Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

келтириб 
чиқарган 
сабабларни, 
ёш 
ва 
ўзига 
хос 
хусусиятларни, шахс обрўсини ҳисобга олмоғи лозим. 
Ушбу метод гуруҳининг кучи уни қўллаётган тарбиячи ёки 
шахснинг жамоа ёки ўша гуруҳдаги обрўсига боғлиқ. 
Доим битта шахсни рағбатлантириш ёки жазолаш методнинг 
таъсир кучини йўқотади. 
Ушбу методлар гуруҳи шахсни ҳурмат қилиш, ундаги энг 
яхши инсоний сифатларга таяниш асосида қўлланилса, мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
Жазолашнинг кўринишлари: огоҳлантириш, хайфсан эълон 


150 
қилиш, муомалани ўзгартириш, турғизиб қўйиш, уялтириш, 
дарсдан чиқариб юбориш, мактабдан ҳайдаш ва бошқалар. 
27-
боб. ТАРБИЯДА НАЗОРАТ, ЎЗ-ЎЗИНИ НАЗОРАТ ВА ЎЗ-
ЎЗИНИ БАҲОЛАШ МЕТОДЛАРИ 
 
I. Тарбия тизимида қайта алоқа тарбия натижасига таъсир 
этувчи омил сифатида 
 
Яхлит педагогик жараённи бошқариш қайта алоқасиз 
мумкин эмас, чунки бундай алоқа ўша жараён натижалари 
тавсифини ифодалайди. Ушбу вазифани бажаришда эса 
назорат, ўз-ўзини назорат ва ўз-ўзини баҳолаш методлари 
ёрдам беради. 
Тарбия 
жараёни 
самарадорлигини 
баҳолаш 
учун 
тарбияланувчининг фаолиятини, хулқини ўрганиш зарур, чунки 
инсонни унинг ҳаракатлари, бевосита фаолияти орқали баҳолаш 
мумкин. 
Тарбия 
самарадорлиги 
деганда, 
эришилган 
натижаларнинг даражасини, қўйилган тарбия мақсадларига тўғри 
келишини тушунамиз. 

Ўқувчиларнинг тарбияланганлик кўрсаткичларини уларнинг 
ечимга мувофиқ келадиган барча асосий фаолиятдаги қатнашуви 
даражаси билан белгилаш мумкин бўлади. Бу ўринда 
ўқувчиларнинг ўйин, ўқув, меҳнат, ижтимоий ва бошқа 
соҳалардаги иштироки натижалари кўзда тутилади. 
Мактаб 
ўқувчилари 
тарбияланганлигининг 
муҳим 
кўрсаткичларини уларнинг тенгқурлари билан, катталар билан 
жамоадаги муомаласи ва муносабатлари ҳам белгилаб беради. 
Ўқувчиларнинг муомала ва хулқий ҳаракатлари кўп жиҳатдан 
шахсга тарбиявий таъсир натижаларини ифодалайди. 
Шахснинг тарбияланганлик кўрсаткичини унинг ахлоқий, 
сиёсий, маънавий ва бошқа соҳалардаги маълумоти, билим 
даражаси ҳам кўрсатиб беради. Юқоридаги кўрсаткичларнинг ҳар 
бири алоҳида олиб қаралмайди, чунки шахс онги, ҳаракати, хулқи 
ва муомаласини бир-биридан ажратган ҳолда аниқлаб бўлмайди. 
Ҳар қандай фаолиятни алоҳида қисмларга бўлиш, тақсимлашни 
шартли равишда тушунмоқ керак, чунки уни бўлиш ўқувчилар 
тарбияланганлик даражасини қисмларга, элементларга бўлиб 
ўрганиш учун кераклигини назарда тутиш зарур. Худди шу фикрни 
тарбиянинг маълум методлари ва унинг самарадорлигини 


151 
баҳолашни шартли равишда ажратиш тўғрисида ҳам айтиш 
мумкин. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling