143
чиқишга эришмоғи лозим. Жамоатчилик фикри жамоа
талабларининг ифодаси ҳисобланади. Жамоатчилик фикри ўзида
жамоа баҳоси, фикр-мулоҳазаси, иродасини бирлаштириб, фаол
ва таъсирчан куч сифатида намоён бўлади ва у педагог қўлида
тарбия методи вазифасини ўтайди.
Мактаб жамоаси ижтимоий муносабатларни йўлга қўяр
экан, унинг асосида ўқувчиларда онг, хулқ ва фаолиятнинг
керакли жиҳатлари шаклланишига эътиборни қаратади.
Жамоа ўзининг ривожланишида ғоявий интеллектуал-
эмоционал-иродавий ва ташкилий бирликка эришиб, ўз-ўзини
бошқаришга қодир бўлади ва бунда жамоатчилик фикри энг
муҳим ҳисобланади. Бундай жамоа фикри субъектив
ҳисобланиб, педагогнинг яқин таянчи ва ишончли ҳамкори
бўлиб қолади.
Ўқитувчи тарбияланувчилар ўртасида соғлом
жамоатчилик
фикрини шакллантириш учун уларни синф ва мактабдаги барча
воқеа ва ҳодисаларни жамоа бўлиб принципиал тарзда муҳокама
этишга жалб қилади. Агар синфдаги кўпчилик ўқувчилар жамоа
фаолиятида фаол иштирок этса, муваффақиятларни
биргаликда
баҳам кўрса, мавжуд камчиликларга танқидий муносабатда бўлса,
уни кўпчилик бўлиб бартараф этишга киришса, бу ҳолат ушбу
жамоада етук ижтимоий фикр юзага келганини кўрсатади.
Бунинг
акси эса жамоада ўзибўларчилик, озчилик манфаатини ҳимоя
қилиш, кечиримлилик, бетарафлик каби салбий қарашлар
мавжудлигини кўрсатади.
Амалдаги
жамоатчилик фикри, унинг ижтимоий-маънавий-
ғоявий йўналтирилганлиги кўп жиҳатдан ёшлар иттифоқининг,
уларда бир мақсад сари кўпчилик бўлиб ҳаракат қилиш каби
сифатларнинг юзага келишига шароит яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: