Суҳбатларни ташкил этишда самарали шартлар. Суҳбат
кўринишлари
Ушбу методлар гуруҳига кирувчи суҳбат методи турли
кўринишларга эга бўлиб, ундан сиёсий, эстетик, ахлоқий ва бошқа
кўринишларда фойдаланиш мумкин.
Суҳбат методининг асосий вазифалари - воқеа, ахлоқий
кўринишлар, ижтимоий турмушдаги ҳодисаларга муносабат
билдириш, уларни баҳолашдан иборат бўлиб, оқибатда
тарбияланувчининг ўраб турган борлиққа, ўзининг фуқаролик,
сиёсий ва ахлоқий бурчларига қарашларини шакллантиришдан
иборат. Агар суҳбат давомида муҳокама этилаётган масала,
муаммо бола шахсий тажрибасида таянч топа олса, унинг
ишонтирувчи кучи юқори бўлади. Ушбу методнинг ижобий томони
шундаки, аввало, турмуш ва фаолиятнинг ҳар қандай кўринишига
фаол муносабат билдирилади, ўқувчи қизиққан саволларига
жавоб топади, болаларнинг ҳар бир фаолиятда ўз ўрни бўлиб,
қўйилган масалаларнинг жонли муҳокамасида эркин иштирок эта
олади, аниқ ҳолатни ўйлаб, фикрлаш имкони яратилади.
Суҳбат методини амалга оширишда риоя қилинадиган
асосий педагогик талаблар:
1.
Танланган мавзу долзарб бўлиши ва у тарбия
вазифалари ва ўқувчи эҳтиёжига мос келиши шарт.
2.
Ўқувчилардаги мавжуд тажрибага таяниш, улардан
фойдаланиш ва зарур бўлса, унга тузатишлар киритиш. Ёшга
кўра суҳбатнинг мажбурий динамикасини ҳисобга олиш.
3.
Суҳбат мазмунини усталик билан танлаш, ўқувчилар
учун янги, номаълум фикрларни топиш, ушбу ёшдаги
137
ўқувчилар
гуруҳи
учун
ўзлаштириш
қулай
бўлган
хулосаларни шакллантириш.
4.
Саволларни, масалани қизиқарли қилиб қўйиш,
Do'stlaringiz bilan baham: |