Tarix” kafedrasi «paleoekologiya va sivilizatsiya dinamikasi» fanidan o’quv-uslubiy majmua


Download 0.64 Mb.
bet2/14
Sana03.12.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1797276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
0.PALEOEKOLOGIYA va SIVILIZATSIYA DINAMIKASI FANIDAN O’QUV-USLUBIY MAJMUA

Давлат сиёсий рахбарлари кўпроқ иқтисодий муаммолар билан машғул бўлиб, олимларни бонг уришига эътибор бермайдилар. Мисол учун шу йили АҚШ президенти Д. Трамп АҚШдаги кўмир кони шахтёраларини иш билан таъминлаш мақсадида фойдаланиши тўхтатилган шахталарни қайтадан ишлатиб юборди. Буни натижасида яқинда тузилган дунё экологиясини сақлаш халқаро битимидан воз кечди. Кўмирнинг атроф мухит учун энг зарарли ёқилғи эканлиги хаммага маълум.

Савол туғилади ушбу табиат ва инсон зиддиятини тўхтатиб келажак авлодга покиза хаёт манбаъларини қолдириб, соғлом мухит яратиш учун нима қилмоқ керак. Бунинг учун инсон ва табиат муносабатларини тарихига мурожаат қилиб, бу зиддият нимадан бошланганлигини ўрганишимиз зарур.


1. Мавзу: Фаннинг мақсади, вазифалари ва долзарблиги. Экология ва цивилизация тушунчалари
режа:
1. Фаннинг мақсади ва вазифаси
2. Фаннинг долзарблиги
3. Экология ва цивилизация тушунчалари

Таянч иборалар: палеоэкология, цивилизация, экология, голоцен, шаҳар,Экологик омил.
Фаннинг мақсади палеэкология ва цивилизация динамикасининг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш, қадимги даврлардан бошлаб инсон ва географик шарт-шароитлари, табиий муҳит билан муносабатлари, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши ва цивилизация вужудга келишининг омилларини таҳлил қилишдан иборатдир. Мазкур фанни ўрганувчи магистрант талабалар аудиторияда олган билимларини мустахкамлаш ва тарихшуносликдаги амалий масалаларни ечишда кўникма хосил қилиш учун семинарлар мавзулари бўйича тайёргарлик кўриш жараёнида ҳамда мустақил таълим тизимига асосланиб, қўшимча адабиётлар ва археологик манбалар билан танишиш орқали билим оладилар.
Фаннинг мақсади палеоэкология ва цивилизация динамикасининг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш, қадимги даврлардан бошлаб инсон ва географик шарт-шароитлари, табиий муҳит билан муносабатлари, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши ва цивилизация вужудга келишининг омилларини таҳлил қилишдан иборатдир. Мазкур фанни ўрганувчи магистрант талабалар аудиторияда олган билимларини мустахкамлаш ва тарихшуносликдаги амалий масалаларни ечишда кўникма хосил қилиш учун семинарлар мавзулари бўйича тайёргарлик кўриш жараёнида ҳамда мустақил таълим тизимига асосланиб, қўшимча адабиётлар ва археологик манбалар билан танишиш орқали билим оладилар.
Бу борада фаннинг вазифалари, замонавий педтехнологияларга асосланган холда, долзарб муаммоларни ўрганиш билан узвий боғланган. Шу жумладан, экология ва цивилизация тушунчалари, инсоннинг табиатдаги ўрни ҳақидаги билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши, иқлим ўзгаришининг астрономик ва геофизик омиллари, плейстоцен даври иқлими, инсон ва атроф муҳит муносабатлари, голоцен даври иқлими ва табиий шароити, қадимги дунёнинг экологик муаммолари, экологик омиллар ва тарихий жараёнлар ўзгаришининг маданият тараққиётига таъсири каби мавзулар муҳим аҳамият касб этади.
Инсон қадимдан ўзини хайвонот ва ўсимлик дунёси билан боғлиқлигини тушуниб келган. Бу тушунча илк диний эътиқод ва урф-одатлар билан боғлиқ ходисаларда табиатнинг инсон томонидан ўзлаштирила бошланганлигидан шаклланиб келади (анимизм, тотемизм, фетишизм). Бунда маданият тараққиётининг экологик омилларига эътибор бериш лозим.
“Цивилизация” тушунчасининг (лотинча “фуқаролик”, “давлат”) 1768 йилда А. Фергюсон томонидан илмий муомалага киритилган. Цивилизация бирон бир жамиятнинг муайян босқичдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиётининг маълум босқичини моддий ва маънавий маданият даражасини ўзида акс эттиради. Шу тариқа “цивилизация” атамасининг илк шахарлар, давлатлар тарихи, сиёсий институтлар ва давлат ҳуқуқи нормалари, ёзув, адабиёт ва фан хунармандчилик, савдо-сотиқ, маданий-иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши билан боғланади.


Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling