Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Меъда ости бези гормонларининг препаратлари ва диабетга
Download 441.5 Kb.
|
11.Гормонлар. витаминлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўрин алмашиш (терапияси) воситалари Инсулин препаратлари Эндоген инсулин ажралишини рағбатлантирувчи воситалар
- Глюконеогенезни сусайтирувчи ва глюкозани тўқималарга киришига имконият яратувчи воситалар
Меъда ости бези гормонларининг препаратлари ва диабетга
қарши синтетик воситалар Углеводлар алмашинувини бошқаришда меъда ости бези гормонлари катта ахамиятга эга. Лангерганс оролчаларининг (панкреаснинг оролчалари) В-хужайралари проинсулинни синтезлайдилар, ундан кучли даражада гипогликемик1 таъсирга эга инсулин хосил бўлади. А-хужайралар гипергликемия2 чақирувчи глюкагон ишлаб чиқарадилар. Амалий табобат учун қандли диабетни даволашда қўлланиладиган меъда ости бези гормони инсулин энг кўп қизиқиш уйғотади. Аммо ҳозирда ушбу хасталикни даволашда қўлланиладиган моддалар қуйидаги гурухларга бўлинади. Ўрин алмашиш (терапияси) воситалари Инсулин препаратлари Эндоген инсулин ажралишини рағбатлантирувчи воситалар Сульфонилмочевина хосилалари (хлорпропамид, глибенкламид ва бошқалар) Глюконеогенезни сусайтирувчи ва глюкозани тўқималарга киришига имконият яратувчи воситалар Бигуанидлар (метформин) 4. Тўқималарни инсулинга сезгирлигини оширувчи воситалар Тиазолидиндионлар (розиглитазон, пиоглитазон) 5. Ингичка ичакда глюкозидора сўрилишини сусайтирувчи воситалар (α-глюколидаза ингибиторлари) Акарбоза Инсулин диабетга қарши энг самарадор ва универсал восита хисобланади. У дисульфид кўприкчалари билан боғланган (тузилишига қаранг) 2 та полипепдит занжирларидан (бири 21 та аминокислотадан, бошқаси 30 та аминокислотадан иборат) ташкил топган полипептиддир. Инсон ва кўпгина жониворларнинг инсулинини синтезлаш амалга оширилган. Хозирги вақтда инсон инсулини ген инженерияси усули билан олинмоқда. Дори воситаси сифатида инсон инсулинни ва сўйилган қорамоллар (хўкиз ва чўчқа) меъда ости безидан олинган инсулин препаратлари қўлланилмоқда. Уларни таъсир бирлигида (ТБ) дозаланади. Инсулиннинг секрецияси кальций ионларига боғлиқлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Ушбу механизмни глюкоза ишга туширади. В-хужайралар ичига кириб, глюкоза метаболизмга учрайди ва хужайра ичидаги АТФ миқдорини ошиб кетишига имкон беради. АТФ эса ўзига боғлиқ калий каналларини қамаллаб хужайра мембранасини деполяризациялайди. Бу В-хужайраларга кальций ионларини киришига (очилаётган потенциалга боғлиқ кальций каналлари орқали) ва экзоцитоз йўли билан инсулинни ажралишига имконият туғдиради. Инсулинни хосил бўлишини аминокислоталар хам рағбатлантирадилар. Жигарда инсулин инсулиназа ферменти воситасида фаолсизлантирилади. Инсулиннинг гипогликемик таъсир механизми охиригача аниқланмаган. Инсулин хужайра юзасидаги иккита α- ва β- қисимчалардан иборат ўзига хос бўлган рецепторлар билан боғланади. Ҳосил бўлган “инсулин + рецептор” мажмуаси эндоцитоз орқали хужайра ичкарисига киради ва у ерда ажралган инсулин ўз вазифасини амалга оширади. Бундан ташқари, хужайра юзасидаги рецепторлар билан боғланишда тирозинкиназа фаоллигига эга бўлган β-қисимчалар фаоллашади. Инсулин глюкозани хужайра мембраналаридан олиб ўтишини ва уни мушаклар, ёғ тўқималарида сарфланишини фаоллаштиради (5-расм). Гликогеногенез ортади (инсулин гликогенсинтетаза ферментини фаоллаштиради). Жигар ва скелет (кўндаланг-тарғил) мушакларида у гликогенолизни кучайтиради. Аминокислоталарни глюкозага айланишини сусайтиради. Оқсил синтезини кучайтиради. Ёғ тўқимасида триглицеридларни деполанишини осонлаштиради. Қандли диабетда инсулинни қўллаш қонда қанд миқдорини камайишига ва тўқималарда гликогенни тўпланишига олиб келади. Қонда глюкозани камайтириш глюкузурияни ва у билан боғлиқ бўлган полиурияни1 (пешобни кўп миқдорда ажралиши) хамда полидипсия2 (чанқаш)ни бартараф этади. Углевод олмошинувини мейёрланиши оқибатида оқсил (қонда пешоб азотли брикмалар миқдори камаяди) ва ёғ (қонда ва пешобда кетон таначалари –ацетон, ацетосирка кислотаси, β-оксимой кислотасини аниқланиши бартараф бўлади) алмашинуви тикланади. Ёғларни парчаланиши ва оқсилларни юқори даражада глюкозага айланиши билан боғлиқ озиб кетиш ва хаддан ташқари очлик хисси (булимия3) йўқолади. Инсулин қандли диабетнинг барча оғирлик даражаларида ҳам самарадор. Хозирги кунда инсоннинг рекомбинатланган инсулини асосий препарат хисобланади Аммо жониворлар тўқимасидан олинган препаратлар ва асосан чўчқа инсулинни ҳам кенг қўлланилмоқда.Чўчқа инсулини тозаланган холда ( хромато-график тоза махсулот назарда тутилмоқда - битта чўққига эга) ва юқори даражада тозаланган (таркиби битта компонентдан иборат) препарат чиқарилмоқда. Инсон инсулинига ўхшаш(аналог) инсулин яратилган – х у м а л о г (инсулин лиспро). У одатдаги қисқа таъсирли инсон инсулинига нисбатан тезроқ ва қисқароқ таъсирга эга. Табобат амалиёти учун инсулиннинг таъсирини бошланиш тезлиги, давомлилиги, хамда аллергенлик даражаси билан фарқланувчи кўпгина препаратлари яратилган. Хозирги замон инсулин препаратлари қуйидаги грухлардан иборат. 1. Максимал натижаси тез (1-4 соатдан кейин) ривожлвнувчи ва қисқа таъсир этувчи (4-8 соат) препаратлар. 2. Максимал натижаси ўртача тезлик (6-12 соатдан кейин) билан ривожланувчи ва таъсир давомлиги (8-24 соат) ўртача препаратлар. 3. Максимал натижаси секин (12-18 соатдан кейин) ривожланувчи ва давомли (24 40 соат) таъсирли препаратлар. Инсулиннинг баъзи препаратлари 5-жадвалда берилган. Кўпчилик препаратлар махсус шприц - ручкаларда чиқарилади. Инсулин препаратларини парентерал йўл билан киритилади: одатда тери остига ва мушак ичига, камроқ кўк томир ичига (ичилганда инсулин овқат ҳазм қилиш ферментлари таъсирида парчаланиб кетади)1. Қисқа таъсирли инсулин препаратлари тез таъсир эта бошлайдилар, айниқса кўк томирларга киритилганда. Бундай йўл билан киритиш айниқса прекоматоз ва коматоз ҳолатларида тавсия этилади. Бундай ҳолатлар ва инсулинга тобе бўлган қандли диабетда инсулин бошқасига алмаштириш мумкин бўлмаган препарат ҳисобланади. Давомли таъсир этувчи инсулин препаратлари киритилган жойларидан секин сўриладилар. Ушбу препаратларнинг шубҳасиз устунлиги шундан иборатки, уларни бир маротаба парентерал киритилиши давомли таъсирни таъминлайди. Аммо давомли таъсир этувчи препаратларни қўллаганда кучли даражадаги гипогликемия юзага келиб қолса беморларни ундай ҳолатдан чиқариб олиш, даражаси бир хил бўлган, лекин таъсир вақти қисқа инсулиндан вужудга келган гипогликемияга нисбатан қийинроқ бўлади. Давомли таъсир этувчи инсулин препаратларнинг таъсири секин ривожланганлиги сабабидан улар диабетик кома ҳолатини бартараф этишга яроқсиздирлар, кўпгина препаратлар таркибида протамин оқсили бўлганлиги тез-тез аллергик реакциялар келиб чиқишига сабаб бўлади. Давомли таъсир этувчи инсулин препаратларини тери остига ёки мушак ичига киритилади. Ушбу препарат ўртача ва оғир даражали қандли диабет хасталигида қўлланилади. Инсулин препаратлари бир қанча камчиликлардан холи эмасдир. Жумладан инсулин инъекциялари оғриқ билан кечади. Препарат киритилган жойларда яллиғланиш (инфильтратлар) ривожланиши мумкин. Бундан ташқари инсулинга сезувчанлик катта оралиқда ўзгариб туради. Баъзи беморлар уларга сезувчанлиги жуда паст бўлса бошқаларида аксинча, жуда хам юқори бўлади. Ушбу препаратларга резистентлик ривожлангиши рецепторлар сонини камайиши, улар аффинитетини псайиши ва бошқа сабаблар туфайли бўлиши мумкин. Инсулинга антителалар ишлаб чиқарилиши унинг самарадорлигини камайиши ва таъсирини йўқ бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Инсулин препаратлари аллергик реакциялар чақириши мумкин. Бундай ҳолат одам инсулини препаратларида кучсизроқ бўлади. Ичилганда ҳам самарадор бўлган гипогликемик воситалар катта қизиқиш уйғотади. Улар синтетик йўл билан олинган ва 2 та кимёвий бирикмалар гурухларига мансубдирлар. 1.Сульфонил мочевина унумлари 1. Таъсир давомлиги ўртача (8-24 с) бўлган препаратлар Download 441.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling