Тақризчилар: доцентлар Н


Ибратнинг таъсирчанлик механизмида энг ками учта


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Ибратнинг таъсирчанлик механизмида энг ками учта 
босқични ажратиб кўрсатиш мумкин. 
Биринчи босқичда, конкрет фаолиятни қабул қилиб олиш 
натижасида, ўқувчида шундай бўлишга ҳаракат юзага келади. 
Лекин тақлид учун ибрат билан кейинги фаолият ўртасида 
боғлиқлик бўлмаслиги мумкин. 
Бундай алоқа, боғлиқлик иккинчи босқичда юзага келиши 
мумкин. 
Учинчи босқичда тақлидчилик ва мустақил фаолиятнинг 
бирлашуви юзага келади ҳамда бунга ҳаётий ва махсус 
ташкил этилган тарбиявий ҳолат фаол таъсир этиши мумкин. 
Тақлид учун маъқул бўлган ибратлар мактабда ҳам, уйда ва 
кўча-кўйда ҳам бўлиши мумкин. Ака-опалар, ота-она, қариндош-
уруғлар, кекса авлод, ўртоқ-дўстлар, турли бадиий асар 
қаҳрамонлари, бошқа одамлар ибрат бўлиши мумкин. Айниқса, 
ўтмиш авлодлар жасорати, уларнинг ўчмас образлари, 
халқимизнинг турли соҳалардаги асл меҳнаткаш фарзандлари 
ҳам ибрат бўла олади. 
Шундай қилиб, тақлидчилик ва унинг асосидаги ибрат тарбия 
жараёнида қўлланишида ўзининг ҳақиқий ўрнини топа олиши 
зарур. 
25-
боб. ФАОЛИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ИЖТИМОИЙ 
ХУЛҚНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МЕТОДЛАРИ 
I. 
Фаолиятга раҳбарликни белгиловчи умумий қонуниятлар 
 
Инсон меҳнат, билиш ва муомаланинг субъекти сифатида 
ҳақиқатнинг илмий ўзлаштирилишини таъминлайдиган фаолият 
жараёнида шаклланади. Меҳнат, билим, муомала шахснинг 
ривожланиши ва шаклланиши учун қурилиш материали бўлиб 
хизмат қиладиган ирода ва қувватни фаоллаштиради, қизиқиш, 
ҳис-туйғуни уйғотади, янги эҳтиёжларни юзага келтиради. Фаолият 
соғлом турмуш тарзининг асосий сифатида ўқувчиларда ижтимоий 
муносабатлар ва ижтимоий хулқ тажрибаларини бойитишда 
муҳим манба ҳисобланади. 


141 
Ҳар қандай фаолият операция ва ҳаракатдан ташкил топади. 
Операция яхлит, бир бутун фаолиятни ташкил этишга ёрдам 
берувчи кичик жараёнлар, қисқа муддатли ҳолатлардир. 
Ҳаракатлар - жараёнлар бўлиб, уларнинг мотивлари ўша 
фаолиятда мавжуд ва ҳаракатлар фаолият таркибига киради. 
Тарбия жараёнида тарбиячининг ўрни шундан иборатки, педагогик 
операцияларни бошқаришдан ҳаракатларни бошқаришга ўтади, 
кейинчалик ўқувчиларнинг фаолиятини бошқариш томон боради. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling