Тақризчилар: доцентлар Н


Талаблар – ўқувчилар олдига у ёки бу жараёнда конкрет,  реал фаолият сифатида бажарилиши мумкин бўлган вазифалар  тарзида ҳам қўйилади. Талаблар


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Талаблар – ўқувчилар олдига у ёки бу жараёнда конкрет, 
реал фаолият сифатида бажарилиши мумкин бўлган вазифалар 
тарзида ҳам қўйилади. Талаблар - тарбия жараёнида ички 
қарама-қаршиликларни очишга, ўқувчилар хулқи, фаолияти ва 
муносабатларидаги камчиликларни очиб ташлашга ва, шунинг 
билан бирга, келажакда ўсиш ва ривожланишга ундайди. 
Талаблар - мазкур ўқув масканида тартиб-интизомнинг йўлга 
қўйилишига, ўқувчилар фаолияти ва хулқида йиғинчоқлик ҳолати 
юз беришига сабабчи бўлади. 
Талабларнинг қўйилиши шаклига кўра тўғридан-тўғри ва 
«айланма йўл» билан қўйиладиган талабларга бўлинади. 
Тўғридан-тўғри қўйиладиган талаблар ўзининг ўрнига, 
кўрсатмалилик ва қатъийлик хусусиятларига эга. Бундай 
талаблар буйруқ бериш, кўрсатиш, изоҳлаш, қайд этиш 
кўринишларида бўлади. Айниқса, тўғридан-тўғри, эътироз 
билдирилмайдиган талабларнинг аҳамияти жуда катта 
ҳисобланади ва бундай талаблар жамоанинг дастлабки 
босқичида педагогнинг фаоллик билан ишлаши жараёнида 
зарурдир. 
«Айланма 
йўл» 
билан 
қўйиладиган 
талаблар 
ўқувчиларда шаклланган мотивлар, мақсадлар, эътиқодларга 
таянади. Талабларнинг бу тарздаги кўринишлари таъсирчанлиги 
билан ўзбек халқи тарбия тизимида қадимдан маълум. Ота-
оналаримиз ёш авлодни унинг нозик ҳис-туйғуларини, ўзига 
хослигини, шароит масаласининг қанчалик муҳимлигини ҳисобга 
олган ҳолда, болага тўғридан-тўғри қўйиладиган талабларга 
қараганда, маслаҳат бериш, ҳолатни таҳлил этиш йўли билан унга 
баҳо бериш заруриятини уқтириш орқали у ёки бу топшириқни 
бажарилишга 
йўналтирганлар. 
Одатда, 
бундай 
ҳолларда 
тарбиячи, ота-она бажарилиши зарур бўлган педагогик вазифани 
боладан яшириш, яъни ўзининг қатъий талабларини биринчи 
ўринга қўймаслик, балки масалани шахсдаги турли имкониятларга 
таяниб илгари суриш ва уни бажариш қанчалик аҳамиятлилигини 
изоҳлаш йўли билан мақсадга эришишга ҳаракат қилинади. 
Албатта, 
педагоглар 
қўйиладиган 
талабларнинг 
меъёрий 
жиҳатларини тўғри ҳисобга олишлари керак. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling