Натижалар. Чет тилларига ўқитиш йўлидаги фаолиятни янада
кенгайтириш, ҳорижда тегишли тайѐргарликдан ўтиб келган институт
ходимларини, шунингдек хорижлик мутахассисларни ўқув машғулотларини
олиб бориш жараѐнига кенг жалб қилишни янада кенгайтириш, долзарб
истиқбол вазифалар қаторидан ўрин олган. Ҳозирги глобаллашув
жараѐнларида чет тилларини ўзлаштиришга қаратилган инновацион
ѐндашувнинг ижтимоий-педагогик зарурияти қуйидагилар билан ўлчанади:
- Фан-техника
тараққиѐти ва ижтимоий-иқтисодий янгиланиш
узлуксиз таълим тизими, хусусан, олий таълим муассасаларидаги ўқув
жараѐнини илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, таълимдаги инновацион
ѐндашувлар
ва
ахборот
технологияларидан
фойдаланган
ҳолда
такомиллаштириш;
- Педагог ходимларнинг маълумотлилик даражаси, интелектуал
салоҳият, ижтимоий фаоллик, ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга
хизмат қилувчи шахсга йўналтирилган ўқитишнинг самарали ташкилий
шакллари, технологияларини яратиш ва амалиѐтга татбиқ этиш;
- Педагогик инновацияларни ўзлаштириш ва уни татбиқ этишга
нисбатан
ўқитувчининг
касбий-инновацион
компетентлигини
ривожлантириш зарурати.
Ўзбекистон Республикаси таълимининг барча боскичларида хорижий
тилларга ўқитишнинг максади талабаларнинг куп маъданиятли дунѐда
касбий, илмий ва маиший соҳаларда фаолият юритишларида коммуникатив
компетация (унинг таркибий қисмлари ҳисобланувчи лингвистик,
социолингвистик,
прагматик
ва
бошқа
компетенциялари)ни
шакллантиришдан иборат бўлиб, улардан баъзиларини санаб ўтиш ўринли:
Лингвистик компетенция ўрганилаѐтган тил соҳиблари билан
мулоқот килиш учун тил материаллари (фонетика, лексика, грамматика)ни
етарли даражада билиш ва нутқ фаолияти турлари (тинглаб тушуниш,
гапириш, ўкиш ва ѐзиш)да қўллай билишни назарда тутуди.
Do'stlaringiz bilan baham: |