кучига, ҳам эффект таъсир кучига эга бўлиб, шахс билан
мулоқот давомида қўлланилади. Шунинг учун ҳам ушбу
методдан фойдаланувчининг обрўси алоҳида аҳамият касб этади.
Мазкур гуруҳ методларидан фойдаланишда уларнинг ҳаракат
механизми ҳар томонлама ўрганилган ва тажрибада кўп синовдан
ўтказилган бўлиши керак.
II. Мусобақалар - тарбия методи сифатида
Қадимдан халқимизда турли спорт ўйинлари (улоқ, кураш,
даста-чикалдак, човгон сингари), аския пайровлари кабилардан
болаларни тарбиялашда жуда усталик билан фойдаланиб
келинган.
Ҳозирги даврда ҳам мусобақалардан меҳнат, ижтимоий
фаолият, ўқишда энг яхши натижаларга эришиш учун, орқада
қолаётганларни илғорлар сафига кўтариш, турли ижодий
фаоллик, ташаббус, ижодкорлик, масъулият ва ўзаро ҳамкорликни
ривожлантириш мақсадида фойдаланилади.
Одатда, мусобақаларни турли синфлар ўртасида энг яхши
ўзлаштириш бўйича ўтказиш, шунингдек, энг кўп шеър ёдлаш, энг
кўп мисол ечиш, энг яхши таклиф, энг тоза дафтар, энг покиза
китоб, энг кўп дарахт, гуллар ўтқазиш, синфни намунали сақлаш
каби йўналишларда ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Мусобақалар, одатда, гуруҳлар ўртасида, якка тартибда,
жамоалар орасида ўтказилади.
Мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш давомида
ошкоралик, аниқлик, натижаларни қиёслаш, ҳалоллик,
дўстлик, илғор тажрибаларни амалиётда қўллаш ва
рағбатлантириш қоидаларига амал қилиш керак.
III. Рағбатлантириш ва ундан фойдаланишнинг педагогик
асослари
148
Рағбатлантириш - айрим ўқувчилар ёки жамоалар хулқи
ва фаолиятини жамоатчилик томонидан ижобий баҳолаш
усули ҳисобланади. Унинг стимулловчи роли ўқувчи
томонидан бажарилаётган ва амалга оширилаётган ишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |