Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

ҳаётдаги 
талқинини 
жамоатчилик 
томонидан 
тан 
олинишидир. Ўқувчи бундай баҳодан қониқиш ҳосил қила бориб, 
унда ўзидаги куч, имкониятга ишончи ортади. Шуни назарда тутиш 
керакки, маъқуллаш ва рағбатлантириш ҳар доим ҳам, ҳамма 
ерда ҳам бир хил натижа беравермайди. Рағбатлантиришнинг 
тарбиявий аҳамияти тарбиявий ишнинг натижасидагина эмас
балки уни келтириб чиқарувчи мотив ва фаолият усулларида 
ҳамда 
баҳоланиб 
борилишида 
кўринади. 
Болани 
ўз 
интилишларининг моддий рағбатлантирилиши эмас, балки 
тарбиячи томонидан маъқулланиши қимматли эканлигига ўргатиб 
бориш керак. Озгина қилинган ишга ҳам мукофот кутишдан ёмони 
йўқ. 
Рағбатлантиришга, айниқса, етарли даражада қатъиятли 
бўлмаган болалар кўпроқ муҳтож бўлади. Рағбатлантириш 
методидан кичик ва ўсмир ёшидаги болалар тарбиясида 
фойдаланиш яхшироқ самара беради. Чунки бу ёшдаги болалар 
ўз хулқи ва фаолиятини баҳолашга ўта сезгирлик, чанқоқлик 
билан қарайдилар. Ўқитувчи ортиқча эркалатиб юборилган ёки 
эътибордан четда қолган ўқувчиларга алоҳида диққатини 
қаратмоғи зарур. Рағбатлантиришнинг тарбиявий таъсир кучи 
кўпчилик томонидан объектив қўллаб-қувватланишига боғлиқ. 
Рағбатлантиришнинг кўплаб усуллари мавжуд бўлиб, 
шулардан, маъқуллаш, мақташ, ишонч билдириш, қайд этиш, 
буйруқ йўли билан миннатдорчилик билдириш, кўпчилик 
олдида мукофотлаш, расмга тушиш ва бошқаларни келтириш 
мумкин. 
Шунингдек, халқимиз педагогик тажрибасида яна ҳали 
назарий асослашни тақозо этадиган жуда кўплаб рағбатлантириш 
усуллари мавжудки, уларни аниқлаб, тарбия тизимида унумли 
фойдаланиш имкониятларини очиб беришни талаб этилади. 
IV. Жазолаш методи ва унинг тарбия жараёнидаги ўрни 
 
Педагогика назарияси ва амалиётида жазолаш методига 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling