Тақризчилар: доцентлар Н


IV. Ўргатиш, одатлантириш


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

IV. Ўргатиш, одатлантириш 
 
Ўргатиш болалар томонидан маълум ҳаракатларнинг 
кейин-чалик 
ижтимоий 
хулқнинг 
одатий 
шаклларига 
айлантириш мақса-дида режали ва доимий бажарилишини 
ташкил этишдан иборат. Маълум шароитда одат шахснинг 
турғун хусусияти, инсоний си-фати бўлиб қолиши зарур. Одат 
шундай жараёнки, унинг восита-сида ишонч мойилликка айланади 
ва фикр амалиётга ўтади. 
Ўргатиш тарбиянинг ва болалар ривожланишининг 
дастлабки босқичида яхши самара беради. Ушбу методни 


144 
қўллаш баъзи педагогик шартларга риоя қилишни талаб 
этади: ўргатиш, аввало, ўзлаштириш зарурлигини аниқ 
тасаввур қилишдан бошланади; ўқувчиларга у ёки бу ҳаракат 
образини тавсия этиш билан уни ихчам ва аниқ қоидаларда 
тушунтириш зарур; ҳар бир вақт бўлаги учун айрим 
ҳаракатлар бажарилишини ажратиш керак ва ундан маълум 
хулқ кўриниши юзага келади, яъни вақтга нисбатан хулқий 
ҳаракатларни 
айрим-айрим 
кўринишларга 
бўлиб 
бажарилишини ташкил этиш; маълум одатларнинг юзага 
келиши учун вақт керак. Бунда шошма-шошарлик ярамайди; 
аввало, ўша ҳаракатнинг аниқ бажарилишига эришиш ва 
кейинчалик тез бажарилишига ўтиш керак; ўргатиш методи 
ҳаракатларни бажариш усулларини назорат қилишни тақозо 
этади. 
Назорат 
ўқитувчидан 
тарбияланувчига 
нисбатан 
хайрихоҳлик, 
қизиқиш 
билдиришни, 
пайдо 
бўлган 
қийинчиликларни таҳлил этиш, аниқлаш, кейинчалик излаш 
усулларини муҳокама этишни талаб қилади. Яна, энг муҳими, 
ўргатиш методи ўқувчилар ўз-ўзини назорат қилишининг ташкил 
этилишига, уларнинг ёши, турмуш шароити, тарбиясига боғлиқ 
ҳолда ўзгартириб турилади. Ҳамма вақт ҳам очиқдан-очиқ у ёки бу 
хулқ усулларини эгаллашни вазифа қилиб қўйиш мақсадга 
мувофиқ бўлавермайди. Ўқитувчи бундай ҳолатда бола 
фаолиятини шундай ташкил этадики, ўқувчи уни қониқиш билан 
бажара бориб, керакли хулқ кўринишига ўзи билмаган ҳолда эркин 
ва мажбуриятсиз одатланади. Баъзи ҳолларда ўқувчилар олдига 
маълум даражада ўзини бошқариш кераклиги очиқдан-очиқ 
вазифа қилиб қўйилади. 
Масалан, хушмуомала, ҳушёр, интизомли бўлиш. Айрим 
ҳолларда ўқувчиларга у ёки бу сифатларни эгаллаши зарур 
эканлигини эслатиб туриш керак. Бундай интилиш ўқувчилар 
маълум одатларни эгаллашига сабабчи бўлади. 
Синовдан, тажрибадан ўтган ўргатиш воситаларидан бири 
турмуш режими ва ўқувчилар фаолиятини тартибли йўлга 
қўйишдан иборат. Режим қанчалик қатъий бўлса, у шунчалик яхши 
динамик стратегик шаклланишга имконият яратади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling