Тақризчилар: доцентлар Н


II.  Ҳозирги босқичда жамоа назариясига қарашлар


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

II. 
Ҳозирги босқичда жамоа назариясига қарашлар 
 
Ҳозирги пайтда жамоа назариясини ишлаб чиқиш борасида 
турли соҳа олимлари тадқиқот олиб бормоқдалар: фалсафа, 
ижтимоий ва ёш психологияси, педагогика, социология ва б.қ. 
Ижтимоий фанларда жамоа мавжуд тузумнинг маълум 
функцияларини бажарувчи, йирик корхона, муассаса, фирма, 
бошқармалар ва оқимларни бошқарувчи маълум кишилар 
уюшмаси сифатида тан олинади. 
Санаб ўтилган турли жамоаларнинг вазифалари уларнинг 
мавқеи, бошқарув усуллари, принциплари жиҳатидан турлича 
характер ва мазмунга эга. 
Масалан, давлат тасарруфидаги ишлаб чиқариш, меҳнат 
жамоаларининг асосий мақсади халқ, давлат манфаатларига 
бўйсундирилган бўлса, айрим концерн, кичик, ўрта ёки қўшма 
корхона, фирма, бирлашмаларда, жамоалар манфаатлари нуқтаи 
назаридан, аввало, ўша жамоа аъзоларининг эҳтиёжлари биринчи 
навбатда инобатга олинади. 
Шу нуқтаи назардан қараганда, жамоа ривожланиши ва унинг 
бошқарув тизимини ўрганишда ана шу юқоридаги ўзига хослик 
ҳисобга олиниши керак. Агар биз ўтган асрнинг 70-80-йилларидаги 
авторитар тузум даврини олиб, ундаги жамоа ва шахс 
муаммосини ўрганадиган бўлсак, ҳар бир корхона, муассасадаги 
жамоа аъзосининг биринчи навбатдаги вазифаси шу корхона 
манфаатига зўрма-зўраки бўйсундирилганини кўрамиз, шахс 
манфаатига иккинчи ёки ундан ҳам паст даражада қараларди. 
Албатта, расман халқ, давлат манфаати устун турса-да, топилган 
моддий бойлик «марказ» манфаатларига хизмат қилар эди. 
Ҳозир жамоа ва унинг жамиятда тутган ўрни масаласини 
янгича талқинда ўрганиш зарурлиги давр тақозоси бўлиб 
қолмоқда. Аввало, жамоанинг шахс ривожланишидаги роли 
аҳамиятини, шунингдек, унинг жамият ривожланишига 
таъсири нуқтаи назаридан қараб чиқиш, бизнингча, мақсадга 
мувофиқ ва, албатта, шахс манфаати шу жамоада биринчи 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling