Tarix” kafedrasi «paleoekologiya va sivilizatsiya dinamikasi» fanidan o’quv-uslubiy majmua


-мавзу: Қадимги дунёнинг экологик муаммолари


Download 0.64 Mb.
bet9/14
Sana03.12.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1797276
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
0.PALEOEKOLOGIYA va SIVILIZATSIYA DINAMIKASI FANIDAN O’QUV-USLUBIY MAJMUA

8-мавзу: Қадимги дунёнинг экологик муаммолари

Режа:

  1. Қадимги замонларда вулқон отилиши, зилзила, сув босиши, қурғоқчиликнинг цивилизациялар ривожига таъсири.

  2. Қадимги Шарқ цивилизациясининг табиий муҳитга таъсири.

  3. Уруш ва талон-тарожликларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири.

  4. Экологик омиллар ва тарихий жараёнлар ўзгаришининг маданият тараққиётига таъсири.


Таянч иборалар: цивилизация, неандертал, мироб, Гален, қўрғон

Тарихий экология йўналишда турли экологик фожеалар юз беради. Табиий антропоген ва техноген фожеалар. Қадимги замонда асосан омилларнинг аҳамияти салбий бўлган зилзила, қурғоқчилик, сув босиши илк цивилизация ўчоғларининг йўқолишига олиб келган. Лекин табиатга нисбатан инсон омили тасири яхши эмас. Тош асридан бошлаб инсон иморатлар солиб, олов ёқиб ҳайвонларни қириб келган. Ҳозиргача инсонлар деҳқончилик майдонини кенгайтириш мақсадида ўрмонлар, ва чакалакзорларни ёндириб юборишган. Инсон қаерда яшамасин ўзига хос суний муҳит яратиб ўз шароитини яхшилашга киришиб боради. Буни оқибатини эса умуман этибордан четда қолдирган.


Жумладан тош асридан Беринг яриморолидан одамлар Аляскага кўчиб қисқа муддатда (минг йил атрофида) жанубий Американи адоғигача етиб боради. Шу жараённинг ўзида 30 дан ортиқ ҳайвон турлари қирилиб кетади: мамонт, мастодонт, мегатерий, от, туя, линевест (дангаса), мускатый бик (анбар хўкизи), Отлар, (отлар XV асрга келиб испанлар тарафидан қайтадан тарқатилди). шулар жумласидандир
Тош асрида ҳаёт шароитларининг оғирлиги очарчилик, антисанитария туфайли инсониятнинг ўлим даражаси жуда баланд бўлган. Неандертал одамлар ўрта хисобида 20 ёшгача яшаган. Этнологик кузатувларга кўра aлёутлар 6 ёшдан кичик касалга дучор бўлган қизларни ўлдирганлар. Жуда кўп қабилалар эгизак ёки албинос (оқ одамлар) туғилса ўлдиришган.
Деҳқончиликдан чорвачиликка ўтиш инсониятнинг омили негизларини минг баробар кенгайтириб беради. Аҳоли нуфузи кескин ошади. Технологиялар тараққиёти меҳнат унумдорлигини ошириб боради. Лалмикор зироатчиликдан суғорма деҳқончиликка ўтилади. Бундан ташқари кетмон, теша зироатчиликдан қўш-омоч, плуг дехқончилигига ўтилади. Ундан ташқари тараққиёт сари деҳқончилик майдонлари чорвачилик майдонлари ҳисобига кенгайиб боради. 1 кг мол гўшти олиш учун 80 кг ўт кетади, унга 1 гектар ер керак, вахоланки бир неча квадрат метрдан ҳам 1 кг ғалла олиш имкони бор.
Қадимги Шарқ цивилизациясини табиий муҳитга таъсири кучли бўлган. Буюк дарёлар қуйи оқимлари, тўқайлар қуритилиб йиртқичлар йўқотилган, суғориш тармоқлари яратилиб воҳалар шаклланган. Кенг кўламдаги ирригация тадбирлари натижасида суғорма дехқончилик катта ҳосил манбаига айланади. Бу суний манзаралар: боғу роғлар, қишлоқлар, каналлар инсоннинг атроф-муҳитга ижобий таъсирининг натижаси.
Лекин бу суний муҳит тўхтовсиз кенгайиши мумкин эмас. Суний муҳитда табиат мувозанати бузилади, ерлар шўрлай бошлайди. янги майдонлар ўзлаштирилиши масаласини кўнгдаланг қўяди. Лекин қадимги Миср шўрламаган. Нил ҳар йили тошиши ўз воҳасининг тупроқларининг ювилишига ҳам олиб келган. Ҳар йили Нил ўзани атрофидаги майдонлар тупроғи лойқа чўкиши натижасида 1 мм,га қўшилиб кўтарилиб боради. У ўсиб бораётган лойқасининг чўкиндиси Миср деҳқончилик тупроқларини озиқлантириб менерал билан бойитиб боради, минг йилда 1 метрга қадар ўсиб боради. Натижада Мисрда ҳар йили серҳосил хирмон олиш иконини беради. Сентябр ойларида Нил сувининг сатҳи 10 метрга қадар кўтарилган, ноябрда сув қочиб экин текин юмиши бошланади, мартда ҳосил йиғила бошланади. Бу омил қадимдан Миср ахолисининг нуфузини кескин ошишига сабаб бўлган. Ҳозир Миср майдонининг 96,5% қақраган саҳродан иборат, қолган 3,5% майдонда эса аҳолининг 99,5% истиқомат қилади.
Месопотамиянинг шароити бошқача, бу ўлканинг аҳолиси бир умр шўрланиш балоси билан курашиб келган. Буни натижасида вақтида машҳур бўлган Хиндистондаги Хараппа маданияти ҳам барбод бўлган.
Қадимги ўтроқ цивилизацияларга кўчманчилик, уруш, талон-тарожлар ҳам салбий таъсир кўрсатган. Буни Ўрта Осиё тарихи мисолида яққол кўрамиз.
Металлургиянинг ривожланиши натижасида қадимги Шарқ минтақасидаги ўрмонлар кесилиб йўқотилади. Чорвачиликни ҳам салбий таъсири ёмон, мол туёғи кўпайган сари яйловлар тупроғи саҳрога айланади. Қадимги зодагонларга хос бўлган йиртқичларни овлаш учун овлар уюштириш, гладиаторлар жангларида йиртқичларни қирилиб кетишига ҳам сабаб бўлган. Гладиаторлар жангида арслон ва айиқлар қириб ўлдирилган. Аммо йиртқич ва бошқа хайвонларнинг йўқолиши сабаби дехқончилик ва чорва майдонларининг тўхтовсиз кенгайиб боришидир.
Қадим замонда инсон имкон қадар табий муҳитни асраш чораларини кўриб келган. Ўрмонларни кесиш, дарахтларни қуритиш гуноҳ ҳисобланган. Ҳиндистонда эрамиздан аввалги V асрда ёзилган Астхаштрада ўсимликка зарар етказиш, ҳайвонларга зарар келтиришга жарима белгиланган, экинларни тиклаб қайта экиш касал хайвонларни даволаб соғлигини тиклашга мажбур қилинган. Хаммурапи қонунларида экинларни молга едирганлиги учун хам жазо берилган. Мироблар сув бостирса, мевали дарахтлар кесилса жазоланган. Ноқулай шароит, табиий офатлар инобатга олинган. Қурғоқчилик йиллари аҳоли солиғи сони камайтирилган.
Қадимги ва ўрта аср даври подшолари ғалабалари билан фахрланса, ободинчилик ишлари билан ҳам мағрурланган. Канал ўтказиш, боғ, янги майдонлар очиш, йўлларда кўприк қуриш савоб ҳисобланган. Жуда кўп ҳайвонлар муқаддас ҳисобланганлиги туфайли Миср, Хиндистонда улар одам қўли билан яратилган маданий муҳит шароитида омон қолган. Ҳатто эпидемия шароитида табиблар эмлаш усулини қўллайдилар. Ёзма манбалар асосида Рим империясидаги табиатни асраш чора тадбирлар тизими фанда яхши ўрганилган. Италия яримороли ерлари серхосил, конлари маъданларга бой. Лекин денгиз қирғоғи кемасозликка бой. деҳқончилик Рим аҳлида меҳнатсеварлик ва оғир шароитга бардош бериш қобилиятларини шакллантиради. Доимий жанглар эса халқни чиниқтиради. Рим аҳли ҳар бир маҳсулот, иморат ва буюмларини ниҳоятда мустаҳкам ҳамда сифатли ишлаб чиқаришга ўрганган. Хўжалик буюмларини кўпинча ўз қўллари билан ясашган.
Италия яриморлининг тоғу тош ландшафти асрлар мобайнида ўзлаштирилиб обод қилинган. Боғу роғлар, тош йўллар, кўприк ва аквидуклар чашма сувларни узоқ жойлардан шаҳар марказига етказиб турган. Бу иншоотлар ҳозир ҳам хизмат кўрсатади.
Антик даврдан бошлаб саломатликни тиклаш борасида менерал сув ва шифобахш лойдан фойдаланишни тиббиёт китобларида ёзилган. Денгиз сувида чўмилишни, ялонғоч ҳолда, мусаффо ҳаво ва қуёш нурида юриш фойдаси аниқланган. Қирғоқ бўйида ва тоғлик минтақаларида тиренкур маршрутлари тузилади. Гален (Луқмони Ҳаким) диета асослари назариясини ишлаб чиқишган. Ҳар бир рим фуқароси шаҳардан ташқарида кичкина бўлсада боғ эгаси бўлишга ҳаракат қилган, бу мартаба ҳисобланган. Рим патрицийлари уй қўрғонлари- ва виллаларини деворларини ажойиб ўсимликлар, ҳайвонот дунёси вакиллари суратлари билан безатишган. Шаҳар саройларининг ичкари ва ташқи қисм эса табиий манзаралари билан деворий нақш шаклида безатилган. Бу ерда асосан қишки манзаралари турли натюрморт гуллар, мевалар, ёввойи ов ўлжаларни, терилган ошкўк манзараларидан иборат бўлган (натюрморт-табиат иноми). Рим цивилизациясида ҳонадон ва шаҳар ҳаммомлар маданияти юксак бўлган, ҳаммомга дам олгани борилган. Нафақат чўмилгани борган балки мақсадли учрашув, дўстлар билан давралар ўтказиб турилган. Ҳаммомлар атрофида салқин парклар ташкил қилинган.
Астрономия фани Римда ҳам шаклланди. Ер ҳосилдорлигининг камайиши, унинг чоралари, табиатни асраш чоралари мухокама қилинган. Римликлар экиннинг 2 пол тизими ва алмашилаб экишни қўллай бошладилар. Ер албатта ўғит билан озиқлантирилган.
Римлик боғбонлар юзлаб узум навларини, ўнлаб олма ва нок навларини ташқи бозорларга етказиб беришган. Лекин шу билан биргаликда Рим империясига хос узоқ муддатлик овлари, гладиаторлар жангига тутиб келинган йиртқичларнинг қирилиши, ундан ташқари римликларнинг ҳарбий юришларида дунёнинг ҳудудини истилочилиги натижасида, боғлар, экинларни қуриши салбий оқибатлари кўпгина вилоятларини инқирозга учрашига олиб келган, бундан ташқари табиий офатлар Римда бўладиган вулқонларнинг отилиши ҳам вайроналикка олиб келади. Рим манбаларида турли эпидимиялар ҳам тилга олинган. Уларга қарши чора тадбирлар ҳақида ҳам фикр юритилади.



Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling