Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


МУОМАЛА َنوُنِمْؤُمْلاَو ُهُلوُسَرَو ْمُكَلَمَع َُّللا ىَرَـيَسَف


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

МУОМАЛА
َنوُنِمْؤُمْلاَو ُهُلوُسَرَو ْمُكَلَمَع َُّللا ىَرَـيَسَف
1. «...Албатта, Аллоҳ, Расули ва мўминлар 
ишларингизни кўражаклар» (Тавба сураси, 105-
оят).
Қуш инида кўрганини қилади. Биз бола лар 
билан орамиздаги муаммоларни қандай ҳал этсак, 
улар ҳам ўзларидан кичиклар билан шундай йўл 
тутишади. Биз ота-оналар ҳар бир ҳаракатимиз 
орқали фарзандларимиз билан кўринмас мулоқот 
олиб борамиз. Уларга у ёки бу вазиятдан чиқиб 
кетиш йўлларини ўз ҳаракатларимиз орқали 
ўргатамиз.
2. Болада ўзингиз хоҳлаган сифатларни кўр-
ганда, хурсандлигингизни билдиринг. Бола ўзида 
сиз истамаган сифатларни намоён қилган да эса 
“кўрмай қолинг”. Яъни, сиз барчасини кўриб, 
гувоҳ бўлиб турган бўлсангиз ҳам, гўёки бола 
томонидан ҳеч нарса содир этилмади, сиз эса ҳеч 
нарса кўрмадингиз. Бу ҳам фарзанд тарбиясида 
уларга таъсир этишнинг самарали услубларидан 
ҳисобланади. Фарзанд тарбиясида ота-она асо-
сий эътиборни болада намоён бўлаётган ижобий 
сифатларга қаратиши лозим. Исталмаган сифат-
ларга урғу берилса, илдиз отиш хавфи бор. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


36
Акмал МИРАВАЗ ўғли
Сув биз хоҳламаган жойга сепилса, у ҳолда 
у ердаги ажриқ кўкаради. Шундай бўлмаслиги 
учун сувни фақат ўзимиз истаган жойга сепишимиз 
керак. 
Боладаги гўзал сифатларни шакллантириш учун 
унинг исмидаги ҳарфлар билан бошланувчи яхши 
сифат-хусусиятларни биргалашиб топиб, ўзига 
ёздириш ҳам мумкин. Масалан: 
Одил: О – оқил, 
Д – дадил, И – илмли, Л – латиф.
3. Ота-она ўз юмушлари билан банд бўлгани 
ҳолда, бола ўз устида тинимсиз ишлайди, тинимсиз 
ўрганади, тўхтовсиз маълумот олади. Айнан мана 
шу муаммонинг боши ҳисобланади. Бугунги 
кунимиз бунга ёрқин мисол бўла олади. Ота-она 
ҳар куни эрта туриб бир хил юмуш билан банд 
бўлади. Ишга, бозорга ёки бошқа бирор жойга 
боради. Болалар эса ундай эмас, балки ҳар кунини 
аввалгисидан фарқли тарзда бошқа-бошқа юмуш 
билан банд бўлган ҳолда ўтказади. Ҳозир болага 
ниманидир ўргатиш мумкин бўлган воситалар 
жуда кўп. Булар сирасига интернет, телевидение, 
атрофдагиларнинг ўзини тутиши, китоб, газета ва 
журналлар, турли реклама ва тарғиботлар ва ҳ.к. 
Ота-онанинг савияси юксак бўлса, улар бу-
гунги кунда бола тарбиясидаги муаммоларга жа-
воб топа оладилар. Муаммо мевада эмас, да рахтда 
эканини асло ёддан чиқарманг.
4. Болаларимизга ёмон ўртоқларни 
www.ziyouz.com kutubxonasi


37
Тарбиянинг олтин калити
ташлаб кетишдан кўра, уларни тўғри йўлга 
солишни ўргатишимиз керак. Келажакда бу 
фарзандларимиз учун муам мони ҳал қилиш 
йўлларини ўргатади.
Қўшнимиз Акбаржон аканинг ўғли кўпинча 
бизникига ўйнаш учун чиқади. Баъзида ҳалиги 
болани кўрсангиз, афтидан томорқага қўйиб 
қўйиладиган "қўриқчи" (қўрқитадиган) қўғирчоқ 
дейсиз. Анчадан бери кўчада ўйнаб юргани 
боис кийимлари кир, юзлари ола-була. Баъзан 
кир қўллари билан нимадир еганидан оғзининг 
атрофлари қорайиб кетган бўлади. Чангда ўйнай-
верганидан соч, қош ва киприклари қария лар-
никига ўхшаб, кулранг тусга кирган. Шундай 
алфозда ўғлимни чақириб чиқса: “У бувисиникида 
ёки ухлаяпти ёхуд дарс қилиши керак”, деган 
баҳоналардан бирини рўкач қиламан.
Одатда биз ота-оналар фарзандларимизни но боп 
ўртоқларидан мана шундай тарзда ҳимоя қиламиз. 
Шу йўл тўғрими?
Эътироз билдирмаймиз, бу болакайнинг, 
унинг ота-онасининг камчиликлари, айблари 
бор. Лекин бу кечириб бўлмайдиган хато эмас-
ку! Фарзандларимизга шу тариқа бироз қусурли 
бўлган одамлардан воз кечиб, ўрнига бошқаси 
билан танишиб кетаверишни, салгина муаммо 
пайдо бўлган вазиятдан орқасига қарамай қочишни 
ўргатадиган бўлсак, келажакда бундайлар бир 
www.ziyouz.com kutubxonasi


38

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling