Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


Используемый литературный обзор


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/217
Sana12.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1767723
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   217
Bog'liq
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР

 
Используемый литературный обзор 
 
1. «Клиническая генетика», Н.П.Бочков, Москва 2004 г. 
2. «Nursing Diagnosis» Lynda JuallCarpenito USA? 1997 


147 
ТИББИЙ ТАЪЛИМДА НОАНЪАНАВИЙ УСУЛЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ 
 
Примова Г.А., Хусанова Э.С., Ахмедов А.Г. 
Тошкент педиатрия тиббиѐт институти 
Патологик физиология, анатомия кафедраси 
 
Олий таълим тизимини, хусусан тиббий таълим тизимини тубдан ислоҳ 
қилиш ва кадрлар тайѐрлаш миллий дастурини замонавий илмий тафаккур 
ютуқларига, илғор тажрибаларга таянган ҳолда, тиббиѐт олий ўқув 
юртларида таълим жараѐнини таъминловчи омил ҳамда илмий – услубий 
технология сифатида амалга оширишдир. 
Педагог ўз мутахассислиги бўйича ўзлаштирган билимидан қатъий 
назар, таълим жараѐнига қадам қўяр экан, педагогик - психологик билимлар, 
педагогик технологиялар ва ноанъанавий усуллар, ўқитиш-ўргатиш 
услублари йиғиндиси бўлган зарур педагогик кўникмаларни эгаллаган 
бўлиши керак. Тарбия-таълимнинг ажралмас бўлаги эканлигини ҳар бир 
ўқитувчи ҳис қила олиши ва шу асосида иш олиб бориши зарур. 
Ҳозирги долзарб муаммолардан бири юқори малакали, рақобатбардош 
мутахассис 
кадрлар 
тайѐрлаш, 
уларнинг 
касбий 
маҳоратини 
такомиллаштириш, замон талаби даражасида тадбиркорлик қобилиятини 
шакллантириш, янги педагогик технологиялар хамда ноанъанавий усуллар 
билан қуроллантириш бўлиб қолмоқда. 
Бугунги таълим жараѐни педагогнинг шахсга бўлган инсон-
парварлаштирилган муносабати талабаларни севиш, уларнинг тақдири учун 
қайғуриши, талабаларга ишончнинг юқорилиги, ўзаро ҳамкорликнинг 
вужудга келиши, мулоқот маданиятининг юқори даражада бўлиши, таълим 
олувчиларни тўғридан-тўғри мажбурлашдан воз кечиш ва аксинча ижобий 
рағбатлантиришнинг устунлиги туфайли кўзланган мақсадга эришиш, 
болалар фаолиятида учрайдиган камчиликларга чидамли бўлиш, уларни 
бартараф этишнинг самарали усулларини қўллашда намоѐн бўлса, таълим 
жараѐнини демократлаштириш эса ўқитувчи ва ўқувчилар ҳуқуқларини 
тенглаштириш, таълим жараѐнида таълим олувчиларга танлаш ҳуқуқининг 
берилиши, ўз фикри, нуқтаи- назарини эркин баѐн этишни тақозо этади. 
Ноанъанавий 
таълим 
жаарѐнида 
ўқувчилар 
ва 
ўқитувчилар 
муносабатининг ўзига хос жиҳати ўқувчилар мустақиллиги ва ўқув 
фаолиятини бошқариш эмас, балки ҳамкорликда ташкил этиш, таълим 
олишда мажбурлаш эмас, балки ўқувчиларни ишонтириш, бирор-бир 
фаолиятни амалга ошириш буйруқ орқали эмас, балки шу фаолиятни 
самарали ташкил этиш, шахснинг эҳтиѐжи, қизиқиши, имкониятларини 
чегаралаш эмас, балки эркин танлаш ҳуқуқини бериш саналади. 
Янги муносабатларнинг асосий моҳияти, анъанавий таълимда кўзда 
тутилган натижаларни бермаѐтган мажбуран ўқитишдан воз кечиш ва унинг 
ўрнига: 


148 
- ўзаро ишончга асосланган талабчанлик; 
- таълим жараѐнини самарали ташкил этиш орқали ўқувчилар ўртасида 
қизиқиш уйғотиш ва онгли интизомни вужудга келтириш; 
- талабаларни мувафаққиятли билим олишга йўлловчи ҳамкорликнинг 
пайдо бўлиши; 
- мунтазам фаолиятнинг ташкил этилиши; 
- тегишли талабларни жамоа орқали қўллашни амалга ошириш муҳим 
саналади. 
Ноанъанавий таълим жараѐнини ташкил этишда: 
- ўрта савияли ўқувчига нисбатан мўлжал олишдан воз кечиш; 
- ўқувчиларнинг энг яхши сифатларини аниқлаш ва ривожлантириш; 
- таълимда психологик-педагогик диагностикани қўллаш орқали
- ўқувчиларнинг қизиқиши, эҳтиѐжи, қобилияти, шахсий сифатлари, 
ақлий фаолиятнинг хусусиятларини аниқлаш; 

ўқувчилар ўзлаштирадиган билим, кўникма ва малакалар 
динамикасини тасаввур қилиш; 
- ўқувчи шахси ривожланишининг дастурига тегишли ўзгартиришлар 
киритиш талаб этилади. 
Дарҳақиқат, барча касблар тизимида ўқитувчилик касби муҳим 
ижтимоий аҳамият касб этади. Зеро, ўқитувчи ѐш қалблар камолотининг 
меъморидир. Бугун у ѐшларни ғоявий – сиѐсий жиҳатдан чиниқтириб, 
табиат, жамият, тафаккур тараққиѐти, қонуниятларини ўргатар экан, аввало, 
у ѐш авлодни келажак меҳнат фаолиятига тайѐрлаши, касб – ҳунар 
эгаллашларига кўмаклашиши ва жамият учун муҳим бўлган ижтимоий – 
иқтисодий вазифани ҳал этишга чоғламоғи даркор. Ана шу маъсулият
ўқитувчидан ўз касбининг моҳир устаси бўлишни, талабаларга тарбиявий 
таъсир кўрсатиб, уларнинг қизиқиши, қобилияти, истеъдоди, эътиқоди ва 
амалий кўникмаларини ҳар томонлама ривожлантиришнинг оптимал 
йўлларини излаб топадиган касб эгаси бўлишни талаб этади. 
Республикамиз ҳукумати томонидан таълимни ижтимоий-иқтисодий
тараққиѐтнинг устувор соҳаси деб эълон қилиниши, ижтимоий ҳаѐтнинг 
барча соҳаларининг демократлашуви ва инсонпарварлашуви ҳамда ―Таълим 
тўғрисида‖ги қонун ва «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»нинг қабул 
қилиниши, сўнгги йилларда олий таълим тизимининг тубдан ислоҳ 
қилиниши педагогларни ўз устида янада кўпроқ ишлашини талаб этади. Бу 
эса олий таълим тизимининг айниқса тиббиѐт соҳасининг ривожланиши асос 
бўлади ва таълим тизимида туб ислоҳотлар учун кенг имкониятлар яратади. 
Ижтимоий воқелик таълимни бошқариш муаммоларини кўриб чиқиш 
ва ҳал қилишни мустақил йўналиш сифатида ажратиб олиш, таълим-тарбия 
жараѐнини бошқаришнинг асосланган усул, воситаларини ишлаб чиқиш ва 
жорий қилиш заруратини белгилаб берди. Унинг ўқитиш, тарбиялаш ва 
ривожлантириш ўртасидаги ташкилий-бошқарув, ахборот алоқалари; 
ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик шахсни шакллантиришдаги яхлит 
жараѐннинг таркибий қисмлари сифатидаги аҳамиятини оширади. 


149 
Бугунги кунда эркин ва мустақил фикрловчи, ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтда 
онгли равишда ва фаол иштирок этишга қодир ѐш авлодни шакллантириш- 
«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» нинг асосий устувор йўналишидир. Бу 
эса мамлакатнинг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтига демократик асосларни жорий 
этиш, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришни тезлаштириш 
имконини 
беради. 
Дастур 
таълим 
муассасалари 
мустақиллигини 
кенгайтириш орқали таълим бошқарувини демократлаштиришни ўз ичига 
олади. 
Ўқиш, ўқитиш – инсон фаолиятининг бошқа соҳалари сингари - 
ижтимоий фойдали фаолиятдир. Иқтисодий тизимлар нима ишлаб 
чиқараѐтгани билангина эмас, балки қандай ишлаб чиқараѐтгани ва қанақа 
меҳнат қуроллари ѐрдамида ишлаб чиқараѐтганлиги билан бири 
иккинчисидан фарқ қилади, деган ғоя ўқиш-ўқитиш фаолиятига ҳам 
тааллуқлидир. 
Анатомия фанида таълим усуллари ривожланишига шу нуқтаи 
назардан қараб, уни шартли равишда қуйидаги босқичларга ажратиш 
мумкин: 
1. Муаллим «ўз қўл кучи» билан ўқитиш босқичи, яъни ўқувчи учун 
ахборот манбаи – ўқитувчининг ўзи бўладиган жараѐн. 
2. Ўқув китоблари, дарсликлар яратилган ва кенг қўлланилган босқич. 
3. 
Аудиовизуал воситалар қўлланилган босқич. 
4. Ўқитишни бошқаришда оддий автоматлаштириш воситаларини 
қўллаш босқичи. 
5. Ўқитишни 
замонавий 
АКТлари 
воситасида 
бошқаришнинг 
автоматлаштирилган босқичи. 
Юқорида 
келтирилган 
жараѐнларда 
ўқитувчи 
педагогик 
технологиялардан фойдаланган ҳолда талабаларга таълим тарбия беради. 
Ноанъанавий усуллардан Муаммоли ўқитиш технологияси, ―Фикрлар 
хужуми‖, ФСМУ технологияси, баҳс-мунозара, кичик гурухларда ишлаш 
кабилар мувоффақиятли қўлланилиб келинмоқда. Айниқса кичик гурухларда 
ишлаш ва баҳс-мунозара технологиялари талабаларни мустақил фикрлаш 
билан бирга ўз фикрини эркин баѐн қилишга, бир-бирини фикриниэшита 
олиш ва ҳурмат қилишга ўргатади. 
Ҳозирги замон педагогик технологиянинг илмий – назарий ва амалий – 
методик асослари, таълим жараѐнидаги ахамиятидан фойдаланиган ҳолда 
ўқитиш тиббий кадрларни тайѐрлашда мустахкам пойдевор бўлиб хизмат 
қилади. Тиббий таълимда фундаментал фанларни ўқитишда самарали 
ноанъанавий усулларни танлаш ва тадбик этиш талабаларга касбий 
билимларни беришда, кейинги босқичларда клиник фанларни ўзлаштиришда 
яхши натижалар беради. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling