249
МАВЗУ МУХОКАМАСИДА “АҚЛИЙ ҲУЖУМ” УСУЛИНИ ҚЎЛЛАШ
Каримова З.К.
Тошкент педиатрия тиббит институти
Аллергология, клиник иммунология, микробиология кафедраси
Долзарблиги: Ўқув жараѐнига интерфаол усулларни қўллаш талабани
мавзуга қизиқишини, келгусида етук
шахс сифатида шакланишга ва
рақобатбардош мутахассис бўлишига туртки бўлади.
Мақсад ва вазифалари: Микробиологияда амалий мавзулар
муҳокамасида ―Ақлий ҳужум‖ интерфаол усулни қўллаб,
самарадорлигини
аниқлаш.
Қўлланилган усуллар: “Ақлий ҳужум‖ интерфаол усулни мазмуни ва
ўтқазиш техникаси билан талабалар таништирилади.Бунинг учун мавзуга
тегишли саволлар тайѐрланди, бу ўқув фаоллиги 5-10 дақиқа оралиғидаги
вақт чегарасида енгиллаштиришга турки бўлади. Бу усулни асосий қоидаси:
саволга берилаѐтган жавоблар бир бирига нисбатан муҳимликда
тенг деб
қабул қилинади, берилаѐтган жавобларга нисбатан танқид бўлмайди,
жавобни тақдим этаѐтган пайтда талабанинг гапини бўлмаслик лозим,
талабага нисбатан баҳоловчи компонент мавжуд бўлиши керак эмас.
Мавзуни ѐритишда педагог ташаббусни ўз қўлига олиб барча гуруҳ
талабаларига савол бериб, мавзуга дахлдор барча мумкин бўлган фикрларни
эшитиш лозим. Бунда барча, ҳатто, аҳмоқона ғояларни ҳам айтишга шароит
яратиш керак. Берилган фикрлар ичида биргина асосий мавзу сақланиб
қолиши лозим. Хеч бир талабанинг фикри шарҳланмайди, танқид
қилинмайди, баҳоланмайди. Педагог мухокама давомида асосий фикрларни
доскага ѐзиб боради. Муҳокама сўнгида, барча айтилган ғоялар тўпланиб,
гурухларга ажратилиши ва категорияларга бўлиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: