Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Download 441.5 Kb.
|
11.Гормонлар. витаминлар
5.2. Машғулот мазмуни
ГОРМОНАЛ ПРЕПАРАТЛАР Гормонлар1-эндокрин безлар ва ҳар хил тўқималардаги махсус хужайралар тўплами ишлаб чиқарадиган биологик фаол моддалардир. Улар организмнинг турли хил функцияларини гуморал бошқаришда жуда муҳим роль ўйнайдилар. Бундан ташқари айрим гормонлар нейромодуляторлар бўлиб хизмат қиладилар.Ушбу бобда фақат эндокрин безларда ишлаб чиқариладиган гормонлар кўриб чиқилади. Гормонларнинг аҳамияти айниқса у ёки бу эндокрин безининг гипофункциясида ёрқин намоён бўлади. Жумладан меъда ости бези Лангерганс оролчаларининг етишмовчили-гида қандли диабет, қалқонсимон без олдидаги безлар етишмовчилигида тиришиш билан кечувчи гипокальцемия, гипофизнинг орқа бўлагидан ажралувчи антидиуретик гормон етишмовчилигида – қандсиз диабет ривожланади. Шу билан бир қаторда гормонларни ортиқча ишлаб чиқарилиши туфайли ривожланадиган хасталиклар маълум. Жумладан, қалқонсимон безнинг гиперфункцияси гипертиреоз (Базедов хасталиги), гипофизнинг олдинги бўлагидан соматотроп гормонни ортиқча ажралишида гигантизм, акромегалия ривожланади. Ички секреция безларининг етишмовчилигида одатда гормон препаратларини қўллаш тавсия этилади. Ушбу ҳолатда ўрнини олишга асосланган даволаш зарурати туғилади ва препаратни бериш давомийлиги эндокрин без гипофункциясининг давомийлиги билан аниқланади. Бундан ташқари гормонлар ишлаб чиқаришни кучайтирувчи воситалар ҳам қўлланилади. Гормон препаратларини синтетик йўл билан ҳамда ҳайвонларнинг аъзолари ва пешобидан олинади (кейинги йўл билан олинса, кўпгина препаратларнинг фаоллиги биологик стандартлаштириш орқали аниқланади ва таъсир бирлигида ТБ-белгиланади). Ҳозирги вақтда гормонларни олиш учун ген мухандислиги услуби кенг қўлланилмоқда. Шу билан бир қаторда табиий гормонларнинг кўп миқдорда ҳосилалари ёки тузилиши жиҳатдан табиий гормонлардан фарқ қилувчи синтетик бирикмалар яратилган. Қатор гормонларнинг антогонистлари олинган бўлиб, улар керакли рецепторлар босқичида гормонлар таъсирини бар-тараф этадилар (масалан, жинсий гормонлар антогонистлари). Кимёвий тузилиши бўйича гормонлар қуйидаги гурухларга бўлинадилар. 1) оқсил ва пептид тузилишига эга моддалар- гипоталамус, гипофиз, қалқонсимон без олди ва меъда ости гормонлари препаратлари, кальцито нин; 2) аминокислоталар хосилалари- қалқонсимон без, эпифиз гормонларининг препаратлари; 3) стероид тузилишли – буйрак усти безининг пўстлоқ қавати ва жинсий безлар гормонларининг препаратлари; Эндокрин безлар гиперфункциясида тегишли рецепторларни қамал қилувчи ёки гормонлар синтезини сусайтирувчи антогонистлар қўлланилади. Гормонларнинг бирламчи таъсири цитоплазматик мембрана ёки хужайра ичи даражасида амалга ошади. Баъзи гормонлар (оқсил ва пептид тузилишли) ҳужайра мембранасининг ташқи юзасида ўрнашган фақат ўзига хос рецепторларга таъсир кўрсатадилар. Бу рецепторларнинг кўплари аденилатциклаза билан боғлиқ бўлиб, унинг фаоллигини ўзгариши ҳужайра ичидаги цАМФ миқдорини белгилайди. Кўпроқ гормонлар адениладциклаза фаоллигини кучайтириб, цАМФ миқдорини оширадилар. цАМФ миқдорини фосфодиэстераза фаоллигини сусайтириш ҳисобига ҳам ошириш мумкин, чунки фосфодиэстераза цАМФ ни парчалайди. Аммо бундай таъсир трийодтиронинга хосдир, шунда ҳам унинг жуда катта дозасида юзага чиқади. цАМФ ўз навбатида протеинкиназани фаоллаштиради ва турли хил интрацелюляр жараёнларга таъсир этади (1-расм). Кортикотропин, тиротропин, гипофизнинг гонадатроп гормонлари, меланинни кучайтирувчи гормонлар, парат гормон, кальцитонин, глюкагон ана шундай таъсир этадилар. Гормонлар мембраналардаги рецепторлар ва ҳужайра ичидаги жараёнлар орасида “воситачи” вазифасини ўтовчи кальций ионларининг тутиб олиниши, аж-ралиши ва ҳужайра ичида тақсимланишига ҳам таъсир этиши мумкин. Бундан ташқари цАМФ ва кальций ионларининг кинетикаси орасида маълум ўзаро боғла-нишлар мавжудлиги аниқланган. Баъзи гормонлар (оқсил ва пептидлар) аденилатциклаза билан боғлиқ бўлмаган мембрана рецепторларига таъсир кўрсатадилар (ўсиш гормони, гормон).Ушбу холатда “воситачи” масаласи очиқ қолган. Айрим гормонлар фосфатидилинозитол циклига таъсир этишлари мумкин ва шу туфайли инозитолтрифосфат ва диа-цилглицеролни ишлаб чиқарилишини оширадилар (м-н, гонадотроп гормонларни ажралишини кучайтирувчи гипоталамус гормони, вазопрессин). Гормонларнинг ҳужайра мембраналарига таъсири уларни бошқа эндоген моддалар учун ўтказувчанлигини ўзгартиришда ҳам намоён бўлиши мумкин (масалан, инсулин глюкозани хужайра ичига киришига имконият яратади). Бир қатор ҳужайра мембранасидан ўта оладиган гормонларнинг таъсири ҳужайра ичида юзага чиқади (масалан, стероидлар, қалқонсимон без гормонлари). Стероидлар цитоплазматик рецепторлар билан комплекс ҳосил қиладилар ва шу ҳолда уларнинг асосий таъсири намоён бўлувчи ҳужайра ядросига олиб ўтилади (2-расм). Ҳужайра ядросида улар ДНК хамда иРНК ни фаоллаштирадилар, бу эса ўз навбатида оқсил синтезини индукциясига олиб келади.Аммо булар гормонлар таъ-сирининг бўлиши мумкин бўлган принцип ларидир. Ушбу масалани кўп томонлари тўлиқ аниқланмаган бўлиб, чуқур ўрганишни талаб этади. Download 441.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling