Тақризчилар: доцентлар Н


Мактаб, барча кўринишдаги ўқув юртлари, оила ва


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Мактаб, барча кўринишдаги ўқув юртлари, оила ва 
жамоатчилик фаолиятини болалар, ўсмирлар тарбияси 
бўйича мувофиқлаштириш қуйидагича ташкилий кўринишда 
амалга оширилади: 
1.
Ўқув юртлари, жамоат ташкилотлари ва бошқа 
оммавий воситаларнинг ҳар бирининг аниқ вазифаси 
белгиланган 
ҳолда тарбиявий ишлар режаси мувофиқлаштирилади. 
2.
Энг илғор ўқитувчилар ёрдамида ота-оналар ва 
жамоатчилик вакиллари ҳозирги замон педагогикасидаги энг 
самарали йўл ва усуллар билан қуроллантирилади. 
3.
Тарбиявий 
ишларнинг 
бориши 
ва 
уларнинг 


166 
натижаларини синчковлик билан ўрганиш ҳамда биргаликда 
муҳокама 
қилиш, 
пайдо 
бўлаётган 
камчиликларнинг 
сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун 
биргаликда чора-тадбирлар кўрилади. 
Демак, яхши ва самарали тарбия жараёни учта асосий бўғин: 
мактаб, оила ва жамоатчилик фаолиятини бирлаштиришни тақозо 
этади. Бу ҳамкорликда етакчи ўрин мактабга тегишли 
ҳисобланади. 
II. 
Шахс тарбиясида мактаб етакчи бўғин эканлиги 
 
Мактаб педагогика ва психологиянинг энг янги ютуқларига 
таянган ҳолда ота-оналар ва жамоатчилик билан биргаликда олиб 
бориладиган 
таълим-тарбиянинг 
турли-туман 
ташкилий 
шаклларидан фойдаланади. Мактаб ота-оналар қўмитаси ишини 
ташкил этиш; ота-оналар лекторийлари; маъруза-суҳбатлар; ота-
оналар йиғилишлари; ота-оналарни мактабга таклиф этиш; 
оилаларга бориш ва суҳбат ўтказиш; турли мавзуларда 
маърузалар 
ўтказиш; 
ота-оналар 
иштирокида 
маданий 
экскурсиялар, ишлаб чиқаришга саёҳат уюштириш; фаол ота-
оналарни тарбияси қийин, ўзлаштирмаётган болалар билан 
ишлашга жалб этиш; синф ота-оналар қўмиталари; ота-
оналарнинг 
педагогик-психологик 
билимларини 
ошириш 
мақсадида турли мавзуларда ўқишлар ташкил этиш; моддий 
аҳволи қийин бўлган айрим оилаларга ёрдам уюштириш ана шу 
ташкилий шакллар жумласига киради. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling