Кўпгина диабетга қарши воситаларни қўллашда юзага чиқувчи асосий асорат –гипогликемия ҳисбланади. У асосан препарат дозаси ошириб юборилиши ёки пархезни бузилиши туфайли юзага келади. Оғир ҳолатларда гипогликемик карахтлик ривожланиши мумкин. Енгил даражадаги гипогликемияни қанд ёки углеводларга бой бўлган таом билан бартараф этиш мумкин. Керак ҳолларда парентерал йўл билан глюкоза киритилади. Адреналин ва глюкагонлар ҳам гипергликемияни ривожлантирадилар.
Ҳозирги вақтда янги типдаги янги типдаги диабетга қарши воситаларда қўлланила бошланди, улар хужайраларнинг инсулинга нисбатан сезгирлигини ошириш хусусиятига эга. Ушбу препаратлар (тиазолидиндион унумлари бўлмиш р о з и г л и т а з о н ва п и о г л и т а з о н ) эндоген инсулин ҳосил бўлишини етишмовчилигида ва унга резистентлик1 ривожланганда аҳамиятлидирлар.Бу препаратлар ядрода жойлашган махсус рецепторлар билан боғланиб, баъзи инсулинга сезгир генлар транскрипциясини оширадилар ва натижада инсулинга бўлган резистентлик камаяди. Тўқималарда глюкозани , ёғ кислоталарини ютиб олиш ортади, липогенез кучаяди, глюконеогенез камаяди.

Download 441.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling