Tarix” kafedrasi «paleoekologiya va sivilizatsiya dinamikasi» fanidan o’quv-uslubiy majmua


Download 0.64 Mb.
bet5/14
Sana03.12.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1797276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
0.PALEOEKOLOGIYA va SIVILIZATSIYA DINAMIKASI FANIDAN O’QUV-USLUBIY MAJMUA

Мавзу бўйича қўшимча саволлар
1. Иқлим ўзгаришига таъсир этувчи омилларни санаб ўтинг
2. Иқлим ўзгаришига таъсир этувчи геофизик омилларни санаб ўтинг сабабларини аниқланг ва бартараф этиш йўллари хақида ўз таклиф мулохазангизни билдиринг.
3. Иқлим ўзгаришига таъсир этувчи астрономик омилларни санаб ўтинг ва муаммоларни тахлил қилинг.


Адабиётлар

  1. Charles French. Geoarchaeology in action: studies in soil micromorphology and landscape evolution. Routledge. 2003.

  2. John Barrett. The Emergence of Civilisation Revisited (Sheffield Studies in Aegean Archaeology) edited by John C. Barrett and Paul Halstead. Sheffield, 2005.

  3. Paul Goldberg and Richard I. Macphail. Practical and theoretical geoarchaeology. Blackwell publishing. 2006.

  4. Богданов И.И. Палеоэкология. Учебное пособие. М. Изд. «ФЛИНТА». 2011.

  5. Белкин В.В. Основы геологии. Учебное пособие. Пермь-Березники. 2008.


4. Мавзу: Эндоген ( ички ) геологик жараёнларнинг экологик шароитга таъсири. Табиатнинг ривожланиш ритмлари.
режа:



  1. Ер қобиғи плитаси ва контенентлар дрейфи.

  2. Тектоник жараёнлар, тоғларнинг емирилиши ва орогенез

  3. Тирик материянинг тезлашиш жараёнлари.

  4. Марказий Осиёда нам ҳарорати ва музлик.



Таянч иборалар: антропоген, пролювий, плювиал, гранит, тектоник, метагаллактика

Иқлим ўзгаришининг космик омилларидан энг мухими бу қуёш радияцсияси хамда қуёш фаоллигини ошиб ва пасайиб туришидир. Иқлим ўзгаришига қуёшнинг фаоллиги 11йиллик, 90 йил 10200 йиллик ва 1900 йиллик цикллари сабаб бўлади. Ҳар бир цикл 1,76 млн йил, ҳар бир галактиканинг тугаши 65-235-400-570 йил, шу давр оралиқларида ердаги флора ва фауна тўлиқ алмашиб янгиланиши кузатилган.


Инсоният тараққиётида иқлим ўзгариши ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Тектоник ҳаракатлар туфайли тоғлар ўсади ер ёрилади бу ёриқлар бўйлаб дарёлар пайдо бўлади. Дарёлар водийларида турли туман флора ва фауна юзага келади. Айниқса, ибтидоий давр тош асри маданиятининг тараққиёти ўша дарё водийларига тўғри келади. Айнан шу водийларда биринчи цивилизациялар ҳам туғилади. Ушбу жойларда металлургиянинг ривожланиши тасодиф эмас, чунки, тектоник харакатлари ер ости қатламларини кўтариб, ёриб турли менерал ва металл рудаларини очиб қўяди.
Микроэлементларнинг тупроқ таркибида бўлиши, ёки бўлмаслиги инсон соғлиғи учун аҳамияти катта (бўқоқ ва бошқа касалликлар). Биологик жараёнларни бир бутун ўрганганда ген тараққиёти ўзгариши сифатида олсак, умуртқасизлар тараққиёти -0,3, судралиб юрувчиларники -1,7, қушлар ва сут эмизувчиларники -2,9 тезликда ривожланаши аниқланган.
Меҳнат унумдорлиги ибтидоий даврда 10000 йилда 1,2% га ошган, қулдорлик даврида4%га ошган бўлса феодализм даврига келиб 8% га ошган, охирги йилларда меҳнат унумдорлиги ҳар 15 йилда 2 баробар ошиб бормоқда.
Инсон тарихи давомида алоқа тезлиги 1000000 маротаба тезлашган, харакат тезлиги 100000 баробар ахборот ёзиш тезлиги 1000000 баробар материя ривожи тезлиги 3 миллярд йилда 4 миллярд баробар тезлашган.
Метагаллактика 20 млрд йилдан бери мавжуд бўлса, тезлашиш 20 млн мартага ошди. Ер юзида об ҳавога ва инсонларга таъсир қиладиган 142 хил ритм фасллари бор.
Ўрта Осиёда Орол ва Каспий ҳудудлари экологик жиҳатдан кўп ўрганилган. Инсон цивилизацияси ривожида геологик жараёнлар алоҳида аҳамиятга эга. Ер кўчкинларини шакллантирувчи бу тектоник жараён водийларни шакллантиради дарёлар чўкинди экотизимларидан келиб чиқиб, бу ерда рудали ва рудасиз турли маъдан захираларини юзага келтиради. Водий даралари флора ва фаунанинг турфа хиллиги билан ажралиб туради. Бу водийлар қадим қадимдан деҳқончиликка шароит туғдирган. Эрон, Ўрта Осиё ва Кичик Осиёнинг тоғли туманларида қадимги металлургия ўчоқлари жойлашгани бежиз эмас. Геологик ётқизиқлар инсон ва ҳайвонлар соғлигига таъсир кўрсатувчи микроэлементлар заминидир.
Ҳозирги Голоцен даври иқлими нисбатан тинч давр ҳисобланади. Греландия ва Антарктида музликларининг ўрганилиши охирги минг йиллар мобайнида қисқа муддатли ҳароратни кескин ўзгариб туриши кузатилган.
Ўрта Осиёда иқлим ўзгариши билан Каспий ва Орол денгизининг сатҳи ўзгариб туради. Бир замонлар унинг ҳавзаси Азов ва Қора денгиз ҳавзалари билан қўшилиб кетган.Ҳароратнинг пасайиши Евросиё майдонларида намгарчиликнинг ошишига олиб келади. Марказий Осиёда эса музлаш даврида асосан қуруқ ва совуқ об-ҳаво хукмрон бўлганлиги аниқланган.
Антропоген ёки Плейстоцен даврининг санаси 2 млн йилдан ошмайди. Бу даврда ер куррасининг рельефи тамомила шаклланиб бўлади. Тектоник жараёнлар орогенез(тоғлар ўсиши) жараёнига олиб келади. Тектоник ҳаракатлар ёриқлар ҳам ҳосил қилиб, бўлади сув йиғилиши натижасида дарёлар ҳосил бўлишига олиб келади. Тоғлардан оқиб тушаётган сойлар жинслар нураши сабабли ҳосил бўлган тошмаган қум лойиқалариетказиб пастекисликларни ҳосил қилиб, чуқурликларда катта-кичик сув ҳавзаларини тўлғазиб боради ёки океанга оқиб чиқадилар. Дарёлар ўз ўзанларидан оқиб келиб ётқизилган материал алювий дейилади. Яъни дарёлар ёйилиб оқиб борар экан улар хосил қилган текисликлар алювиал текисликлар деб аталади.
Дарёларнинг юқори оқимидаги юмалаб асосий ўзан сувига тушаётган материаллари (пролювий) деб аталади. Дарё ўзани бўйлаб ҳосил бўлаётган материалларни фарқи катта. Юқори оқимда дарё асосан йирик тошлар йиғилади, пастроқга шағал юмалатиб келади. Дарё ўқиб ўтган қир адир минтақаларда эса асосан йирик материал чўкиб қолади. Пастекисликларда майда шағал ва қумлар чўкади. Дарё тубида йиғилиб борётган чўкинди ва ётқизиқлар сатхи ўзан қирғоқларига қадар кўтарилиб бориши натижасида сув тошиб қирғоқни пастроқ ерига қараб оқа бошлайди ва ёриб янги ўзан хосил қилади. Бунинг натижасида паст текисликлар ландшафти шароитидаги дарёларнинг хаммаси ўзгариб туриб илон изи шаклида оқиб боради. Бу шакл меандр деб аталади.
Дарёнинг қуйи оқимларида дарё ўзанлари ёйилиб ирмоқ, жилғаларига айрилиб оқиши натижасида лойқалар, лойлар чўкиб, кенг майдонларни ҳосил қилади. Навбатдаги тектоник кўтарилиш дарё ўзанини қайтадан чуқурлаб боради ва чуқурлаб бориши ўзаннинг адоғидаги кўл ёки денгиз билан тенглашганидан сўнг тўхтайди. Ундан сўнг дарё яна меандр шаклида оқиб қирғоқларини емириб ўз ўзанини кенгайтира бошлайди. Навбатдаги тектоник кўтарилиш эса дарё ўзанини яна чуқурлашишига олиб келади. Натижада водийлар дарё ўзанини икки тарафида хосил бўлган террасаларини шакллантиради. Хар бир терраса сатхи дарё ўзанинг турли даврларида хосил бўлади.
Ўрта Осиёда плейстоцен мобайнида водийларда 4 та терасса сатҳи ҳосил бўлган. Булар шу даврдаги ер куррасининг тектоникасининг фаоллиги натижасидир.
Сирдарё ҳавзасида энг юқори терасса (сатҳ) Кўш қўрғон терассаси бўлиб, у 450-500 минг йил олдин шаклланган. Бунинг шаклланиши Миндел музланишига тўғри келади.Тошкент террасасининг майдони эса Рисс музлаш даврига тўғри келиб санаси 200 минг йилдан ортиқ. Мирзачўл террасаси даври Вюрм музлашига тенгдош, унинг санаси 40 минг йилдан ортиқ. Сирдарё терассасини ҳосил бўлиши 15 минг йилдан ошмайди. Ҳозирги даврда бу тизим Сирдарё ҳавзаси терассаларининг номенклатураси деб аталади.
Орол денгизининг тубида Вюрм даврида кулранг лой қуйқалар ҳосил бўлган, суви шўрланмаган. Бу даврда Каспий денгизида 30-20 минг йил аввал Хвалинск трансгрессияси (кенгаймоқ) кузатилади.
Ўрта Осиё ҳудудида музликлар оралиғи даврларида аҳоли нуфузи купайиб, музлаш даврларида эса улар жанубга қараб чекинаверган. Музлик оралиғи иссиқ фаслларида эса қайтадан шароит мўтадил бўлганида, шимолий минтақаларга ахоли кўчиб келаверган. Бу ҳудудларни дастлаб архантроплар ўзлаштира бошлаган.
Инсон олов энергетикасини қадимдан билсада олов ёқиш саънатини камида 100 минг йил олдин ўзлаштиришди. Инсон физикавий қиёфасига таъсир қилувчи омил атроф-муҳит биохимияси. Тупроқдаги турли микроэлементлар таркиби ҳайвонлар саломатлигига таъсири катта. Питекантроп, жумладан, Ява оролидаги суяклардан суяк циррози касаллиги белгилари топилган. Сабаби бор моддаси кўп бўлган ўсимликларни истемол қилганлигидадир. Ҳозир ҳам тоғли ҳудудларнинг кўпи сувида йўд камлиги ва бор камлигидан қийналади.
Гранит жинсининг ер юзига яқинлиги брохикефалияга олиб келади (брохикефалия – юмалоқ калла), мезокефалия – тухум калла, долехокефал – узун бош.
Узун ингичка бошли одамлар асосан экваториал шароитда яшайди. Баланд тоғлик аҳолисининг кўкрак қафаси, оёқ-қўлларининг суяклари узун бўлади, сабаб юқорида ҳавонинг сийраклиги, яъни кислород кам бўлади. Организмни қон билан таъминловчи гемоглабин эса суяклар ичида хосил бўлади. Яъни суякларни йириклиги гемоглабин таркибини қонда кўпайтириб хаводаги кислород камлигини компенсация қилиб, организмни етарли даражада кислород билан таъминлайди.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling