Тақризчилар: доцентлар Н


Одамларнинг фаол ўзгартириш кучига эга бўлган


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Одамларнинг фаол ўзгартириш кучига эга бўлган 
фаолияти (албатта, бу фаолият умум, кўпчилик манфаатига 
ва шахсий манфаатга мос ҳолда) жамоанинг маънавий асоси, 
унинг 
ривожланишининг 
ҳаракатлантирувчи 
кучи 
ҳисобланади. Бизнинг жамиятимизда ижтимоий муносабатларни 
такомиллаштира брриб, аҳолини турли-туман ижтимоий, сиёсий, 
маънавий, меҳнат фаолиятларида иштирок этиш шаклларини 
янгилаб, ўзгартира бориб, улар турмушининг барча соҳаларида 
демократизмнинг ривожланишига қулай шароит яратилади. 
Ижтимоий турмушнинг қонунлари мана шулардан иборат. 
Жамиятда жуда кўплаб жамоа шакллари: ижтимоий, 
сиёсий, ишлаб чиқариш, маънавий, шунингдек, акциядорлик, 
масъулияти 
чекланган 
жамиятлар 
мавжуд. 
Лекин 
жамоаларнинг манфаатларида бир-бирига яқинлаштирувчи, 
бир-бирига боғловчи томонлар борки, уларни излаб топиш
жамоаларни 
бир-бирларига 
яқинлаштириш 
ва 
халқ 
манфаатларига йўналтириш асосий мақсад бўлиб қолиши 
керак. 
Таълим муассасалари олдида турган асосий вазифа ёш 
авлоднинг келажакда ана шундай жамоаларга кириши, ундан 
мустаҳкам ўрин эгаллаши ва кейинчалик турли жамоалар (аввало 
ўзининг жамоасида) ўртасидаги муносабатларда фаол иштирок 
этишини таъминлаш бўлиб қолмоғи лозим. 
Шундай қилиб, жамоа деб ижтимоий-ғоявий жиҳатдан 
бир хил қарашларга эга бўлган, қўйилган мақсадларнинг 
умумийлигини таъминловчи, ижтимоий аҳамиятга молик 
йўналишлар ва муносабатларни бирликда амалга оширувчи 
маълум кишилар гуруҳига айтилади. 
Ҳозир жамоа тушунчаси ва жамоаларни шакллантириш 


155 
ҳамда тарбиялаш масаласига янгича, давлатимиз сиёсатининг, 
ғоявий, маънавий, ахлоқий, иқтисодий, ижтимоий йўналишлари 
нуқтаи назаридан ёндашиш талаб қилинмоқда. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling