Тақризчилар: доцентлар Н


Педагогик фаолиятни умумий таҳлил этишдан кўзланган


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Педагогик фаолиятни умумий таҳлил этишдан кўзланган 
мақсад тарбия жараёнининг кечиш ҳолатларини ифодаловчи 
натижавий ва процессуал компонентларни баҳолашдан 
иборат. 
Тарбиячиларнинг 
ўз 
ҳаракатларини, 
уларнинг 
ўқувчиларга ёндашувининг тўғрилиги, улар қўллаётган муомала 
стилининг характери, ўзаро таъсирини, ўқувчиларнинг ташаббуси 
ва мустақиллигини ривожлантиришга уларнинг таъсирини 
баҳолаши зарур. Натижавий ва жараёнли кўрсаткичларни узвий 
бирликда 
кўриб 
чиқиш 
тарбия 
жараёнини 
ўрганишнинг 
объективлигини таъминлайди. 
II. Назорат методининг асосий кўринишлари 
 
Назорат методининг асосий кўринишлари қуйидагича: 
ўқувчини педагогик кузатиш; унинг-тарбияланганлигини 
аниқлашга йўналтирилган суҳбатлар, сўровлар, фойдали 
фаолият натижаларининг таҳлили; у ёки бу масъулиятли 
топшириқларни бажариш, тарбияланувчи хулқини ўрганиш 
мақсадида яратилган ҳолатлар ва бошқалар.
Ушбу методларга тавсиф бериб ўтамиз:
1. Педагогик кузатиш шахс фаолияти, муомаласи, хулқи 
ва уларнинг ўзгариш динамикасини яхлитлигича ўрганиш ва 
уларни бавосита идрок этиш учун қўлланилади. Кузатишнинг 
турли кўринишлари мавжуд: бевосита ва бавосита, очиқ ва 
ёпиқ, узлуксиз ва чегараланган, монографик ва қисқа кузатиш. 
Педагог кузатишдан муваффақиятли фойдаланиш учун уни 
маълум бир мақсад билан олиб бориши, шахсни ўрганиш 
дастурини ўзлаштириши, унинг тарбияланганлигини билдирувчи 
белгилар ва мезонлар билан қуролланиши керак бўлади. 
Кузатиш мақсадли, режали, системали характер касб этиши 
зарур. Энг муҳими, кузатилаётган объект тўғрисидаги далилларни 
қайд этиш тизимини яхшилаб ўйлаб олиш керак. 
Масалан, кузатиш дафтарига ёзиб бориш, кузатиш 
харитасига махсус белгилар қўйиш, магнитафон ёки ёзувларда 
қайд этиш. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling