Тарбияси қийин ўқувчилар билан ишлаш методикаси Ҳамкорлик фаолияти Ҳуқуқ-тартибот органлари


олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш


Download 367.22 Kb.
bet2/3
Sana30.04.2023
Hajmi367.22 Kb.
#1415100
1   2   3
олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш:
«Нотинч оилаларнинг болалар тарбиясига салбий таъсири ва унинг олдини олиш муаммолари» мавзусида семинар ташкил этиш;
Уқувчилари орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида давра сухбатларини ташкил этиш жадвалини тузиш ва ижрога йўналтириш;
ИИБнинг ва таълим муассасанинг ички назоратига олинган ўқувчилар билан тарбиявий тушунтириш тадбирларини олиб бориш.
Таълим-тарбия беришнинг ижтимоий-маънавий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Таълимнинг асосий мақсади-ўқувчиларни билимлар, кўникмалар ва малакалар билан қуроллантиришдан иборат.
Тарбия ижтимоий ҳодиса бўлиб, инсон камолатига таъсир этувчи энг муҳим омил ҳисобланади.
Ақлий тарбия
Ахлоқий тарбия
Тарбиянинг
турлари
Жисмоний тарбия
Меҳнат тарбияси
Эстетик тарбия
Ақлий тарбия. Тарбиянинг ижтимоий ҳодиса эканлигидан келиб чиқади. Яъни ҳамиша бола одамлар қуршовида яшайди ва шу жойдаги ижтимоий муҳит шароитида унинг ақлий ривожланиши, фикрлаш қобилияти амалга оширилади ва таркиб топиб боради. Ақлий тарбия ижтимоий тарбия тизимининг бир қисми бўлиб, унинг мазмуни барча фанлар бўйича билимлар системасини эгаллаш ва шу асосда илмий дунёқарашни таркиб топтириш; тафаккур ва нутқ қобилиятини ўстиришдан иборат. Ақлий тарбия жараёнида меҳнатга ижодий муносабат таркиб топиб боради.
Ахлоқий тарбия. Ахлоқ- ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, ўқувчининг жамият ва оиладаги юриш туриши, тартиб-қоидаларининг йиғиндиси сифатида гавдаланади. Боланинг теварак атрофдаги воқеа ва ҳодисаларга бўлган муносабатида аҳлоқий тарбия шаклланиб боради. Болаланинг аҳлоқий тарбияси бошқалар билан бўлган муомаласида, воқеаликка, жамиятга бўлган муносабатида ва унинг хатти-ҳаракатларида, феъл атворида намоён бўлади. Бола онадан меҳнатсевар ёки дангаса, ёки жоҳил бўлиб туғилмайди- бундай аҳлоқий сифатлар болани ўраб турган ижтимоий муҳитнинг, тарбиянинг таъсири ҳисобланади.

Download 367.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling