Тақризчилар: доцентлар Н


Педагогика назариясида қатор умумий қонуниятлар


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Педагогика назариясида қатор умумий қонуниятлар 
аниқланганки, булар ўқувчилар фаолиятига педагогик 
раҳбарлик методини ва ижтимоий хулқ тажрибаларини 
шакллантиришни белгилаб беради. 
1. 
Ижтимоий 
фаолиятлар 
маълум 
тарбиявий 
имкониятларга эга. Лекин битта кўринишдаги фаолият 
қолганларнинг ўрнини боса олмайди. Шунинг учун тарбияда 
фаолиятнинг 
комплекс 
кўринишларидан 
фойдаланиш 
мақсадга мувофиқ. 
 2.
«Шахсий маъно» касб этмаган ҳар қандай фаолият 
ижтимоий таъсир кўрсата олмайди. 
 3.
Тарбиявий таъсир натижасида ўқувчиларда фаолият, 
мақсад ва усулларни танлашга тайёр бўлиш сифатлари 
шаклланади. 
4.
Агар педагогик кўрсатманинг керакли усуллари 
топилмаган ва амалга оширилмаган бўлса, ўқувчи шахсининг 
шаклланишига нисбатан фаолият нейтрал жараён бўлиб 
қолади. Ушбу кўрсатмада турлича метод ва усуллар ўз аксини 
топиши, уларда қўзғатувчи ва машқ, ижтимоий хулқ 
тажрибаларининг шаклланиши таъминланиши зарур. 
II. Педагогик талаблар 
 
Кузатувчи, 
ҳаракатлантирувчи 
вазифани 
бажарувчи 
методлар ичида педагогик талаблар энг аҳамиятлиларидан бири 
ҳисобланади. Талабларда тарбия жараёнининг ички ва ташқи 
диалектикаси аниқ ўз ифодасини топган. Педагогик талаблар 
шахс ривожланишидан нафақат илгарилаб кетиши, балки 
кейинчалик тарбияланувчининг ўз-ўзига талаблар қўйишига 
замин бўлиб хизмат қилиши керак. 
Педагогик талаблар жамият амал қилувчи ахлоқий 
меъёрлар, таълим муассасаларининг ички тартиб-қоидалари, 
ўқувчилар учун берилган қоидалар асосида белгиланади. 


142 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling