Tanlanab kuzatish


Download 484.48 Kb.
bet4/4
Sana18.11.2023
Hajmi484.48 Kb.
#1784756
1   2   3   4
Bog'liq
1-МАВЗУ

Моделлаштириш тушунчаси

Моделлаштириш деганда моделларни қуриш, ўрганиш ва қўллаш жараёни тушунилади.

Моделлаштириш элементлари

Моделлаштириш жараёни қуйидаги уч элементни ўз ичига олади:

  • субъект (тадқиқотчи);
  • тадқиқот объекти;
  • иқтисодий модель.

Моделларнинг таснифи
Абстракт
(идеал)
Моддий


Иқтисодий моделларнинг
кўриниши
Амалий
Назарий
Абстракт (идеал) моделлар
Иқтисодий
Математик

Иқтисодий моделлар.

  • Тузилмавий моделлар;
  • Функционал моделлар;
  • Детерминирланган моделлар;
  • Стохастик моделлар;
  • Статик моделлар;
  • Динамик моделлар.


Иқтисодий моделлар шаклига кўра
Чизиқсиз
Чизиқли

5. Эконометрик моделлаштиришнинг босқичлари.

  • Иқтисодий муаммонинг қўйилиши ва уни сифат жиҳатдан таҳлил қилиш.
  • Маълумотларни тўплаш.
  • Эконометрик моделни ишлаб чиқиш.
  • Эконометрик модель ва параметрларини баҳолаш.
  • Эконометрик модель асосида прогнозлаш.
  • Амалиётга жорий қилиш.

Эмпирик маълумотлар – содир бўлган ижтимоий-иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар асосида шаклланган кўрсаткичлар.

Эмпирик маълумотлар – содир бўлган ижтимоий-иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар асосида шаклланган кўрсаткичлар.

Кўрсаткичлар асосан шакллани-шига қараб қуйидагича бўлинади:

  • мутлақ кўрсаткичлар;
  • нисбий кўрсаткичлар;
  • ўртача миқдор кўрсаткичлар;
  • сифат кўрсаткичлар.

Мутлақ кўрсаткич – бу ҳодиса ва жараёнларнинг ҳажмини, сонини, даражасини ва учрашиш тезлигини характерловчи ҳамда уларни номини ифодаловчи кўрсаткичлардир.

Нисбий кўрсаткич – бу, икки солиштирма мутлақ кўрсаткични таққослаш натижасида олинган кўрсаткичдир.

Нисбий кўрсаткич – бу, икки солиштирма мутлақ кўрсаткични таққослаш натижасида олинган кўрсаткичдир.

Нисбий кўрсаткичларнинг бир қанча турлари мавжуд:

  • динамика;
  • тузилмавий (структура);
  • таққослаш ва бошқалар.

Ўртача миқдор кўрсаткич бу бир хилдаги ва бир турдаги ҳодисаларни ўзгарувчан белгилари асосида умумлаштириб характерловчи, таърифловчи ҳамда уларни номини ифодаловчи кўрсаткич.

Эмпирик маълумотлар қуйидагича турларга бўлиниши мумкин:

Эмпирик маълумотлар қуйидагича турларга бўлиниши мумкин:

  • вақтли қаторли маълумотлар (time series) (кунлик, ҳафталик, ойлик, чораклик, йиллик ва ҳоказолар);
  • кесишувчи маълумотлар (cross-section);
  • рўйхатли маълумотлар (Panel data).

Вақт қатори маълумотлар (time series).

Вақт қатори маълумотлар (time series).


Йиллар

Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), млрд.сўм

Аҳоли сони, минг киши

Y

X

2013

49375,6

27533,4

2014

62388,3

28001,4

2015

78764,2

29123,4

2016

97929,3

29555,4

2017

120861,5

29993,5

2018

145846,4

30492,8

2019

171808,3

31022,5

2020

199325,1

31575,3

Кесишувчи маълумотлар (cross-section).

Кесишувчи маълумотлар (cross-section).


Республика, шаҳар ва вилоятлар

ЯИ(Ҳ)М, млрд.сўм

Аҳоли сони, минг киши

Y

X

Ўзбекистон Республикаси

199325,1

31575,3

Қорақалпоғистон Республикаси

6 518,0

1791,1

Андижон вилояти

11 266,0

2910,5

Бухоро вилояти

10 924,4

1815,2

Жиззах вилояти

4 906,8

1276,1

Қашқадарё вилояти

14 896,9

3025,6

Навоий вилояти

10 541,8

927,9

Наманган вилояти

8 866,9

2603,4

Самарқанд вилояти

14 060,4

3583,9

Сурхондарё вилояти

9 172,5

2411,5

Сирдарё вилояти

4 190,1

790,6

Тошкент вилояти

20 528,7

2794,1

Фарғона вилояти

13 922,9

3505,3

Хоразм вилояти

7 093,8

1746,9

Тошкент шаҳри

31 482,8

2393,2

Рўйхатли маълумотлар (Panel data).

Рўйхатли маълумотлар (Panel data).


Минтақалар

Йиллар

Инновацион маҳсулотлар ҳажми

Инновацияга харажатлар

Асосий капиталга киритилган инвестициялар

Y

Х1

Х2

Шимолий

2015

265025,9

3591420,2

7 269,1

2016

2028052,4

136529,5

5058,3

2017

4062087,6

75851,6

4583,2

Ғарбий

2015

150533,7

199078,7

5 551,5

2016

154233,9

164509,0

8557,7

2017

361595,7

548134,6

15211,3

Жанубий

2015

143814,0

22663,8

7 223,9

2016

246093,4

18471,7

8934,0

2017

222091,7

36252,8

14131,9

Марказий

2015

5464328,6

1580032,6

15 865,6

2016

6930073,4

1882739,3

18835,8

2017

9484584,9

3273645,9

26163,6

Шарқий

2015

1999926,3

135083,4

5 760,4

2016

1329792,3

369156,1

6697,3

2017

4412971

228378,7

8333,9

Моделлаштиришда фойдаланиладиган эмпирик маълумотлар манбалари:

Моделлаштиришда фойдаланиладиган эмпирик маълумотлар манбалари:

  • Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий сайти. www.stat.uz
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳар йил чоп этиладиган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар тўплами.
  • Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги расмий сайти. www.mineconomy.uz
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий сайти. www.mf.uz
  • Жаҳон банки расмий сайти. www.worldbank.org
  • Осиё тараққиёт банки расмий сайти. www.adb.org

Моделлаштиришда эмпирик маълумотларни кузатиш.

Эконометрик моделлаштиришда эмпирик маълумотларни тўплаш (йиғиш), биринчи навбатда эпирик маълумотларни статистик кузатиш-дан бошланади, шунинг учун ҳам статистик кузатиш ҳар қандай тадқиқотнинг биринчи босқичи ҳисобланади. Масалан, тадқиқотчига республикадаги банкларнинг молиявий ҳолатини ўрганиш топширилди. Бу ишни бажариш учун тадқиқотчи барча банклар бўйича молиявий ҳолатни тавсифловчи кўрсаткичлар тўғрисида маълумотларни бошланғич манбалардан олиши керак.

Бу кўрсаткичларга қандай омиллар ижобий ёки салбий таъсир кўрсатганлиги ҳақида, молиявий ҳолатни яхшилаш учун қандай захиралар мавжуд эди ва улардан банклар қандай фойдаланганлиги тўғрисида маълумотларни йиғиши керак. Бундай маълумотларсиз молиявий ҳолатни ўрганиб бўлмайди.

Бу кўрсаткичларга қандай омиллар ижобий ёки салбий таъсир кўрсатганлиги ҳақида, молиявий ҳолатни яхшилаш учун қандай захиралар мавжуд эди ва улардан банклар қандай фойдаланганлиги тўғрисида маълумотларни йиғиши керак. Бундай маълумотларсиз молиявий ҳолатни ўрганиб бўлмайди.

Статистик кузатиш

Статистик кузатиш деганда ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотларни маълум бир ягона илмий-ташкилий дастур бўйича қайд қилиш ҳамда тўплаш тушунилади.

Статистик кузатишнинг муҳим қоидаларидан бири – тўплам бирликларини қамраб олиш масаласидир. Бу масала ҳам макон, ҳам замон чегарасида тўғри ҳал этилса мақсадга мувофиқдир.

Статистик кузатишнинг бир нечта шакллари, турлари ва усуллари мавжуд.

Статистик кузатишнинг дастурий-услубий ва ташкилий масалаларини ҳам ишлаб чиқиш муҳим масалалардан биридир.

Статистик кузатиш ахборот етказиб берувчи субъектлар категорияларига қараб қуйидаги шаклларга бўлинади:

  • маъмурий маълумотларни тўплаш;
  • бошланғич статистик маълумотларни тўплаш;
  • статистик органлар тўплаган маълумотлар.

Статистик кузатишнинг дастурий-услубий масалалари қуйидагилардан ташкил топади:

  • кузатиш мақсади ва вазифалари;
  • кузатиш дастури;
  • кузатиш объекти ва бирлиги;
  • кузатиш формуляри ва йўриқномаси.

Статистик кузатишнинг ташкилий масалалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • кузатиш органи;
  • кузатиш вақти ва муддати;
  • кузатиш жойи;
  • бошқа ташкилий масалалар.

Талабалар билимини такрорлаш учун саволлар?

  • Статистик кузатишнинг қандай шакллари мавжуд?
  • Махсус статистик кузатишларга қандай кузатишлар киради?
  • Статистик кузатиш турларини санаб беринг?
  • Статистик кузатиш усулларини санаб беринг?

Моделнинг ўзгарувчи(омил ва натижавий белги)ларини танлаш.

Модел ўзгарувчилари — бу тадқиқот жараёнида тадқиқ қилинаётган ҳодисани белгиловчи муҳим кўрсаткичлардандир.

Бу кўрсаткичлардан бири натижавий белги ва қолганлари омил белги бўлиб ҳисобланади.

Муаммо?

Бунинг учун, биринчидан, халқаро тажриба ўрганилади.

Иккинчидан, иқтисодий мазмун жиҳатдан инновацияга боғлиқ тушунчалар статистик таҳлил қилинади.

Учинчидан, республикада инновацион ривожланишга боғлиқ иқтисодий кўрсаткичлар ўрганилади.

Тўртинчидан, натижавий белги белгиланиб олинади ва омил белгилар танлаб олинади.


Республикада инновацион ривожланиш даражасини аниқлаш?

Халқаро тажриба

АҚШ, Япония, Жанубий Корея ва бошқа қатор ривожланган мамлакатларда кичик ва ўрта бизнес инновацияларга мойиллиги билан ажралиб туришини кўриш мумкин. Ўтган асрнинг 90-йилларида ушбу мамлакатларда минглаб ана шундай компаниялар ташкил этилди. Уларнинг аксарияти бугунги кунда жаҳон ишлаб чиқаришида етакчи фирмаларга айланди (“Samsung”, “Microsoft”, “Pfizer”, “Hitachi” ва бошқалар).

Халқаро тажриба

Бундан ташқари, Корнелл университети, Европа “Insead” бизнес-мактаби ва Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти дунёдаги 100 дан ошиқ мамлакатнинг Глобал инновация рейтингини эълон қилиб боради. Уни ташкил этишда 84 омил, яъни давлатнинг инновация салоҳияти, инновацияга ажратилаётган харажатлар, университетлар сифати, инновацияга инвестиция киритилиши ва амалга оширилаётган ишлар натижалари каби жиҳатлар ҳисобга олинади.

Инновацион ривожланишга таъсир қилувчи иқтисодий кўрсаткичлар.

  • Инновацион маҳсулотлар ҳажми;
  • Инновацияга қилинган харажатлар ҳажми;
  • Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми;
  • Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми;
  • Республикадаги олий таълим муассасалари сони;
  • Илмий янгилик ва патентлар сони;
  • Инновация жорий қилиб ишлаётган корхоналар сони;
  • Республикада илмий тадқиқотчилар сони;
  • Республикадаги инновацион салоҳият.

8. Моделлаштиришда иқтисодий маълумотларни жамлаш ва гуруҳлаш.

Ўтказилаётган тадқиқот бўйича статистик кузатиш ўтказиш натижасида у ҳақида турли-туман тарқоқ маълумотлар тўпланади.

Бу маълумотлар асосида ҳали ҳеч қандай фикр юритиб бўлмайди, чунки улар тарқоқ ва ҳар хилдир.

Шунинг учун ҳам навбатдаги вазифа тўпланган маълумотларни умумлаштириш-дан иборатдир.

Бу муаммо статистикадаги жамлаш методини қўллаш билан ҳал этилади. Жамлашдан тадқиқотнинг иккинчи босқичи бошланади.

Бу муаммо статистикадаги жамлаш методини қўллаш билан ҳал этилади. Жамлашдан тадқиқотнинг иккинчи босқичи бошланади.

Статистик жамлаш деганда тўпланган маълумотларни илмий текширишдан кўзланган мақсад ва вазифалар нуқтаи-назаридан қайта ишлаш тушунилади.

Статистик жамлаш бир қанча босқичларда амалга оширилади ва қуйидаги элементларни ўз ичига олади:

Статистик жамлаш бир қанча босқичларда амалга оширилади ва қуйидаги элементларни ўз ичига олади:

1.Тўпланган маълумотларни қайта ишлаш режаси ва дастури тузилади;

2.Тўплам бирликлари ўрганилаётган белги бўйича гуруҳларга ажратилади.

3.Ҳар бир гуруҳ ва умумий тўплам бўйича жамлар чиқарилади.

4.Натижалар статистик жадвалларга жойлаштирилади.

Статистик кузатиш маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг кенг тарқалган методларидан бири гуруҳлашдир.

Статистикада гуруҳлаш деб тўплам бирликларини энг муҳим белгилари бўйича бир хил гуруҳ ва гуруҳчаларга ажратиб ўрганишга айтилади.

Гуруҳлаш методи олдида ўрганилаётган тўплам бирликларини типларга ажратиш, ҳодисалар ўртасидаги боғланишларни ва тўплам тузилишини ўрганиш вазифалари ҳам туради. Бу вазифалар гуруҳлашнинг уч тури орқали ҳал қилинади. Булар қуйидагилар:

  • типологик;
  • аналитик;
  • тузилмавий.

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ
Download 484.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling