Тақризчилар: доцентлар Н


II. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбия ишларига раҳ-


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

II. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбия ишларига раҳ-
барликда риоя қилинадиган асосий педагогик талаблар 
Синфдан ташқари ишларни унинг ўзига хослигидан келиб 
чиқиб ташкил этишга нисбатан бир қатор педагогик талаблар 
қўйилади: 
1. 
Барча синфдан ташқари ишларнинг маънавий-
ахлоқий 
йўналтирилганлиги, уларнинг болалар ва ёшларнинг бошқа 
ташкилотлари билан мустаҳкам алоқада уюштирилиши. 
Тарбия тизимида ўқувчи-ёшларнинг ана шу мустақил 
ташкилотларида ижтимоий фаол, жамият учун фойдали 
кишилар тайёрланади. Синфдан ташқари ишлар болалар ва 
ёшлар ташкилотларининг ўзига хослиги ва имкониятларига 
таяниб, ҳар қандай ташаббусга, бошланган ишларга 
ижтимоий-қимматли маъно ва ахлоқий йўналиш беради. 
2.
Дунёқарашни кенгайтириш, билимларни бойитиш
қизиқишларни чуқурлаштириш, ўқувчилар ақлий ва жисмоний 
имкониятларини 
такомиллаштириш. 
Синфдан 
ташқари 
ишларнинг мақсади кўплаб ўқувчиларни дарсдан ташқари 
фаолиятга жалб этиш, ҳар бири кўнглига мос иш билан 
шуғулланиши, ундан маънавий ва жисмоний озуқа олишига 
эришишдир. 
3.
Синфдан ташқари ишларнинг дарс жараёни билан 
мустаҳкам алоқада бўлишини таъминлаш керак. Ушбу талаб 
тарбия тизимидаги ўзаро боғлиқликни таъминлайди. 
4. Синфдан ташқари ишларнинг ва ўқув ишларининг 
ўзаро боғлиқлиги турлича амалга оширилиши мумкин. 
Дарсдан ташқари фаолият дарс машғулотларининг мантиқий 
давомийлигини таъминлаши керак. Масалан, адабиёт бўйича 
билимлар дарс билан параллел тарзда назарий конференция 
ўтказиш, жамоа бўлиб спектакллар ва фильмларни кўриш ва 
муҳокама этиш орқали мустаҳкамланса, мақсадга мувофиқ 
бўлади. 
Ўқув ва синфдан ташқари ишларнинг ўзаро боғлиқлиги 


163 
бошқача ҳам бўлиши мумкин. Агар синфдан ташқари ишлар 
ўқувчиларнинг маълум соҳадаги қизиқишлари ва ривожланишини 
чуқурлаштиришга 
йўналтирилган 
бўлса 
(масалан, 
фан 
тўгараклари, секциялар, студиялар), қобилиятли болаларни олий 
ўқув юртларига, илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш йўли билан 
улардаги имкониятлар ишга солинса, мақсадга мувофиқ бўлур 
эди. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling