Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Буйрак усти бези пўстлоқ қаватининг гормонларининг препаратлари (кортикостероидлар)


Download 441.5 Kb.
bet15/27
Sana24.12.2022
Hajmi441.5 Kb.
#1057208
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27
Bog'liq
11.Гормонлар. витаминлар

Буйрак усти бези пўстлоқ қаватининг гормонларининг препаратлари (кортикостероидлар)
Буйрак усти безининг пўстлоқ қавати 40 дан ортиқ стероидлар ишлаб чиқаради. Уларнинг кўпчилиги мухим биологик ахамиятга эга. Қатор кортикостероидлар хаёт учун зарур (гидрокортизон. Кортикостерон, альдостерон). Кортикостероидларни 3 грухга бўлинган:
1.Глюкокортикоидлар
Гидрокортизон
11- Дегидрокортикостерон
Кортикостерон
2.Минералкортикоидлар
Альдостерон
11-Дезоксикортикостерон
11-Дезокси-17-оксикортикостерон
3.Жинсий гормонлар
Андростерон
Андростендион
Эстрон
Прогестерон
Картикостероидлар-холестериндан синтезланади. Глюкокортикоидларнинг биосинтези ва ажралиши асосан гипофизнинг олдинги бўлагининг АКТГ бошқарилади (манфий тескари боғланиши принципи асосида). Минералокортикоидларни ишлаб чиқарилиши экстрацеллюляр суюқликнинг умумий хажми ва қон зардобига, натрий ва калий ионларнинг миқдорига боғлиқ. Бунда Ренин-ангиотензин системаси ҳам муҳим ўрин тутади, АКТГ камроқ аҳамиятга эга.
Картикостероидларнинг катта қисми жигарда кимёвий ўзгаришларга учрайди, у ерда глюкурон ва сульфат кислота қолдиқлари билан конъюгатлар ҳосил қиладилар. Пешоб таркибида ажраладилар. Жинсий гормонлар алоҳида бўлимда келтирилган; бу бобда фақат глюко- ва минералкортикоидлар кўриб чиқилади.


ГЛЮКОКОРТИКОИДЛАР

Глюкокортикоидлар ҳужайра ичида таъсир этадилар. Улар ҳужайра цитоплазмасидаги махсус рецептор билан боғланадилар. Бунда рецептор “фаоллашади” ва уни корформацион ўзгаришига олиб келади. Ҳосил бўлган “стероид + рецептор” мажмуаси ҳужайра ядросига киради ва ДНК билан боғланиб маълум генлар транскрипциясини бошқаради. Улар оқсил ва фермент синтезига таъсир этувчи, специфик РНК ҳосил бўлишини рағбатлантиради.


Глюкокортикоидлар (гидрокортизон ва бошқалар) модда алмашинувига кўп қиррали ва ўзига хос таъсир кўрсатадилар. Углевод алмашинуви томонидан бу жигарда гликонеогенезнинг кучайиши сабабли қонда глюкоза миқдорини ортишига намоён бўлади. Глюкозурия бўлиши мумкин.
Аминокислоталарнинг гликонеогенез учун сарфланиши катаболизмни аввалги даражасида сақланган ёки бироз кучайган (манфий азот баланси юзага келади) ҳолатида оқсил ситезини сусайишига олиб келади. Бу регенерация жараёнини сусайишининг сабабларидан биридир (бундан ташқари, ҳужайралар пролифирацияси ва фибробластик функциялар каммаяди). Болаларда тўқималарни шаклланиши бузилади (шу жумладан суяк тўқимасининг), ўсиш секинлашади.
Ёғ алмашинувига таъсир ёғ тақсимотининг бузилишида намоён бўлади. Глюкокортикоидларни мунтазам қўлланса ёғнинг кўп қисми юзда (ойсимон юз), бўйиннинг дорсал қисмида, елкада тўпланади.
Сув-туз алмашинувининг бузилишлари одатий холдир. Глюкокортикоидлар минералокортикоидлик фаоллигига эгадирлар: организмда натрий ионларини ушлаб қоладилар (уларни буйрак найчаларида реабсорбцияси ортади) ва калий ионлари ушланиб қолганлиги сабабидан қон зардоби хажми , тўқималар гидрофиллиги , қон босими ортади. Калий ионлари кўп ажралади (айниқса у организмда кўп миқдорда бўлганда) остеопороз бўлиши мумкин.
Глюкокортикоидлар яллиғланишига қарши ва иммунодепрессив таъсир кўрсатадилар.
Глюкокортикоидларнинг яллиғланишни камайтирувчи таъсири уларнинг яллиғланиш медиаторларини ҳосил бўлишига, томирлар ўтказувчанлигига хамда яллиғла ниш жараёнида қатнашувчи ҳужайраларга таъсири билан боғлиқ. Глюкокортикоидлар таъсирида майда томирлар тораядилар ва суюқдик экссудацияси камаяди. Яллиғланиш худудида лейкоцидларнинг тўпланиши, макрофаглар ва фибробластлар фаоллиги камаяди. Простаноидлар, лейкотриенлар ва тромбоцитларни фаоллаштирувчи омил (ФАТ) ни ишлаб чиқаралиши камаяди. Охирги таъсир фосфолипаза А2 фаоллигини сусайтириши туфайли амалга ошади. Бунга стероидлар билвосита таъсир кўрсатадилар.Улар лейкоцитларда қайд этилган ферментни сусайтирувчи махсус оқсил липокортинлар (синоними аннексинлар) биосинтезини кучайтирадилар. Бундан ташқари глюкокортикоидлар рағбатлаштирилган циклооксигеназа (ЦОГ-2) экспрессиясини камайтирадилар.
Глюкокортикоидларнинг иммунодепрессив таъсири Т- ва В-лимфоцитлар фаоллигини пасайиши, қатор интерлейкинлар ва бошқа цитокинларни хосил бўлиши хамда қон зардобида комплемент миқдорини камайиши, циркуляциядаги лимфоцит ва макрофаглар миқдорини озайиши, хамда миграцияни ингибицияловчи омилга (МИФ) сусайтирувчи таъсир билан боғлиқдир.
Глюкокортикоид препаратларини қўллаганда қон хосил бўлиши ўзгаради. Эозинофиллар ва лимфоцитлар миқдорини камайиши одатий холдир. Бир вақтнинг ўзида эритроцитлар, ретикулоцитлар ва нейтрофиллар миқдори ортади. Глюкокортикоидлар гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези системасига сусайтирувчи таъсир кўрсатади (манфий тескари боғланиш принципига асосан) ва шу туфайли АКТГ хосил бўлишини камайтирадилар. Бунда ривожланувчи буйрак усти безининг пўстлоқ қавати етишмовчилиги, айниқса, препарат қабул қилишни тўсатдан тўхтатганда ёрқин намоён бўлади.
Олий нерв фаолиятининг бузилишлари бўлиши мумкин. Бу эйфория, психомотор қўзғолиш, психик реакцияларда намоён бўлади.
Дори воситаси сифатида табиий г и д р о к о р т и з о н ва унинг эфирлари (ацетат-сукцинат) қулланилади. Гидрокортизон препаратлари парентерал ва суртма кўринишида махаллий қўлланилади. Мушак ичига киритиш ёки ичиш учун кўрсатма камдан-кам берилади. Буйрак усти бези етишмовчилигида ва бошқа шишилинч холатларда сувда эрувчи препарат гидрокортизон гемисукцинат (сополкорт)ни томирга киритиш лозим.
Тиббиёт амалиётида қўлланиладиган бошқа глюкокортикоидлар, табиий гормонлар аналоглари ва уларнинг унумларидир. Фармакологик хоссалари бўйича улар гидрокортизонга ўхшашдирлар. Ундан яллиғланишга қарши ва минералокортикоидлик фаолликларининг кўп ёки камлиги, баъзи препаратлар (синафлан,флуметазон пивалат) – терига суртилганда кам сўрилишлик хоссаси билан фарқ қиладилар.
Преднизолон (гидрокортизонни дегидрилланган аналоги) яллиғланишга қарши таъсири бўйича гидрокортизондан 3-4 марта устун келади, гидрокортизонга нисбатан камроқ даражада организмда натрий ионларини ушлаб қолади. Томирга киритиш учун сувда эрувчан преднизолон гемисукцинат қўлланилади.
Преднизолоннинг хосиласи бўлмиш м е т и л п р е д н и з о л о н (метипред) хам чиқарила-япти. Унда минералокортикоидлик фаоллик кучсиз даражада мавжуд. Метилпреднизолоннинг давомли таъсир этувчи препаратлари хам яратилган.
Метилпреднизолон ацепонат(адвантан) суртма, крем эмульсия кўринишида махаллий қўлланилади. У терининг шох қаватидан осон ўтади. Преднизолондан устун келадиган даражада кучли яллиғланишга ва аллергияга қарши таъсирга эга. Бир кунда бир марта қўлланилади.
Теридан 1% дан камроқ қисми сўрилганлигидан препаратнинг умумий (системали) таъсири кучсиз намоён бўлади. Шу билан бир қаторда у жигарда тез фаолсизланади.
Таркибида фтор сақлаган глюкокортикоидлардан яққол фарқ қилиб, терининг атрофиясини ривожлантирмайди ёки у жуда ҳам кам даражада намоён бўлади.
Таркибида фтор бўлган преднизолон хосилалари – дексаметазон ва триамцинолонда яллиғланишга қарши ва минералокортикоидлик фаоллиги орасида нисбат анчагина фойдали. Д е к с а м е т а з о н (дексазон) яллиғланишга қарши восита сифатитда гидрокортизондан 30 марта фаолроқ бўлиб сув туз олмашинувига таъсири жуда кучсиз ифодаланган. Томирга ва мушак ичига киритиш учун дексаметазоннинг сувда эрувчан препарати (дексаметазон-21-фосфатнинг натрийли тузи) мавжуд. Б е т а м е з о н дексаметазонга ўхшаш препаратдир.
Триамцианолон (полкортолон) яллиғланишга қарши восита сифатида гидрокортизондан тахминан 5 марта фаолроқ. Натрий, хлор,калий ионлари ва сув ажралишига деярли таъсир кўрсатмайди. Аммо триамцинолон бошқа нохуш асоратлар чқириши мумкин: мушаклар атрофияси, иштахани йўқолиши, тушкунликка тушиш холати (депрессия).
Глюкокортикоид препаратларни қўллашга бевосита кўрсатмалар бу буйрак усти безининг ўткир ва сурункали етишмочилиги хисобланади. Аммо уларни яллиғланиш ва аллергияга қарши воситалар сифатида энг кўп қўллашади. Ана шу хоссалари туфайли глюкокортикоидлар, коллагенозлар, ревматизм, терининг яллиғланиш билан кечадиган хасталикларда (экзема ва бошқалар), аллегик холатларда (масалан: бронхиал астма, пичан истмаси) кўзнинг баъзи хасталикларида (иритлар, кератитлар) муваффақият билан қўлланилмоқда. Уларни ўткир лейкозларни даволаш учун ҳам ишлатилади. Тиббиёт амалиётида глюкокортикоидларни карахтликни даволашда хам кўпинча қўллашади. Иммунодепрессив таъсири инсон аъзо ва тўқималарни беморларга ўтказишдаги иммун реакцияларни бартараф этшда фойдали бўлиши мумкин.
Глюкокортикоидлар кўпинча яллиғланиш билан кечувчи тери хасталикларда кенг қўлланилмоқда. Аммо қайд этилган препаратларнинг кўплари терига суртилганда қонга сўрилиб резорбтив таъсир кўрсатади ва нохуш асоратларни юзага келтирадилар. Шу сабабли махаллий қўлланганда сўрилмайдиган (ёмон сўриладиган) препаратларни яратиш зарурати пайдо бўлди. Бундай глюкокортикоидлар синтезланди. Бу таркибида 2 та атом фтор тутган преднизолон унумлари – с и н а ф л а н (флуоцинолон ацетонид) ва флуметазон пивалатлардир.
Улар юқори даражада яллиғланишга, аллергияга ва қичишга қарши таъсирга эга. Улар фақат маҳаллий мазь, крем сифатида қўлланилади1.
Улар теридан жуда оз сўриладилар ва амалий жихатдан резорбтив таъсир кўрсатмайдилар. Бироқ терапевтик таъсирдан ташқари бу каби препараталар тери ва шиллиқ қаватларнинг қаршилик қилиш қобилиятини камайтириб суперинфекция ривожланишининг сабаби бўлиши мумкин. Шу сабабдан уларни микробларга қарши воситалар билан бирга қўллаш рационал хисобланади. Масалан, неомицин билан (“Синалар–Н”, «Локакортен-Н» суртмалари).
Махаллий қўллашга суртма ва крем шаклида чиқарилаётган глюкокортикоидли препарат б у - д е с о н и д (апулеин) тавсия этилган. Фаол модданинг суртмадан сўрилиши кремдан суртилишга нисбатан секинроқ кечади. Шу сабабдан махаллий яллиғланишга қарши таъсир препаратни вазеленли асосда қўлланганда давомлироқ сақланади. Будесонид кукун сифатида ингаляция учун (бенакорт) хам қўлланилади.
Амалий жихатдан умумий (системали) таъсир кўрсатмайдиган глюкокортикоид препаратларига асосан бронхиал астма ва вазомотор ринитда (поллиноз) ингаляция йўли билан қўлланиладиган
Б е к л о м е т а з о н д и п р о п и о н а т1 киради. Амалий жихатдан системали таъсир кўрсатмай-диган (ингаляция қилинганда препаратнинг биологик мембраналардан ўтиш даражаси 1% атро-фида) глюкокортикоид ф л у т и к а з о н п р о п и о н а т (фликсотид) ингаляция қилишга тавсия этилган. Бронхиал астмада қўлланилади. Кунига 2 маротаба ишлатилади.
Глюкокортикоидларнинг нохуш асоратлари уларнинг асосий хоссаларини номоён бўлишидадир. Аммо улар даражаси физиологик меёрлардан ортиб кетган бўлади. Жумладан, электролитлар мувозанатини бузилишига олиб келувчи минералокортикоидлик фаоллигининг мавжудлиги тўқималарда ортиқча сувни тўпланишига, шишларнинг пайдо бўлишига, қон босимини ортишига сабаб бўлиши мумкин. Қонда қанд миқдорини кучли даражада ортиши, ёғ тақсимотининг бузилиши эхтимоли хам бор. Регенерация жараёни секинлашади, меъда-ичак тракти шиллиқ қаватида яралар пайдо бўлиши, остеопороз ривожланиши мумкин. Инфекцияларга қаршилик кўрсата олиш сусаяди. Рухий бузилишлар, хайз кўриш циклининг ўзгариши ва бошқа нохуш таъсиротлар қайд этилган. Чекланган (локал) махаллий таъсир кўрсатувчи глюкокортикоидларни яратишда, махаллий қўлланилганда абсорбциялангандан сўнг организмдаги ферментлар таъсирида жуда тез фаолсизлантириладиган бирикмаларни синтезлаш янги йўналиш ҳисобланади. Ундай препаратларда системали таъсир ва шу сабабли нохуш асоратлар бўлмайди, бўлса ҳам унча катта бўлмаган даражада намоён бўлади. Бу каби моддларга лотепреднол (офтальмологияда аллергик жараёнларда махаллий қўлланилади), хамда бронхиал астмани даволашда циклезонит тавсия этилган (ингаляция қилинади). Бу гурух препаратларни инглиз тили адабиётларида “soft steroids” (инглизчада soft- юмшоқ, нозик) деб юритилади.

Download 441.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling