Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 441.5 Kb.
bet10/27
Sana24.12.2022
Hajmi441.5 Kb.
#1057208
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27
Bog'liq
11.Гормонлар. витаминлар

АНТИТИРЕОИД ВОСИТАЛАР
Қалқонсимон без гиперфункциясида (гипертиреоидизм, базедов хасталиги) таъсир йўналиши қуйидагича бўлган препартлар қўлланилади.
а) гипофизнинг олдинги бўлагида тиреотроп гормонни хосил бўлишини сусайтирувчилар;
Йод Дийодтирозин
б)қалқонсимон безда тиреоид гормонлар синтезини сусайтирувчилар
Мерказолил Пропилтиоурацил
в) қалқонсимон безга йодни шимилишини бузувчилар
Калий перхлорат
г)қалқонсимон без хужайра фолликулаларини емирувчилар
Радиоактив йод
Йод молекуляр ёки йодидлар кўринишида қўлланилади. Меъда –ичак трактидан у яхши сўрилади. Тиролиберин ва кейинчалик гипофизнинг тиреотроп гормонини ишлаб чиқаришини сусайтиради. Шунга мос равишда тиреоид гормонларини ишлаб чиқарилиши камаяди. Қалқонсимон без ҳажмини камайтиради. 2-3 хафта мобайнида самарадор.

Д и й и о д т и р о з и н (дитирин) ни киритганда худди шундай таъсир механизми асосида тиреотроп гормон ажралиши сусаяди.


М е р к о з о л и л (метимазол, метотирин) қалқонсимон безда бевосита тироксин ва трийодтиронинни синтезини бузади. Меркозалил ичилади.
Унга хос энг кучли ножўя таъсир бу - лейкопения ва агранулоцитоз. Шу сабабли меркозалилни қон таркибини назорати остида қўллаш керак. Баъзан диспепсик ҳолатлар кузатилади. “Бўқоқ” юзага келиши мумкин. У гипофизнинг олдинги бўлагидан тиреотроп гормонини ишлаб чиқарилишини ортиши билан боғлиқ (қондаги тиреоид гормонлар миқдорини камайишига бўлган реакция). “Бўқоқ” юзага келишини олдини олиш учун йод ва дийодтирозиндан фойдаланиш мумкин.
Антитиреоид воситалар сифатида, мерказолиндан ташқари тиомочевинанинг қатор бошқа унумларини қўллаш мумкин: карбимазол, пропилтиоуроцил. Таъсирига кўра улар мерказолилга ўхшашдир. Карбимазол организмда мерказолилга айланади.
Калий перхлорад (хлориген; КС1О4), қалқонсимон безнинг йодни шимиб олишини камайтиради. Камдан-кам ҳолларда қўлланилади, асосан енгил ва ўртача даражадаги тиреотоксикозни даволашда ишлатилади. У лейкопения ва агранулоцитоз ривожлвнишининг сабабчиси бўлиши мумкин.
Гипертериознинг баъзи шаклларида радиактив йод _131I (ярим парчаланиш даври 8 кун) ёки - 132I (ярим парчаланиш даври 2-3 соат) қўлланилади. Қалқонсимон без ҳужайраларнинг деструкцияси асосан β нурлар (90% нур ажратади) ва оз даражада γ-нурлар таъсирида ривожланади. Натижа аста-секин юзага чиқади (1-3 ой ва ундан кўпроқ вақтда). Бир қатор беморларда препаратнинг дозаси чиқиб кетганидан микседема белгилари пайдо бўлади. Препаратнинг натрийли туз сифатида ичишга тавсия этилади. Дозаси милликюри (мКи) да белгиланади.
Антитироид препаратлар тиреотоксикозни (базедов хасталиги) даволашда ҳамда қалқонсимон безни жаррохлик йўли билан олиб ташлашга беморларни тайёрлаш учун (беморлар ҳолатини яхшилаш мақсадида) қўлланилади.



Download 441.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling