Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

Акмал МИРАВАЗ ўғли
кун ўз оила аъзоларини, яқинларини, акасини, 
укасини ёки синглисини ҳам ташлаб кетмайди 
дея ким кафолат бера олади?
Унинг ўрнига фарзандларимизга инсонларни 
севиш, сабр-матонат билан ўртоқларини яхши 
йўлга бошлаш, муаммолар олдида довдираб 
қолмаслик йўллларини кўрсатишмиз керак 
эмасми?! Улар ўртоқларига эгаллаб олган сифатсиз 
кўникмаларидан воз кечиб, сифатли кўникмаларни 
эгаллаш йўлларини англатишлари лозим эмас-ми?!
5. Бошқалар билан суҳбатлашиш эҳтиёжини 
овқатланиш эҳтиёжига ўхшатиш мумкин. Оч қолган 
киши таомни хоҳлаб, ундан баҳра олиб тановул 
қилади. Қорни тўқ кишининг олдига тортилган энг 
тансиқ таомни ҳам унинг кўнгли тортмайди. Чунки 
овқатланишнинг меъёри тўй гунча, ундан ошиғини 
инсон организми қабул қилмайди. Демак, меъёрни 
йўқотмаслик керак. 
Ана шу меъёр бошқалар билан бўлган алоқада 
ҳам ўзгармасдир. Масалан, дўстлар даврасида 
ёки гап-гаштакларда меъёр тахминан 1–2 соатни 
ташкил қилади. Меъёрни ошириш эса суҳбатнинг 
мазасини қочиради. Кимдир изза бўлса, яна ким-
дир хафа бўлиб қолади. Ҳатто меъёрни билмаслик 
бир ёстиққа бош қўйган эр-хотинни ҳам бир-
бирларидан норози бўлишга олиб келади. Шу 
боис ким биландир ҳар куни бир марта, ким 
www.ziyouz.com kutubxonasi


39
Тарбиянинг олтин калити
биландир бир ҳафтада бир марта кўришган 
афзал. Муҳими, меъёрдан чиқмаган маъқул.
6. Айрим ота-оналар фақат муаммо бўлсагина 
фарзандлари билан мулоқот қилишади. Бу – 
нотўғри. Инсон борки, ёлғиз яшамайди. Оиланинг 
барча аъзолари билан муомала, мулоқот қилиш 
керак. Бу мулоқот бир-бири билан гаплашиш, бирга 
сайр қилиш, биргалашиб китоб ўқиш ва унинг 
муҳокамасини қилиш, баъзи рўзғор юмушларини 
бажаришда бир-бирларига кўмаклашиш ва шу 
кабилар бўлиши мумкин. 
7. Атрофдагилар билан муомалага киришиш-
дан олдин уларни эмас, ўзингизни яхшироқ танинг. 
Бу нима дегани? Келинг, биргалашиб таҳлил 
қиламиз! Айтайлик, иш жойингизда раҳбар ўзгарди. 
Одатда, нима қиламиз? У билан тил топишиш 
ҳаракатини қиламиз. Ҳаракатларимизни унинг 
феъл-атворини ўрганишдан бошлаймиз. Нимани 
ёқтиради, қандай сўзларни кўп ишлатади ва ҳ.к. 
Аслида, ҳадеб уни ўрганавериш ўрнига ўзингизни 
яхшироқ ўргансангиз, тўғри бўлади. Шунда у билан 
тил топишингиз осон кечади. Ҳар қандай янги 
одамнинг муносабати – хоҳ у раҳбар, хоҳ бошқа 
лавозимда бўлсин – бизнинг унга муносабатимиз 
қандайлигига боғлиқ.
Буни янги келин мисолида яққолроқ англаш 
мумкин. Келин келди, у қанақа экан, демасдан,
аввал ўзингизнинг хатти-ҳаракатларингизни 
www.ziyouz.com kutubxonasi


40
Акмал МИРАВАЗ ўғли
қо липга солишингиз керак. Сиз унга қандай 
муно сабатда бўлсангиз, у ҳам сизга шунга мос 
муноса бат билан жавоб беради. 
8. Баъзан ота-она фарзанди тарбиясини унинг 
ёшлигиданоқ «эзиб, янчиб» ташлайди. Бу – нотўғри. 
Ишнинг бошланиши яхши бўлса, нати жаси ҳам 
гўзал бўлади. Нима эксангиз, шуни ўрасиз. Вақт, 
куч талаб қилса ҳам, тўғри жойдан бошлаш керак. 
Тўғри бошлангани хайрли бўлади. Айланма, қисқа 
йўллардан воз кечиб, синалган йўлдан юриш 
керак. Насиҳатни кўпайтирмасдан, ўзингиз намуна 
бўлинг. Кўп гапириш орқали ота-онанинг ҳайбати 
йўқолиши мумкин.
9. Муаммоларни уйда ҳал этиб бўлмаса, кўчада 
бирорта муносиброқ жой топиб (кафе, ресторан) 
ҳал этиш керак. 
Бирор муҳим масалада гаплашиб олиш учун 
аввал атрофда кўтаринки муҳит яратиш яхши 
натижа беради. Чунки уйдаги майда-чуйда таш-
вишлар, доимий бандлик бир қарорга келишга 
халақит беради. 
Бу борада қулай жой ва қулай фурсатни тўғри 
танлаш жуда муҳим аҳамият касб этади. Айтайлик, 
манзил жудаям оқиллик билан танланган бўлиши 
мумкин. Табиат қўйнида, шаршара, ўт-ўлан-
лар, гуллар хушбўй ҳид таратади. Болари билан 
капалаклар бири қўйиб, бири кўзни қувнатиб 
у ёқдан бу ёққа учиб ўтади ва ҳ.к. Бундай 
www.ziyouz.com kutubxonasi


41

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling