Tarix” kafedrasi «paleoekologiya va sivilizatsiya dinamikasi» fanidan o’quv-uslubiy majmua


Download 0.64 Mb.
bet12/14
Sana03.12.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1797276
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
0.PALEOEKOLOGIYA va SIVILIZATSIYA DINAMIKASI FANIDAN O’QUV-USLUBIY MAJMUA

Семинар машғулотлари


Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғулотларида магистрант талабалар “Палеоэкология ва цивилизация динамикаси” фанидан маъруза дарсларида олган назарий билимларини мустаҳкамлаш билан бирга, семинарлар мавзулари бўйича тайёргарлик кўриш жараёнида қўшимча адабиётлар ва археологик манбалар билан танишиш орқали билим оладилар. Натижада уларнинг билим доиралари илмий жиҳатдан асосланган ҳолда кенгаяди.
Семинар машғулотларининг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:

  1. Экология тушунчаси. Экологияга оид билимларнинг шаклланиши.

  2. Инсон ва экология ривожланишининг табиий шарт шароитлари.

  3. Иқлим ўзгаришининг геофизик ва астрономик омиллари.

  4. Экология ва маданий ландшафт

  5. Инсоннинг табиатдаги ўрни ҳақида билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши.

  6. Инсон ва атроф-муҳит муносабатлари.

  7. Марказий Осиёнинг плейстоцен даври иқлими.

  8. Голоцен даври иқлими.

  9. Ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг пайдо бўлишига табий шароитнинг таъсири.

  10. Замонавий экологик жараёнлар.

  11. Марказий Осиё палеоэкологияси ресурслари.

  12. Қадимги дунёнинг экологик муаммолари.

  13. Экология ва миграциялар.

  14. Экологик омиллар ўзгаришининг маданий тараққиётига таъсири.

Мустақил таълим машғулотлари.
“Палеоэкология ва цивилизация динамикаси” фанини ўрганувчи талабалар аудиторияда олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва тарихшуносликдаги амалий масалаларни ечишда кўникма ҳосил қилиш учун мустақил таълим тизимига асосланиб, кафедра ўқитувчилари раҳбарлигида, мустақил иш бажарадилар. Бунда улар қўшимча адабиётларни ўрганиб ҳамда Интернет сайтларидан фойдаланиб рефератлар ва илмий маърузалар тайёрлайдилар, амалий машғулот мавзусига доир уй вазифаларини бажарадилар, кўргазмали қуроллар ва слайдлар тайёрлайдилар.
Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

  • семинар машғулотларига тайёргарлик;

  • дарслик ва ўқув қўлланмалари бўйича фан боблари ва мавзуларни ўрганиш;

  • тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

  • махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • талабаларнинг ўқув, илмий, тадқиқот ишларини бажариши билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;

  • фаол ва муаммоли ўқитиш услубларидан фойдаланадиган ўқув машғулотлари.


Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling