III.
Синфдан ташқари ишларнинг шакл ва методлари
Синфдан ташқари ишлар мақсад ва мазмунига кўра
оммавий мунозара, конференция, олимпиада, шанбаликлар,
турлича ҳаракатлар ва бошқа кўринишларда ташкил этилиши
мумкин.
Гуруҳ шаклида: тўгараклар, командалар, секциялар,
студиялар.
Якка кўринишда: якка тартибдаги машғулотлар, турли
мусиқа асбобларини чалишни, рақсга тушишни, ашула
айтишни ўргатиш, ёш экскурсовод, ёш таржимонлар тайёрлаш
каби. Энг муҳими, синфдан ташқари ишлар ҳар бир
машғулотнинг мазмунини тўлиқ очиб бериши, ўқувчилар
ривожланиши учун энг қулай шароит яратиб беришга хизмат
қилиши керак.
Одатда, энг яхши самара, натижа берадиган, педагогик
мантиқ жиҳатдан тўғри бўлган шаклга алоҳида эътибор
бермоқ лозим.
Тўгарак ишлари. Умумтаълим мактаблари ва академик
лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларида тўгараклар фанлар
бўйича, шунингдек, спорт, бадиий, ёш табиатшунослар ва ёш
техниклар
йўналишлари
бўйича
ташкил
этилади.
Тўгаракларнинг номи ва йўналиши, асосан, касбий таълим
характерида бўлиб, маълум касбий кўникма ва малакаларни
олишга
ёрдам
бериши
мумкин.
Одатда,
тўгараклар
болаларнинг
қизиқиши
ва
хоҳиши
билан
таълим
муассасалари томонидан ишлаб чиқилган намунавий дастур
асосида режалаштирилади.
Фан тўгараклари халқ таълими идоралари тузган дастур
асосида эмас, балки ўқувчиларнинг қизиқишлари асосида, мактаб
кабинетларининг безатилиш ҳолатларига кўра ривожлантирилади.
Тўгараклардаги машғулотлар ойда икки маротаба ёки ҳар
ҳафтада бир ўтказилади.
164
Do'stlaringiz bilan baham: |