Tarix” kafedrasi «paleoekologiya va sivilizatsiya dinamikasi» fanidan o’quv-uslubiy majmua


Download 0.64 Mb.
bet7/14
Sana03.12.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1797276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
0.PALEOEKOLOGIYA va SIVILIZATSIYA DINAMIKASI FANIDAN O’QUV-USLUBIY MAJMUA

Мавзу бўйича қўшимча саволлар

  1. Ерда ҳаётнинг вужудга келиши. Хақидаги назарияларни тахлил қилинг

  2. Палеозой, Мезозой, Кайнозой эралари

  3. Геологик музлик даврлари.



Адабиётлар

  1. Charles French. Geoarchaeology in action: studies in soilmicromorphology and landscape evolution. Routledge. 2003.

  2. Paul Goldberg and Richard I. Macphail. Practical and theoretical geoarchaeology. Blackwell publishing. 2006.

  3. Богданов И.И. Палеоэкология. Учебное пособие. М. Изд. «ФЛИНТА». 2011.

  4. Белкин В.В. Основы геологии. Учебное пособие. Пермь-Березники. 2008.

6-мавзу: Голоцен даври иқлими ва табий шароити.
Режа:

  1. Илк голоцен даври иқлими.

  2. Голоцен даври иқлим ўзгаришлари даврлаштириши.

  3. Ишлаб чиқарувчи хўжаликлар ва цивилизацияларнинг вужудга келиши.


Таянч иборалар: Голоцен, неолит, Андроново,Катакома, Ямная, Калтаминор, Жойтун,
Голоцен –музлашдан кейинги давр. Музлаш даври тугаши билан ҳозирги давр иқлими шаклланади. Музликлар шимолга чекиниб, хозирги давр турли кенгликларга хос ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Ҳозир 14 минг йилдан буён иссиқ иқлим хукм сурмоқда. Сибир, Шимолий Америка, Шимолий Европа абадий музликлари, субарктик ўсимликлари ҳудудлари юзлаб кмларга шимолга чекинадилар.
Голоцен фаслининг мухим асосий қисми эрамиздан аввалги 8-4 минг йилликлар Атлантик оптимумми- деб аталади. Ҳарорат анча (мўътадил) иссиқ ва серёмғир бўлган. Африка Саҳросида ҳам йилиги 300-400 мм ёмғир ёғган. Африкани марказидаги Чад кўли кенгайиб майдони Каспий денгизига етган. Археологик жихатдан бу давр босқичига неолит тўғри келади. Бу даврда деҳқончилик билан чорвачилик ривожланиб, ишлаб чиқариш иқтисодиёти шаклланади. Бу даврда шимолий минтақаларда қурғоқчилик кучаяди. Африкада ҳам бир замонлар Нил билан тенглашадиган дарёлар оққан, улардан бирининг қирғоқларида тош қояларга чизилган петроглифлар топилган.

  1. Энг қадимги петроглифлар эрамиздан аввалги 7-6 минг йилликка оид бўлиб, фил, жирафалар тасвири, буйвол ва бошқалар ҳам учрайди. Бу ҳайвонларни овловчи аҳолининг қиёфаси негроидларга ўхшайди.

  2. Неолит даври эрамиздан аввалги.5-4 минг йилликка оид суратлар, бу ерда чорвачилик манзарасини кўришимиз мумкин. Қорамол подаларини чўпонлари европоид қиёфасига эга.

  3. Эрамиздан аввалги 1200 йил отлар тасвири учрайди. От Марказий Осиёнинг шимолий ҳудудларида хонакилаштирилган ва гўрлардан топилган буюмларга қараб ажратиш мумкин.

Евроосиё даштларида эрамиздан аввалги 2 минг йилликнинг 2 ярмида ва ундан олдин Ямная, Катакомба, Андроново маданиятининг вакиллари чорвадор аҳолиси отбоқарлик саънатини дунёга тарқатади. Бу археологик маданиятлари ахолиси кўчиб юришлари туфайли уларни маданиятларининг фарқларини ахолиси кўмилган мозоротлардан ва гўрлардан топилган буюмларга қараб ажратилган.
Ямная – Ўра, Ёрма гўрларидан фойдаланганлар.
Катакомбная – Лахадга кўмиш одатига эга қабилалар.
Андроново – Ёғочдан қабр қилган қабрларга кўмилган.
Палеогеографларнинг кузатишига кўра Қизилқум манзараси мил.авв. 4 минг йилликларда яшнаган жой бўлган. Амударё, Сирдарё, Зарафшон серсув бўлиб, Каспийга қуйилган. Бу минтақаларда ёввойи хўкиз (тур) ва бошқа доимий намлик иқлимига мослашган ҳайвонлар юрган.
Жанубий Туркманистондаги Копетдоғ сойлари серсув бўлиб, бу ерда эрамиздан аввалги VIII-IV минг йилликларда Жойтун маданияти шаклланади. Жойтун маданиятига доир буюмлар шимолий худудда кенг кўламда топилган Калтаминор маданияти билан чегарадош бўлган. Калтаминор маданиятининг овчи, термачилик ахолиси яшаган. Улар эра.авв. III минг йилликда хаво қуриб совиши натижасида нам шимолий минтақаларга чекиниб ўрта кенгликдаги ерларини ўзлаштиришган. Натижада ғарбий йуналишда шарқий Европа худудига етиб борадилар ва шарқий йўналишда Алтай ва шарқий Туркистонга хам тарқайдилар.
Бухоро воҳасининг ғарбий ҳудудларидан ғарб томон бориб етган Зарафшон дарёсининг етакларида калтаминор маданияти манзиллари топилган. Унинг қирғоғида 80 метрлик жар ёқасида эрамиздан аввалги 4 минг йиллик охирига оид Калтаминор маданиятига мансуб манзилгох топилган. Бир замонлар бу манзилгоҳ Зарафшон дарёси етагида ҳосил бўлган кўл атрофида пайдо бўлган. 6 минг йил мобайнида юз берган тектоник дарё ўзанига нисбатан 80 метрга кўтарилиб кетганлигини кўрсатади.
Ҳозир ҳам Ўрта Осиё майдони сейсмологларнинг хабарига кўра йилига ўрта ҳисобда 1см га ўсиб бормоқда, жумладан, Орол денгизини туби ҳам.
Қўй билан сигир биринчи бор Яқин Шарқда хонакилаштирилади. Икки ўркачли туя айнан Калтаминор маданияти вакиллари томонидан хонакилаштирилган, унинг энг қадимги қолдиқлари биринчи бор оёқ оғий маданиятидан топилди.
Европада ҳам 4 та салқин нам фасллар аниқланган, буларнинг санаси эр авв 3700-3100, 2600, ва 2 -минг йилликларга тўғри келади. Голоцен иқлим совуши Ғарбий Европада 3 минг йиллик бошига тўғри келади. Бу фаслда қурғоқчилик авжига чиқади. Кўп маданият марказлари талофатга учрайди. Бунинг натижасида ахоли кўчиб Марказий Осиёда БМАК маданияти (Бақтрия, Марғиёна археологик комплекси) пайдо бўлди. Сополлитепа, Жарқўтон, Гонур, Тоғолок, Даштли 3 ва бошқа илк шаҳарлар айнан шу кўчишнинг оқибатида шаклланди ва улар Ўрта Осиёга Яқин Шарқ маданиятини олиб кирадилар.
Бир замонлар Жанубий Арабистонда Сабий подшолиги бўлган, ўша даврга оид ҳозир қуриб ётган дарё ўзанида катта эрамиздан аввалги 9 асрга оид тўғон топилган, иккинчи тўғоннинг бўйи 600 метрга тенг бўлган.
Қадимий Хитой, Миср, Европа манбаларда ҳам эрамиздан аввалги 3 минг йилликнинг биринчи ярмида иқлим ўзгариб турган. Голоцен бошида Каспий денгизининг сатҳи ҳозиргидан 80 метр баланд бўлган. Чунки, унга бутун музликларни эриган сувлари йиғилган. Эрамиздан аввалги 7 минг йилликда эса унинг сатҳи хозиргидан 20 метр пастда бўлган. Аммо бу каби хулоса муаммолигача қолмоқда. Европа ҳудудлари голоценнинг иссиқ фаслида Алп тоғларининг ўрмонлари чегараси ҳозиргига нисбатан 1 км баланд бўлган.
Атлантик плювиал даврида Ўрта Осиё ҳудуди ҳарорати иссиқ бўлган минтақада кўпроқ ёмғир ёғган. Шу даврда Ўрта ер денгизининг шарқий ҳудудларидан Европага, шимолий Африкага, жанубий Осиёга мегалитлар маданияти тарқала бошлади. (Долмен, Менгир, Кромлехлар). Мегалит–улкан тошлардан қурилган иншоотлар.Сибир ҳудудларида мамонтлар голоцен даврининг бошида 12 -10 минг йил олдин қирилади. Бу даврда Марказий Осиёда қурғоқчилик хукм суради. Иссиқкўл кўлининг транзгрессияси кузатилади. Бу даврда Яқин шарқ, Ўрта шарқни суғориб турган Атлантик циклонлар йўли шимолга силжийди.
Голоцен даврида унинг бошида (13-6 минг йиллик) музликларни эриши натижасда жахон океанларининг сатхи ҳар минг йил мобайнида 9 смга кўтарилган. Европа ҳудудларида қадимий голоцен фаслида қурғоқчилик юз бера бошлайди. Англия Европадан ажраб қолади, Аляска Камчаткадан ажраб қолади. Охирги 4 минг йилда океан сатҳи 1 метрдан 4 метргача кўтарилиб келмоқда, бунинг сабаби Арктика ва Антарктида музликларини эриб кетишидир.
Атлантик плювиал даврида Ўрта Осиё саҳроларида йилига 250-450 ммга қадар ёмғир ёғиб турган, ҳарорат ҳозиргидан 8-10 гр. паст бўлган. 3-2 минг йилликларда иқлим қуриб ҳарорат кўтарилади. Жойитунни ўрнини Анов маданияти эгаллайди. Даштда энеолит, бронза даврига оид манзилгоҳлар ташкил топади. Эрамиздан аввалги 2 минг йилликларда эса Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида БМАК маданияти шаклланади. Даштдан эса шимолий молбоқарлар андроново маданияти кириб келади. Охирги 4 минг йил ичида 7 та нам фасл кузатилган. Булар эрамиздан аввалги 1900,1300, 760, 20, ва эрамизни 920,1120, 1700 йиллардан бошланган. Бу фасллар натижасида ўтроқ деҳқончилик гоҳ кенгайиб гоҳ торайиб борган. Хоразмга яқин Сариққамиш кўли атрофида ҳаёт сўнгги неолитда ривожланади. Бу ҳудудда сув эрамиздан аввалги 2 минг йилликда қурийди. Эрамиздан аввалги 8-7 асрларда Ўзбойдан Сариққамишга яна сув кела бошлайди ва бу ҳудудда сакларга мансуб Қуйисой манзили топилган. Эрамиздан аввалги VI асрдан бошлаб эса Кўзалиқир, Қалалиқирлар шаклланиб қадимги Хоразм маданияти шаклланди.



Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling