Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Download 3.4 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инновацион фикрлашни
Асосий мазмун. Замонавий коммуникацияларнинг интенсив ривожи,
таълимнинг дистанцион шаклларининг тобора кенгайиши, Интернет – буларнинг барчаси чет тилларини ўрганишни биринчи навбатда кун тартибига қўяди. Чет тилларни билиш, шунингдек, кундалик хаѐтда, хорижлик хамкорлар билан алоқа қилишда, илмда, ишлаб чиқаришда, янги ва замонавий турда жиҳозлар билан, қолаверса, компьютер билан ишлаш, расмий хужжатларни юритиш ва хатлар ѐзиш ва ҳ.ларда долзарблик касб этади. Хозирги кунда дунѐда давлат мақомида расмий қабул қилинган 95 та тил мавжуд. Умуман олганда, дунѐда мавжуд тиллар сонига ҳалигача тўлиқ аниқлик киритилмаган бўлиб, уларнинг сони уч мингдан олти минггача деган фикр илгари сурилмоқда. Жаҳон тиллари мақомида бўлган инглиз, араб, испан, ҳитой, рус, француз тиллари энг кўп фойдаланилаѐтган тиллардандир. Немис тили ўзининг халқаро ―иш юритиш тили‖ мақомига эга. Айниқса, иннглиз, рус тиллари биз, Ўзбекистонликлар учун билишимиз зарур бўлган, дунѐга чиқишимиз учун муҳим восита сифатида хизмат қилувчи тиллардандир. Бугунги кун инглиз тилига ўқитиш услублар хилма хил. Мазкур услублар шундайки, улар ўзининг таркиби ва мантиқи, ўзлаштирилиши жиҳатидан ўрганувчилар ва талабаларнинг ички ва ташқи фаоллигисиз амалга оширилиши жуда қийин. Нега деганда, ўқитувчи қанчалик ҳаракат қилмасин, лекин талабада ҳам фаоллик, ҳаракатчанлик, интилиш бўлмаса, у чет тилини ўзлаштира олмайди. Шунинг учун ҳам сифатли олий таълимга эришиш жараѐнида билимдон, илғор технологияларни мукаммал ўзлаштирган, жаҳон стандартларига мос бўлган, кенг дунѐқарашга эга, ҳалқаро хамкорлик даражасига жавоб бера олувчи мутахассисларни тайѐрлаш долзарб масала эканлиги шубҳасиздир. Энг аввало, касбий маҳоратни такомиллаштириш ва юқори босқичга кўтаришда Инновацион фикрлашни шакллантириш муҳим. Иновацион фикрлаш – бу шундай фикрлашки, унда воқеа-ҳодисанинг, ишнинг туб моҳияти замон билан ҳамнафас тарзда тушуниб, англанади. Бундай инновацион фикрлашга эга бўлиш исталган соҳа мутахассиси учун зарурдир. Инновацион фикрловчи мутахассис ўз фаолиятида камроқ хатоларга йўл 30 қўяди, ўзининг профессионал, яъни касбий муаммоларини еча олади, янги ва замонавий усул ва услубларни ярата олади. Бундай мутахассис исталган вазиятда тўғри ва ишончли қарор қабул қила олади. Download 3.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling