Тақризчилар: доцентлар Н


Ушбу гуруҳ методларининг 2 та вазифаси мавжуд


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Ушбу гуруҳ методларининг 2 та вазифаси мавжуд: 
улардан биринчиси ўқувчи онгига ахлоқ, меҳнат жараёни, 
эстетик билимлар тўғрисидаги назарияларни сингдиришдан 
иборат бўлса, иккинчиси - ўқувчининг шахсий тажрибаларини
унинг 
ҳаракатлари, 
фаолияти, 
хулқ-атворини 
умумлаштиришдан иборат. 
Ушбу 
методнинг 
бош 
қуроли 
тарбиячи 
ва 
тарбияланувчиларнинг нутқи ҳисобланади ва у ўқувчининг фаол-
ҳаётий ўрнини белгилаш, ўз қарашларини, фикр-мулоҳазалари, 
принципларини асослаш ва ҳимоя қилишга ўргатади. Мазкур 
методлар гуруҳи ўқувчиларни ўз-ўзини англашга ва, охир-
оқибатда, ўз-ўзини тарбиялашга олиб келади. 
Онгни шакллантириш методлари мураккаб ижтимоий
ахлоқий, 
меҳнат, 
эстетик 
меъёр 
ва 
тушунчаларни 
конкретлаштиради, 
фаолиятнинг 
эмоционал 
ҳолатини 
яратади, 
ижобий 
ахлоқий, 
ижтимоий 
мотивларни 


136 
ривожлантиришга ёрдам беради. 
Ҳар бир ёш даврида бу методлар янада кўпроқ, кенгроқ ва 
чуқурроқ маъно касб этиб боради. 
Масалан, кичик ёшдаги ўқувчиларни ишонарли далиллар 
ёрдамида ишонтириш мумкин бўлса, ўсмирлик ёшидан болаларни 
мисоллар билан эмас, балки мантиқий асослаш орқали, катта 
ёшдаги ўқувчиларни ахлоқий тушунчаларни атрофлича чуқур 
асослаш, бир неча кўринишларни қиёсий таҳлил этиш орқали 
ишонтириш зарур бўлади. Катта ёшдаги ўқувчиларда қатъий 
ишончни юзага келтириш уни кўпроқ мунозара-баҳсларга таклиф 
этиш ва шу орқали бошқаларда ўзининг фикри қандайлигини 
англаб етиш орқали амалга оширилади. 
II. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling