Tarix” kafedrasi «paleoekologiya va sivilizatsiya dinamikasi» fanidan o’quv-uslubiy majmua
Download 0.64 Mb.
|
0.PALEOEKOLOGIYA va SIVILIZATSIYA DINAMIKASI FANIDAN O’QUV-USLUBIY MAJMUA
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-Мавзу: Ернинг геологик ўтмишдаги иқлими ва табий шароити. Плейстоцен даври иқлими. режа
- Таянч иборалар
Мавзу бўйича қўшимча саволлар
1 Тектоник жараёнлар, тоғларнинг емирилиши сабабларини тахлил қилинг. 2. Тирик материянинг тезлашиш жараёни хақида ўз мулохазангизни билдиринг. 3.Ер юзида иқлим ўзгаришининг инсоният саломатлигига салбий таъсири хақида фикр юритинг. Адабиётлар Богданов И.И. Палеоэкология. Учебное пособие. М. Изд. «ФЛИНТА». 2011. Белкин В.В. Основы геологии. Учебное пособие. Пермь-Березники. 2008. Charles French. Geoarchaeology in action: studies in soilmicromorphology and landscape evolution. Routledge. 2003. Paul Goldberg and Richard I. Macphail. Practical and theoretical geoarchaeology. Blackwell publishing. 2006. 5-Мавзу: Ернинг геологик ўтмишдаги иқлими ва табий шароити. Плейстоцен даври иқлими. режа: Ерда ҳаётнинг вужудга келиши. Палеозой, Мезозой, Кайнозой. Геологик музлик даврлари. Таянч иборалар: палеолит, плейстоцен, палеозой, мезозой, кайнозой. Морена. Геология фани нафақат ер қобиғини тузулишини, балки уни шаклланиш тарихи жумладан, ўтмиш иқлимларини тиклашга ҳаракат қилади. Илмий тадқиқотларга кўра ер юзидаги биологик ҳаётини приметив шакллари архей давридан, 1 миллярд йил олдин шакллана бошланади. Палеозой давридан бошлаб ер юзининг ривожланган флора ва фаунасининг таъсири унинг иқлимига етарли даражада таъсир кўрсата бошлади. Геологик кузатувларга кўра ер курраси ўта қадимдан 3 йирик ва узоқ музлаш даврларини бошдан кечирган. Булар оралиғида илиқ иқлимлар хукмрон бўлади. Унинг охиргиси 300 млн йил олдин рўй берган Тошкўмир даври(ёки полеозой). Мезозой даврида эса, 200 млн йил аввал ер куррасининг ҳарорати совиб боради. Учламчи даврдан тахминан 200 млн йил олдин, иқлим илий бошлайди. Мезозой ва Кайназой даврлари (140-150млн йил ав) иссиқ-совуқ фасллар алмашиб туради. 100-65 млн йил аввал эса ер ҳарорати иссиқ бўлган, 55 миллион йил аввал иқлим яна совиб қутбларда музликлар кенгая бошлайди. 10 млн йил аввал ҳарорат яна пасаяди. Лекин бу даврларда ҳам иссиқ фасллар қайтиб турган. Бу иқлим ўзгаришларининг излари тоғлиқ минтақаларда кузатилади. Музликлар изларидан ўрганилган. Оғир вазнга эга бўлган музликлар ўз вазнлари билан доим пастга тойиб бориб водийга тушгандан сўнг эриб сойга оқа бошлайди. Музликлар остида сурилиб келган қум, тош музликлар этакларига йиғилиб боради. Бу улкан тош уюмлари геологияда Морена” деб аталади. Музликлар бўйида ёнбош қирғоқ мореналар ҳосил бўлади. Бундан ташқари музликлар юрган тоғ ўзанлари ёки даралари минг йиллар мобайнида тош, шағал сийпаниб келиш натижасида қаттиқ тоғ жинслари текисланиб, силлиғланиб ялтираб қолади. Яъни музликлар остидаги она жинс қисмлари силлиқланиб ялтираб чизиқлар ҳосил бўлади. Бу каби усти тексланиб кетган қоя тошлар геологияда “қўчқор пешана” деб аталади. Музлаш даври тамом бўлиб иссиқ иқлим хукмрон бўлганда музлик ости манзараси очилиб қолади. Алп тоғларида 150 йил олдин ўрганилиб плейстоцен ёки тўртламчи даврга оид 5 та қадимий музлаш даври аниқланган. Дунай Гюнц Миндель Рисс Вюрм Аслида булар Алп тоғларидаги кичкина қишлоқлар номларидир ушбу беш даврдан қолган. Мореналар турли баландликда сақланган бўлиб плейстоцен даврида 5 маротаба музлаш бўлиб ўтганлигидан далолат беради. Аммо энг қадимги Дунай музлиги излари камдан-кам учраши туфайли асосан Гюнц музлиги хисобга олинади. Музлашларида ер куррасининг ўртача ҳарорати 15 градусга тенг бўлиб, 5-10 градусга ўзгариб турган. Музлаш даврларида Шимолий, Жанубий қутблари музликлари кенгайиб, ўрта кенгликларга яқинлаша бошлаган. Сўнгги музлаш даврида Арктика чегараси Қозоғистоннинг ўрта бели Уральск, Астана, Караганда, Алтай, йўналишидан ўтган. Бу даврда тропик, субтропик минтақаларда мўътадил нам ҳаво хукмрон бўлади, саҳролар йўқолади. Музлаш даврида тундрага хос шароит Франция жанубигача етиб боради. Жумладан Сирдарё воҳасидан юқори палеолитга оид мамонтлар суяклари топилган. Музлаш даврлари узоқроқ бўлиб 100-120 минг йилга боради. Музлик оралиқлари эса, даврлари қисқароқ Охирги музлик оралиқ даври 75-30 минг йил олдин кечган, иқлим ҳозирги замонга яқин бўлган. Алп ва Гренландия музликларидан бур воситасида олинган керн наъмуналари охирги 150 минг йиллик иқлимини тиклашга ёрдам беради. Шунга кўра ер юзида иқлимни доим қисқа муддатли совиб ёки исиб туриши ҳолати аниқланган. Охирги музлаш даврида эса жахон океанининг ҳарорати ҳозиргига нисбатан 2-6 градусга пастроқ бўлганлиги аниқланган. Қитъаларда эса ҳарорат фарқи 20 градусга боради. Мутаҳасислар ҳисоб китобига кўра Сирдарё ҳавзасининг ўртача қишки ҳарорати музлаш даврида -19 градусга, ёзги ҳарорати +4 га тенг бўлган. Ер юзининг миллионлаб кв кми муз билан қор қопланганлиги туфайли Албедо (Албедо – акс қилиш қобилияти) кучайиб совуқ яна кескинлашади. Музлаш даврида океан сатҳи 100-150 м ҳозиргига нисбатан пасайиб кетади. Музлаш даврида тош, қум, музликлар майдони 40 млн кв км ташкил қилади. Ҳозир эса 20 млн кв кмга тенг. Тундра ва Алп минтақалари эса майдони 8 млн кв кмни ташкил этади. Ер юзининг ҳарорати 5 гр пасайса вегетация фасли 3 ойга қисқаради, натижада ер юзининг ўрта кенгликларида қишлоқ хўжалиги барбод бўлиши муқаррар. Инсон муҳитининг ривожланишини моҳияти маълум бир экологик шароитга мослашишидан иборат. Табиий шароит, ландшафт, ҳарорат, флора, фауна ўзгаришларига одамзот маданияти тезда жавобан тадбирини кўриб ривожланиб боради. Плейстоценни сўнгги ва голоценнинг биринчи босқичлари етарли даражада ўрганилган. Географик манзара ва иқлим тош асри маданиятининг тараққиёт босқичлари минтақавий корреляциялари тузилган. Плейстоцеон даврида Марказий Осиё тоғ тизмалари – Хиндиқуш, Олой, Тяншан, Қорақурум, Помир, Тибет кескин кўтарилиши натижасида муссонлар ва циклонлар ҳаракати ажрайди. Турон ва Каспийбўйи чўл минтақаларининг табиий муҳити ўзгармананлиги туфайли бу ерда археологик ёдгорликлар сақланган. Бу жойлар археологи қолдиқлар қадимда инсон яшаши учун шароит борлигини англатади. Шу каби шароитлар Қозоғистон, Шимолий Хитой, Монголияда ҳам кузатиш мумкин. Музликлар авжига чиққан пайти туёқли ҳайвонлар жанубга силжиган, улар ортидан аҳоли ва овчилар ҳам кетган. Лекин Ўрта Осиёнинг тоғли ҳудудларида ёпиқ камарлар, ғор-унгурлар туфайли инсониятнинг узлуксиз тараққиёти кузатилади. Лекин бу ҳудудларда одамзот табиатга, атроф-муҳитга қараб яшашга мажбур бўлган. Айнан совуқ иқлим авжига чиққан пайти одамзот ғорларга жойлашадилар. Чунки музлаш даврида тоғлардаги сувлар музлайди, натижада ғор қурийди, илиқ иқлим кезлари ғорлардан сув оқиб зах босади. Пастекисликларда жумладан Россиянинг бепоён даштларида, Қозоғистон, Сибир ҳудудларидан юқори палеолит даврида мамонт қовурғаси ва илик суякларидан ясалган ярим ертўла шаклида капалар қуриш одат бўлади, ов қилишга мўлжалланган қуроллар пайдо бўлади. Дротиклар пайдо бўлади (калта тош қурол билан ўткирланган найза). Баъзи бир жойларда палеолит даврида ҳам маданий қатламларда балиқ ва қуш суяклари ҳам учраб туради. Суний муҳит ясаш уй-жой, чайлалар қуриш палеолитнинг энг биринчи босқичларида кузатилган. Африкада, Европада уларнинг излари топилган. Лойни пишириб ундан буюмлар ясаш ҳам палеолитга оид. Палеолит даврида лойдан пиширилган идиш бўлмасада гулҳанда пиширилган ҳайкалчалар топилган. Голоцен даврида шароитида асосий ютуқ чорвачилик ва деҳқончилик негизида цивилизациянинг иқтисодий пойдевори яратилади. Амударё хавзасидаги кузатишлар у ерда эр авв. 8-7 минг йилликдан бошлаб, турли ўсимликларни хонакилаштириш бошланганлигини кўриш мумкин. Яқин Шарқда бу жараёнлар 10-9 минг йилликлардан бошланади. Хонаки ўсимликларни молекуляр таркибини ўрганиш энбер, нўҳат, чечевица ўсимликларини бир жойда бир маротаба ўзлаштирилганлиги хақида хулосага келинган. Арпа генетик жиҳатдан бир нечта жойда хонакилаштирилган. Қўй билан эчки эса Яқин Шарқда мезолит даврида хонакилаштирилган. Евросиё кўп минтақаларига хонаки ўсимлик ва ҳайвонлар тайёр холда миграция йўли билан тарқайди. Жўхори билан тариқ Африкада тарқаганлиги аниқланган. Хараппа маданияти вакиллари зиғир, пахта ўсимликларини хонакилаштирилганлиги аниқланган. Турли районлардаги ландшафт хусусиятлари тоғ тизмалари, ёки сахролар, шамол эсиш, ёғингарчилик ва ҳарорат режимига таъсири катта бўлган. Мўътадил илиқ иқлим Атлантик оптимуми даврида маданиятларнинг гуллашига олиб келади. Бу гуллаш демографик портлаш билан якунланади. Мисол учун 7 минг йилликда об-ҳавонинг совуши натижасида Эгей денгизининг сатҳи 15-20 метрга пасайиб кетади ва Кичик Осиёнинг ибтидоий деҳқонлари қисқа муддатда Болқон яриморолига кириб борадилар, Кораново маданияти ҳосил бўлади. Эрамиздан. аввал. 5 минг йилликда кораново вакиллари шимолга қараб кўчиб Гумельнци маданияти шаклланади, 4-3 минг йиллик жараёнида бу маданят вакиллари Қора денгиз шимолий ҳудудларига бориб, Днепр вохасида Триполье маданиятини шакллантирадилар. Йирик миграциялар бронза даври, илк темир даври миграциялари иқлимини исиб совушга боғлиқ, жумладан, гиксосларни Мисрга бостириб келиши, индоарийларнинг Хиндистон ва Ўрта Осиёга бостириб кириши, дорийларни Критга бостириб кириши XVII-XVIII асрларга оид. Улар Қозоғистон ва Ўрта Осиё андронова маданияти вакиллари эдилар. Денгиз халқлари XII асрда Мисрга ва Хеттларга бостириб келиши, Финикия аҳолисини XI-XII асрларда Ўрта ер денгизи ҳудудларини эгаллаши, XII асрдан бошлаб Карасук маданиятининг вакиллари қадимги скиф аждодлари қадимги Монголиядан ғарбга силжишлари иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ деган хулосага келинмоқда. Кузатишларга кўра миграциялар давлатчилик шаклланиши жараёнида мустаҳкам тузумларни хукмрон бўлишига олиб келади. Табиий муҳит мўтадил соз бўлса қадимий давлатлар заифлашади. Жумладан эрамиздан аввалги XI асрда иссиқ иқлим шароитида Африкадаги мисрнинг янги подшолиги, Хитойдаги Шан Ин давлати инқирозга учрайди, у XVI-XVII асрларда совуқ иқлим натижасида шаклланган. Суғорма деҳқончилик технологияси ривожланган сари аёл мабудаларининг ҳайкалчалари кўпаяди,чунки оби ҳаёт мабудаси аёл ҳисобланган. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling